Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида


КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Мирзаев О.Х. - Андижон давлат университети докторанти
 
 
Аннотация. 
Мақолада 
мактабгача 
таълим 
ташкилоти 
тарбияланувчиларида тадбиркорлик маданияти элементларини 
шакллантиришда 
аввало 
мактабгача 
таълим 
ташкилоти 
тарбиячисининг 
касбий 
компетенцияларини 
ривожлантириш 
кераклиги хақида ёритилган. 
 
Калит сўзлар: 
компетенция, ахлоқ, тадбиркорлик, хулқ-атвор, 
ҳис-туйғулар, урф-одат, фазилат, муомала. 
 
Аннотация. 
В статье рассматривается необходимость развития 
профессиональных 
компетенций 
воспитателя 
дошкольной 
образовательной 
организации 
по 
формированию 
элементов 
предпринимательской культуры у воспитанников дошкольной 
образовательной организации. 
 
Ключевые 
слова:
 
компетенция, 
этика, 
мораль, 
предприимчивость, манеры, чувства, традиции, добродетели, 
отношение. 
Замоннинг ривожланиши мактабгача таълимни ташкил этиш, 
инновациялар, янги технологиялар ва болалар билан ишлаш 
усулларини жорий этиш учун алоҳида шарт-шароитларни талаб 
қилади. Бундай вазиятда касбий компетенция муҳим ахамиятга эга 
ҳисобланади, унинг асоси тарбиячиларнинг шахсий ва касбий 
ривожланиши ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида “Узлуксиз таълим тизимини янада 
такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини 
ошириш, меҳнат бозорига мувофиқ келадиган юқори малакали 
кадрлар 
тайёрлаш 
сиёсатини 
давом 


290 
эттириш”[1, 39-б.] каби муҳим устувор вазифалар белгиланган. Бу 
каби устувор вазифаларни амалга оширишда тарбиячиларнинг касбий 
компетентлигини 
ривожлантиришнинг 
педагогик-касбий 
компетенцияларини 
ривожлантиришнинг 
методик 
шарт-
шароитларини такомиллаштиришни тақозо этади. 
Келинг, ушбу атаманинг мазмун-мохиятига эътиборимизни 
қаратайлик, олима М.А.Умаралиеванинг фикрича, компетенция – бу 
ўзининг касбий маҳоратини мукаммал ривожлантирган, дарс 
жараёнини нафақат лойиҳалаштирадиган, балки уни бошқара 
оладиган, 
таълим 
ислоҳотларини, 
замон 
талабларини, 
инновацияларни тез илғаб, уни дарс жараёнида самарали қўллай 
олишдир [2, 10-б.]. 
Касбий компетенция - бу тизимли амалга ошириладиган жараён 
бўлиб, унинг моҳияти тарбиячининг педагогик билимлари, 
тажрибаси, хусусиятлари ва ижобий фазилатларининг тизимли 
бирлашишидан иборат бўлиб, улар педагогик фаолиятни самарали 
амалга оширишга, педагогик мулоқот жараёнини мақсадли ташкил 
этишга имкон беради ва шу билан бирга тарбиячининг шахсий 
ривожланиши ва такомиллаштириш тушунилади. 
Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг касбий-педагогик 
тайёргарлиги дейилганда, биз аввало, унинг маънавий-ахлоқий, 
илмий-назарий, психологик-педагогик, илмий-методик тайёргарлиги, 
ғоявий-сиёсий етуклиги тушунилади. Мактабгача таълим ташкилоти 
тарбиячиларининг касбий- педагогик тайёргарлиги ўзига хос 
таркибий қисмларга эга, улар бир- бирини тўлдиради ва мактабгача 
таълим 
ташкилотлари 
таълим-тарбия 
жараёнида 
мунтазам 
ривожланади. Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг олий 
таълим муассасаларида эгаллаган билим, кўникма, малака ҳамда 
касбий компетенциялари уларнинг амалий педагогик фаолиятларида 
такомиллашади. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим ташкилоти 
тарбиячисининг касбий-педагогик тайёргарлигини таъминлашда олий 
таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнларини самарадорлигини 
ошириш муҳим аҳамиятга эга саналади. 
Педагог керакли билим, малака ва кўникмаларни маълум бир 
изчиллик билан эгаллаб борсагина болаларни тарбиялаш ва уларга 
таълим бериш ишида яхши натижаларга эришади. Тарбиячи ўз 
касбининг моҳир устаси бўлиш учун махсус тайёргарлик кўриши 
керак. У қуйидаги шартларга амал қилиши керак: 


291 
-педагог ёш авлодни тарбиялаш учун билимли, керакли 
адабиётларни танлай оладиган, илмий адабиётлар билан ишлай 
оладиган, илғор тажрибали педагогларнинг тажрибасини ўрганиб, ўз 
ишига тадбиқ эта оладиган киши бўлиши; 
-педагог болаларни кузата оладиган, уларнинг хулқи, хатти-
ҳаракати сабабларини тўғри таҳлил қилиб, унга ижобий таъсир 
этувчи воситаларни топа олиши; 
-ёш авлодни керакли билим, малака, кўникмалардан хабардор 
қилиш учун педагогнинг нутқи равон, аниқ, мантиқий, ихчам бўлиши 
лозим. Таълим беришда техникавий воситалардан самарали 
фойдалана олиши; 
-болалар билим, малака, кўникмаларни яхши ўзлаштириб 
олишлари 
учун 
уларни 
фаоллаштирадиган 
саволлардан 
фойдаланиши; 
-тарбиячи ўзига юкланган вазифани бажариш учун болаларда 
ўша фаолиятига нисбатан қизиқиш уйғота олиш, уларнинг диққатини 
жалб қилиб, фаоллигини ўстириш, болаларнинг хулқини, хатти-
ҳаракатини ҳаққоний баҳолай олиши; 
-кун тартибини тўғри ташкил эта билиши, болалар жамоасига 
ундаги ҳар бир аъзони эътиборга олган ҳолда раҳбарлик қила 
билиши; 
-болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини аниқлай билиши ва 
буни болалар билан амалга ошириладиган таълим-тарбиявий 
ишларида эътиборга олиб, кун тартибида олиб борган таълим-тарбия 
ишини таҳлил қила билиши ва уни янада яхшилаш йўлларини топа 
олиши керак. 
Машғулотларда тарбиячининг етакчилик роли ва уни ўтказишга 
тайёргарлиги доимий бўлиши зарур. Тарбиячи мактабгача таълим 
ташкилотининг асосий шахсларидан ҳисобланади. Бутун маданий-
тарбиявий ишларнинг сифати ва айниқса, келажак авлодни давр 
талабидаги тадбиркорлик маданияти элементлари ҳақида билиш 
даражаси 
тарбиячининг 
маданияти 
ва 
илмий-педагогик 
тайёргарлигига, жавобгарлик ҳиссига, педагогик маҳоратига ва ишга 
бўлган ижодий муносабатига боғлиқ. Боланинг ўқув фаолиятига 
бўлган муносабати кўпроқ унинг тарбиячи шахсига муносабати 
билан белгиланади. 
Тарбиячи ҳар бир боланинг келажакда ҳақиқий инсон бўлишига 
ёрдам берадиган сифатларини ва имкониятини ривожлантириши 
лозим. Мактабгача тарбия ёши даврида тарбиячининг болага шахсий 


292 
таъсири жуда катта бўлади. Чунки бу даврдаги ҳар бир таасурот 
боланинг хотирасида бир умрга муҳрланади. Болани тушуна билиш 
ва унга тадбиркорлик маданиятини тушунтира олиш тарбиячидан 
катта касбий тайёргарликни талаб этади. Бола билан қалбан яқин 
муносабатда бўлиш – боланинг фикрлар манбаи, қувонч ва 
ташвишлари билан хамоҳанг бўлишисиз тарбиячининг ижодий 
меҳнатини тасаввур этиб бўлмайди. 
Агар болалар етарлича билим ва малакаларга эга бўлса, улар 
билан хилма-хил машғулотлар ўтказиш мумкин, бу машғулотларда 
болалар мавжуд билимлардан ижодий фойданишлари: маданиятни 
акс этувчи ҳикоялар айта олишлари, бемалол расм чизишлари 
мумкин. Бу машғулотлар одатдаги машғулотлардан бошқачароқ 
қилиб ташкил этилади: болалар ихтиёрига ҳар хил материаллар 
берилади ва уларга хикоя ва чизмоқчи расмининг мавзусини ўзи 
белгилаши, ниманидир ясашни ўзи ўйлаб топиши, маданиятни уларда 
мустахкам 
шакллантиришга 
имконияти 
яратилади. 
Бундай 
машғулотлар дастурнинг айрим бўлимлари бўйича таълимнинг 
якунловчи босқичларида ўтказилади. 
Ўқув жараёнини ташкил қилишда болалар бирор бир фан 
асосларини ўрганмайдилар, балки уларни қуршаб турган дунё ҳақида 
тизимлаштирилган тушунчаларни оладилар ва махсус кўникмаларни 
эгаллайдилар (тарбиячини тинглаш, саволларга жавоб бериш, уларга 
мурожаат қилиш, кўрсатмаларга мувофиқ ҳаракат қилиш, когнитив 
ўрнатиш) 
мактабгача 
ёшдагиларнинг 
эришажак 
ютуғини 
режалаштириш, натижаларини баҳолаш, уларни бошқалар билан 
солиштириш); машғулотни олиб боришда уларнинг қизиқиши, 
маъқуллаши ва хайрихоҳлиги, ижобий мухит каби омиллар, айниқса 
муҳимдир; тарбиячи нутқининг интонацион экспрессивлиги; 
мактабгача ёшдаги болаларни ҳаракатчан бўлиши учун оддий 
жумлалардан фойдаланган ҳолда вазифаларни қисқа, аниқ 
кўрсатмалар асосида яратиш зарурлигини кўрсатади. Машғулотда 
тарбияланувчиларга 
тадбиркорлик 
маданияти 
элементларини 
шакллантириш йўлида тарбиячи турли хил таълим ва тарбия 
усуллари қўллаган ҳолда компетенциявий ёндашувни амалга 
оширади, бу усуллар қуйидагилар: оғзаки, визуал, амалий, ўйинлар. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бугунги замонавий 
тарбиячи шахси касбига оид ҳар томонлама мукаммал билим ва 
кўникмаларга эга бўлиб, қолаверса, ўзида ўша биз таъкидлаб ўтган 
тадбиркорлик маданияти элементларини шахсан шакллантирсагина, 


293 
олдига қўйилган масъулиятли, яъни ўз тарбияси остидагиларга, 
аввало маданият сўнгра тадбиркорлик маданияти элементларини 
шакллантириш вазифани сидқидилдан бажара олади. Аввало, 
тарбиячи ўзида керакли билим ва кўникмаларни шакллантирсагина 
давлат, жамият ва қолаверса, унга шулар қатори юксак ишонч 
билдириб ўз фарзанларини келажагини пойдеворини қурувчилари 
сифатида ишониб топшираётган ота-оналарни ҳам ишончини оқлай 
олишади. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish