Замонавий қурилиш материаллари, буюмлари ва технологиялари


Иқтисодий самара ва қўлланиши



Download 14,42 Mb.
bet17/37
Sana08.04.2022
Hajmi14,42 Mb.
#538161
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
2 5213445090176930857

5.3.3. Иқтисодий самара ва қўлланиши
Сунъий енгил тўлдиргичлар хом ашё материали синчиклаб тайёрлангандан сўнг юқори ҳароратларда шишади ва кейин кўпинча катта масофаларга ташилади. Бироқ уларнинг табиий тўлдиргичларга нисбатан қиймати юқорилиги конструктив енгил бетоннинг бевосита ва билвосита афзалликлари ҳисобига қопланиши мумкин. Қулай шароитларда ҳатто тежаш имкони ҳам туғилади.
Бевосита афзалликлари:

  • қурилиш элементларининг хусусий оғирлиги анча паст, бу биринчи навбатда ҳаракатдан тушадиган юкланиш унча катта бўлмаганда (томлар, пиёдалар юрадиган кўприклар) аҳамиятга эга;

  • Транспорт ва монтаж оғирлиги унча катта эмас, шу туфайли яна йирик тайёр қурилиш элементларини ташиш ва кичикроқ юк кўтариш қобилиятига эга юк машиналари ва кранлардан фойдаланиш мумкин;

  • Яхшироқ иссиқлик изоляциясига эга;

  • Иссиқликдан кенгайиш кам;

  • Анча паст эластиклик модули туфайли киришиш ва ер қимирлашларида амортизацияси яхши.

Билвосита афзалликлари:

  • қурилиш иншоотларининг унча катта бўлмаган баландлиги ва равоқлар узунлигининг катталиги;

  • пўлатнинг кам сарфланиши;

  • пастда жойлашган конструктив элеменларнинг ўлчамлари кичик;

  • пойдевор ўлчамларининг кичиклиги, қозиқларни тежаш ва киришишдаги фарқларни тўғрилаш;

  • гидратация иссиқлигини анча секин йўқотилиши туфайли қишда бетонлашнинг енгиллиги;

  • ўтга бардошлилиги юқори;

  • ер қимирлаганда горизонтал юкланишларнинг камлиги.

Бу афзалликлардан сунъий енгил тўлдиргичларни қўллашнинг қуйидаги янада қулай имкониятлари келиб чиқади:

  • Оддий бетон жуда оғир бўладиган ер усти қурилишларини амалга ошириш;

  • Енгил бетондан қилинган устёпмалардан фойдаланиб, 70 қаватдан юқори қурилган баланд уйлар;

  • “Хусусий оғирлик умумий юкланиш” нинг қулай нисбати оқибатидаги пиёдалар ўтадиган кўприклар;

  • Уч равоқли катта равоқли кўприкларнинг ўрта қисми;

  • Кўприкларнинг олдиндан кучлантирилган арматура камарлари;

  • Винтсимон кўприкларнинг бикирлик тўсинлари;

  • Осма томлар;

  • Чиқиғи узунлиги катта бўлган консоллар;

  • Денгизда бурғулаш учун сузувчи дерриккранлар ёки бурғулаш платформалари каби денгизда турувчи иншоотлар;

  • Олдиндан кучлантирилган енгил бетондан суюқ газ учун тонкерлар ёки сузиб юрувчи доклар каби сузувчи қурилмалар ёки транспорт воситалари;

  • Заминдаги ноқулай шароитлар;

  • Йирик тайёр элементлар, унча катта бўлмаган транспорт ва монтаж оғирлиги билан;

  • Яхши иссиқлик изоляцион хоссалари туфайли черковлар қуриш;

  • Тўлдиргич билан декоратив бетондан консол плиталар, паропет деворлар, температура кўприкларининг олдини олиш учун дераза равоқлари ва карнизлари;

  • Қурилиш элементи уй томонидан шишишни барқарорлаштириш учун қовурғасимон конструкцияга эга бўлиши керак бўлган жойда ёғоч безаклар ва бурмасимон конструкциялар.

Бироқ бу афзалликлар билан бир қаторда қуйидаги камчиликлар ҳам мавжуд:

  • Юқори қўшимча харажатлар;

  • Маълум ҳолларда цемент сарфининг юқорилиги;

  • Анча кучли деформациялар;

  • Бетон қоришмасини узатишдаги мураккабликлар;

  • Чўзилишга, кесишга анча паст мустаҳкамлик ва шунинг учун силжишга ишловчи анча йирик арматура талаб қилиниши;

  • Ажратиш жойларида мустаҳкамликнинг кичиклиги;

  • Ишлаб чиқаришда ва сифатни таъминлашда анча катта синчковлик зарурияти.

Ҳар бир иншоотни қуришда технологиянинг афзалликларини ва камчиликларини синчиклаб ўрганиб чиқиш ва қурилиш усулининг тежамкорлигини баҳолаш зарур. Ер устида қуришда кўпинча фақат кўп қаватли уйларни қуришда тежашга эришиш мумкин. Иқтисодий ва техник афзалликлардан тўла фойдаланиш учун кўпинча мутлақо янги конструктив-монтаж тизимларини ишлаб чиқиш зарур. Айрим қурилиш масалаларини фақат ана шундай тизимлар ёрдамидагина амалга ошириш мумкин.

Download 14,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish