Замонавий қурилиш материаллари, буюмлари ва технологиялари


Енгил бетон олиш имкониятлари



Download 14,42 Mb.
bet14/37
Sana08.04.2022
Hajmi14,42 Mb.
#538161
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
2 5213445090176930857

5.3. Енгил бетон олиш имкониятлари
Енгил бетонларда ғоваклик турли усуллар билан ҳосил қилиниши мумкин (38-расм):

  • тўлдиргичларнинг ғоваклиги ҳисобига; оддий бетоннинг берк тузилиши сақланади, оддий зич тўлдиргич енгил ғовак тўлдиргич билан аралаштирилади;

  • матрицаларнинг ғоваклиги ҳисобига: боғловчининг матрицаси шишади ёки кўпикланади;

  • тўлдиргичнинг ғоваклиги ҳисобиги: берк структура (тузилма) майда тўлдиргичнинг ва матрицалар миқдорининг камайиши ҳисобига ғовак бўлиб қолади.

Бундан ташқари, тўлдиргичнинг ғоваклигини таъминлаш матрицаларнинг ғоваклигини ёки тўлдиргичнинг ғоваклигини таъминлаш билан комбинацияланиши мумкин (39-расм).
Иссиқлик ўтказувчанлик бевосита зичликка боғлиқ. Аммо шуни ҳам назарда тутиш керакки, кристаллар аморф моддаларга нисбатан каттароқ иссиқлик ўтказиш қобилиятига эга, яъни майда донали пуццоланларни қўшиш кварц қумини қўшишга қараганда анча қулайдир. 4 – жадвалда DIN 4-108 (4-қисм) стандартининг иссиқлик ўтказувчанлик қийматлари келтирилган.









38- расм. Енгил бетонларнинг макроструктураси

39-расмда турли енгил тўлдиргичли оддий енгил бетонларнинг турли гуруҳларининг айрим хоссалари келтирилган. 5 – жадвалда енгил бетонларнинг асосий хоссалари келтирилган бўлиб, уларнинг енгил бўлишига тўлдиргичнинг ғоваклиги ҳисобига эришилади ва улар ўртача тежамли цемент миқдорига эга бўлиб, тўлдиргичга қўшимчаларсиз тайёрланади.
40-расмда 28 кунлик ғовак тўлдиргичли конструктив енгил бетоннинг ўртача зичлиги ρ ва сиқилишга мустаҳкамлиги, R, орасидаги боғланиш келтирилган.
4 – жадвал. Оддий тўлдиргичлар билан тайёрланган енгил бетоннинг иссиқ ўтказувчанлиги (Германия мисолида)

Зичлик, кг/м³

Иссиқлик ўтказувчанликнинг ҳисобий қийматлари, Вт/мК

Кварц қумисиз енгил тўлдиргич

Фақат пемза

Фақат керамзит

500

-

0,15

0,18

600

0,22

0,18

0,20

700

0,26

0,20

0,23

800

0,28

0,24

0,26

900

-

0,27

0,30

1000

0,26

0,32

0,35

1200

0,46

0,44

0,46

1400

0,57

-

-

1600

0,75

-

-

1800

0,92

-

-

2000

1,2

-

-




39-расм. Енгил тўлдиргичли оддий енгил бетон (Германия мисолида)

40-расм. 28 кунлик ғовак тўлдиргичли конструктив енгил бетоннинг ўртача зичлиги ρ ва сиқилишга мустаҳкамлиги, R, орасидаги боғланиш
41 ва 42 расмларда енгил бетон ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш келтирилган.





41- расм. Енгил бетондан деворбоп блок ишлаб чиқариш


расм
42- расм. Енгил бетондан қурилиши мўлжалланаётган бинолар лойиҳаси
Ғоваклиги тўлдиргичга боғлиқ бўлган бетонларнинг алоҳида тури ёғоч тўлдиргичли бетонлар ҳисобланади, уларда тўлдиргич ёғоч қипиғидан ёки толалардир (кўпинча бу игнабаргли жинсдаги ёғоч, шунингдек чиқинди сифатидаги қипиқ). Ёғочни чиришдан ҳимоялаш, шунингдек замбуруғ ва ҳашоротлардан ҳимоя қилиш учун ҳамда ёғоч компонентларининг цемент тошининг мустаҳкамлигига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида ёғоч қипиғи олдиндан кимёвий препаратлар (масалан, суюқ шиша) билан ишлов берилади ёки цементли боғловчи билан минераллаштирилади.
Ёғоч қипиқларидан иборат тўлдиргичли бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги зичлик 1000 кг/м3 гача бўлганда тахминан 2 МПа бўлади. Унинг ёғоч қипиқларнинг зичлигига боғлиқ бўлган киришиши жуда юқори бўлиб, 6 мм/м қийматларгача етади. Бироқ бу бетон асосан тайёр буюмларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилгани учун қурилган иншоотда унинг ёшига боғлиқ бўлган озгина кейинчалик киришиш қайд этилади.
Арралаш мумкин бўлган, тўлдиргич сифатида ёғоч қипиқли бетон, атрофи бетон билан тўлдириладиган қолип блоклар, полосалар тайёрлаш учун фойдаланилади, шунингдек йирик ўлчамли фасад плиталарини ва арматураланган ёпма плиталарни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Уларда арматурани занглашга қарши воситалар ёрдамида ва оддий аралашма қоплаш воситасида ҳимоялаш зарур.

Download 14,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish