Билимни мустаҳкамлаш учун саволлар: Деворбоп материаллар ҳақида нималарни биласиз?
Гилтуқроқдан фойдаланиб ишлаб чиқариладиган санитар-техника буюмлари ишлаб чиқариш тарихини биласизми?
Санитар-техник буюмлар қандай гилтупроқдан фойдаланиб тайёрланади?
Гилли черепица нима?
Кераморгранит нима?
Керамогранит ишлаб чиқариш технологиясини айтиб беринг.
Гиламнусха-мозаика плиткалари қандай усуллар билан олинади?
Пардозбоп буюмларни санаб ўтинг.
Махсус сопол буюмларни айтиб беринг.
2. ШИША ВА ШИША МАХСУЛОТЛАРИ 2.1. Ойнаванд шиша тайёрлаш технологияси Ойнаванд шиша тайёрлаш жараёнида 15000С да эритилган шиша массаси тахминан 11000С ҳароратда хумдондан қалай эритилган катта ваннанинг юзасига тўкилади (12 – расм). У зарур қалинликда ёйилиб, сирт тортишиш кучлари хисобига қалай юзасида сузиб юради. Назорат қилинадиган ишлаб чиқариш жараёнида эриган масса зарур қалинликка қараб 300 дан 360 мм кенгликкача ёйилиши мумкин.
Шишанинг қалинлиги қўрғошили ваннада аста секин қотаётган шиша тасманинг ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ. Узунлиги 110 метр бўлган совитиш туннелидан сўнг хона ҳароратидаги узун шиша тасмасига эга бўламиз.
Махсулот идеал равишда текис ва бир бирига параллел икки юзага эга бўлади. Кесувчи машина ҳаракатланаётган тасманинг икки четини ва маълум ўлчамдаги бўлакларни кесади. Ҳар хил ўлчамдаги бўлакларни сотувга ёки қайта ишловга жўнатиш мумкин.
12- расм. Ойнаванд шиша ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияси
2.2. Шишапакетлар Шишапакетлар бу икки ёки ундан кўп шиша листларини бир-бири билан оралиқ рамка ва герметик ёрдамида бирлаштирилган герметик ёпиқ конструкциядир. Шиша листлар орасидаги бўшлиқ қуруқ ҳаво ёки инерт газ билан тўлдирилиши мумкин (13- расм).
13- расм. Икки камерали шишапакетнинг тузилиши
Алюминий оралиқ рамка ортиқча намликни шимиб, шишапакет оралиғида конденсат ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатувчи махсус адсорбент билан тўлдирилади.
Шишапакетнинг афзалликларидан бири бу унинг тўлалигича герметиклигидир ва бу шишапакет ичига намлик ва чангнинг киришини олдини олади. Шишапакетнинг герметиклиги дастлабки ва иккиламчи герметизация қатлами ҳисобига амалга оширилади. Дастлабки герметизация оралиқ рамканинг четларига герметик суртиш ва иккиламчи герметизация эса шишапакетнинг бутун чеккаларига суртишни кўзда тутади.
Шишапакет замонавий дераза конструкциясининг асосий элементларидан бири ҳисобланади.
Шишапакет деразанинг асосий юзасини ташкил этар экан, дераза конструкциясининг иссиқлик-техник ва товуш изоляцион хоссалари, деразаси ПВХ ёки алюмин профилларининг камералари сонига эмас, балки шишапакетнинг хоссаларига боғлиқ.
14-расмда шишапакетлар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни кўрсатилган. 15-19-расмларда шишапакет ва шишадан бино ва иншоотларда фойдаланишга мисоллар келтирилган.
14-расм. Шишапакетлар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни