538
тайёрлаш, таълим сифатини оширишнинг самарали тизимини йўлга
қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14
апрелда
“Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини
янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 213-сонли
қарори эълон қилинди. Мазкур қарорда Тошкент вилоятидаги
мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик
таълим инновацион кластери фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан
қатор вазифалар белгиланиб, таълимнинг анъанавий,
масофавий
шакллари қаторида аралаш таълимни ҳам амалиётга жорий этишни
ҳамда мазкур тажриба оммалаштиришни кўзда тутади.
Шунингдек, қарорнинг 5-бандида институт Кластердаги таълим
муассасалари таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш бўйича
ҳамкорликни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, педагогик
таълим инновацион кластери (ПТИК) моҳияти, педагогик таълим
кластери шароити, муҳити ҳамда бу жараённи амалга ошириш
механизми самарали йўлга қўйилиши таълим муассасасининг
жозибадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Педагогик таълим инновацион (ПТИК) муҳити
деганда нимани
тушиниш керак?
Бунда таълим кластерини соҳа жозибадорлигини таъминловчи
омил сифатида намоён бўлади ҳамда уни педагогик таълимга татбиқ
этишнинг
миллий
моделларини
яратиш,
амалга
ошириш
механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш кўзда
тутилган. Битирувчиларига ижтимоий зарурат яъни, меҳнат
бозорининг ўрганганлик даражаси, иккинчидан, мактабгача, умумий,
олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим педагогик
таълим инновацион кластери тизими муҳитидаги алоқадорликнинг
манфаатли йўлга қўйилганлиги ҳамда таълим босқичлари орасида
услубий-педагогик
ҳамда
академик
мобиллик
муҳитининг
шаклланганлик даражасини ифодалайди. Маълумки, сўнги йилларда
сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги, хусусан,
таълим хизматлари
кўрсатувчи субъектларнинг муайян умумий мақсад атрофида
бирлашувида сезиларли тафоввутлар, номувофиқликлар мавжуд. Бу
эса,
таълим
муассасасида
тайёрланаётган
кадрларнинг
рақобатбардошлигини оширишга ўзининг салбий таъсирини
кўрсатиши табиий ҳол. Таълим кластерининг мазмуни айнан, таълим
босқичларидаги мавжуд муаммоларга умумий манфаат сифатида
қараш, уни илмий-педагогик муаммо сифатида тадқиқ қилиш ҳамда
педагогик синергетика заруратини ифодалайди.
539
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон
фармонида таълим кластерларини яратиш соҳада самарадорликни
таъминловчи омил сифатида белгиланган. Педагогик таълим кластери
муҳити ҳақида қисқачи изоҳ беришдан олдин уларга таъсир қилувчи
омилларга тўхталамиз. Биринчидан,
Олий таълим муассаса
битирувчиларига ижтимоий зарурат ва буюртманинг ўрганилганлиги
яъни, меҳнат бозорининг ўрганганлик даражаси (1-расм) муҳим
ҳисобланади.
1-расм. Меҳнат бозорининг ўрганилганлик даражаси.
Шу маънода, ПТИК вилоятдаги умумтаълим мактабларининг
замонавий педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжини сифатли қондириш
мақсадини ҳам кўзлайди.
ПТИКнинг моҳияти эса мазкур ҳамкорлик муносабатларини
мувофиқлаштириш, манфаатлар тўқнашуви шароитида мавжуд
камчиликларни бартараф этувчи “методик импульс”га йўналтириш,
яъни томонларнинг билим олиш ёки таълим бериш жараёнида ёки
касбий фаолияти давомида асқотадиган зарурий, таъсирчан
методикаларни ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш имконияти билан
белгиланади. Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган кафедра
филиаллари, “Мактаб-лаборатория”лар фаолиятида аниқланган
муаммоларга ПТИК муҳитида ҳамкорлик лойиҳалари асосида ечим
топилади. Бунда институтнинг илмий салоҳияти ва
умумтаълим
мактаб ўқитувчиларининг тажрибасини кластер шароитида жамлаш
ҳамда ечимларининг умуммахражини топиш самара беради.
Иккинчидан, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий
таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим педагогик таълим
инновацион
кластери
тизими
муҳитидаги
алоқадорликнинг
манфаатли йўлга қўйилганлиги (2-расм).
540
Энди таълим кластери шароити нима ва “кичик” муаммо билан
ПТИК га қандай импульс бериши мумкин? деган саволга изоҳ
келтириб ўтамиз. Масалан, Ўзбекистон Республикаси “Таълим
тўғрисида”ги Қонуни асосида белгиланган талабларини тўлиқ
бажарган, 21 аср компетенцияларига эга бўлган (2-расм,сариқ соҳа)
ўқувчиларни назарда тутади. Аммо, бу масалалар ҳар доим ҳам
тўлиқ ўз ечимни топди, дейиш қийин. Масаланинг муҳим жиҳати
Давлат таълими стандартларини (ДТС) бажармаган ўқувчиларни
ёппасига мактабда қайта ўқишларини таъминлаб бўлмайди. Яъни, биз
орқага таълим олувчини эмас, фақатгина ўқитиш
методикасини
қайтаришимиз ва шу орқали таълим сифатига ижобий таъсир
ўтказишимиз лозим.
Учинчидан, таълим олувчилар учун услубий-педагогик ҳамда
академик мобиллик муҳитининг шаклланганлик даражаси кадрлар
тайёрлаш сифатига таъсир кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади. Бу
омил самарадорлиги фанларни ўқитишда аралаш таълим билан
боғлиқ бўлиб, талабаларнинг аудитория юкламаларини орттирмаган
ҳолда ўқув мотивини ҳамда уларнинг фанга бўлган қизиқишини
оширишга қаратилган бўлиши лозим. Талабаларда аралаш таълим
динамикасини ўрганиш, танланган усул,
метод ва таълим
541
технологияларнинг самарадорлиги жозибадорликни таъминлаша
муҳим омил ҳисобланади (93-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: