Замонавий қурилиш материаллари, буюмлари ва технологиялари



Download 14,42 Mb.
bet7/37
Sana08.04.2022
Hajmi14,42 Mb.
#538161
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
2 5213445090176930857

3.1. Портландцемент
Портландцемент деб портландцемент клинкери ва гипсни биргаликда майин туйиш натижасида олинган кукунсимон материалга айтилади. Туйиш пайтида фаол минерал қўшимча ёки бошқа қўшимчалар қўшилиши мумкин.
Гипс қўшимчаси портландцементнинг қотиш вақтини бошқариш мақсадида 3-5% солинади.
ГОСТ 10178-85 “Портландцемент ва шлакли портландцемент” бўйича қўшимчасиз портландцемент, 20% фаол минерал қўшимчали портландцемент ва шлакли портландцемент турлари мавжуд. Шлакли портландцемент таркибига 20% дан кўп домна ёки электротермофосфор (ЭТФ) шлаки қўшилади.
Портландцемент ва унинг турларини ҳозирги замон қурилишининг асосий материалларидан бири десак янглишмаймиз. Улардан йиғма ёки қуйма бетон ва темирбетон қурилмалари тайёрланиб турар-жой, жамоат, саноат ва фуқаро қурилишида, қишлоқ қурилишида, гидротехник иншоотларда, тоғ, йўл ва ирригация қурилишида ишлатилади.
Республикамизда портландцемент Навоий, Оҳангарон, Бекобод, Қувасой шаҳарларида ва Андижон вилоятида ишлаб чиқарилади.
Портландцемент қуруқ, ҳўл ва аралаш усулларда ишлаб чиқарилиши мумкин.
Қуруқ усулда клинкер ишлаб чиқариш хом ашёнинг намлиги 10-15% дан ошмаса, кимёвий таркиби ва физикавий тузилиши бир хил бўлса техник ва иқтисодий жиҳатдан афзалдир.
Қуруқ усулда 1 кг клинкер ишлаб-чиқариш учун 3150÷4190 кЖ иссиқлик талаб этилади (ҳўл усулда эса 5900-6700 кЖ/кг).
Қуруқ усулда хом ашё майдаланиб қуритилгандан кейин шарли ёки бошқа тегирмонда №008 элакда 6-10% қолдиқ қолгунга қадар туйилади. Шарли тегирмоннинг ўлчами 4,2х10 м бўлиб унинг иккитаси 120-130 т/с унумдорликни беради. Тайёрланган хом ашё олдин циклонли иссиқлик алмашувчилардан ўтиб (унда ҳарорат 800-8500С) декорбонизаторга тушади (унда ҳарорат 920-9500С) ва ундан кейин хумдонга юборилади.
Бундай айланма хумдонларнинг ўлчамлари 5х75 м ёки 7х95 м бўлиб кунлик унумдорлиги 1600-3000 т га тенг.
Бу усулда клинкер ишлаб-чиқариш Япония, Германия, Франция, Италия ва бошқа ривожланган давлатларда кенг ишлатилади. Ўзбекистондаги Навоий цемент заводи ва Бекобод цемент заводининг бир тармоғида ҳам шу усулда цемент ишлаб чиқаради.
Қуйида қуруқ усулда клинкер ишлаб-чиқариш технологик тизими келтирилган (25-расм).
Россия ва АҚШда цементни ҳўл усулда ишлаб чиқариш кўпроқ тарқалган.
Портландцементнинг асосий хоссалари, шу жумладан унинг фаоллиги, қотиш тезлиги ва бошқалар нафақат клинкернинг кимёвий ва минералогик таркиби, алит, белит ва бошқа минераллар кристалларининг тузилиши ва ўлчамлари, қўшилган қўшимчаларга боғлиқ, шунингдек унинг майинлиги ва зарраларининг донадорлик таркибига ҳам боғлиқдир.
Цемент зарраларининг ўлчамлари 5-10 дан то 30-40 мкм гача бўлиб, уларнинг майинлиги кўзларининг ўлчамли 0,2; 0,08 ва 0,06 мм бўлган элакларда элаш ёки зарраларнинг солиштирма сирт юзасини аниқлаш орқали амалга оширилади. Оддий портландцемент №008 рақамли элакдаги қолдиғи масса бўйича 5-8% ёки солиштирма юзаси 250-300 м2/кг, тезқотувчи портландцемент эса №008 элакда қолдиқ 2-4%, солиштирма юзаси 300-450м2/кг қилиб туйилади. Агарда зарралар солиштирма сирт юзаси 400-500м2/кг гача оширилса мустаҳкамлик ошади, лекин совуққа чидамлилик пасаяди, агар солиштирма юза 700-800 м2/кг гача оширилса мустаҳкамлик ҳам пасаяди.
Клинкерни туйиш учун асосан шарли қувурсимон тегирмонлар ишлатилади (25–расм). Портландцемент клинкерини тегирмонда туйиш очиқ ёки ёпиқ усулда бажарилиши мумкин. Цемент заводларида 4х13,5; 3,2х15; 2,6х13 м ва бошқа ўлчамдаги тегирмонлар ишлатилади. Тегирмонлар узунлиги бўйича тешикли тўсиқлар билан икки ёки уч бўлимларга бўлинади. Ҳар бир бўлимга пўлат шарлар ва цилиндрлар (цильпебслар) солинади. Биринчи бўлимга йирик шарлар (диаметри 60-

25- расм. Қуруқ усулда портландцемент ишлаб-чиқариш технологик тизими



25- расм. Замонавий цемент заводининг қурилиши
120мм), иккинчи бўлимга 40-60мм, учинчисига эса 20-30мм шарлар ёки цильпебслар (20-25мм) солинади. Шарларнинг миқдори биринчи бўлимнинг 26-32, иккинчининг 26-30 ва учинчининг 24-30% ҳажмигача солинади. Тегирмоннинг ички қисми ишқаланишга чидамли махсус хроммарганцли пўлат ёки резина билан қопланади.

Download 14,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish