ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2021
, 5 (1
02
)
шахсий намуналар асосида тушунтирилиши”,
6,4 фоизи “ОТМдаги
ижобий илмий-маърифий
муҳит”, 6,8 фоизи “Талабаларда илмий идеалнинг
пайдо бўлиши”, 21 нафар респондентни ташкил
қилувчилар (4,4 фоиз) жавоб бериш мушкул вари
-
антини белгилашган.
Навбатдаги саволда талаба ёшларимизнинг
республикамизда илмий-инновацион фаолиятни
қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган Ёшлар Ака
-
демияси фаолиятидан хабардорлиги сўралган.
Респондентларга берилган “Инновацион
Ривожланиш Вазирлигининг Ёшлар
Академияси
фаолияти билан танишмисиз?” деган саволга тала
-
балар юқоридаги нисбатда жавоб беришган. Таъ
-
кидлаш лозимки, натижалар яхши эмас. Чунки 480
нафар талабанинг атиги 19 нафари Ёшлар Акаде
-
миясига аъзо эканлигини, 270 нафар респондент
бу ҳақда умуман эшитмаганлигини тасдиқлаган.
Бу ҳолат маълум маънода Инновацион Ривожла
-
ниш Вазирлиги Ёшлар Академияси фаолиятининг
талабалар орасида етарлича аҳамиятга эга эмас
-
лигидан далолат беради.
5-жадвалда “Шу кунгача қандай илмий ишлар
нашр эттиргансиз?” деган саволга берилган жаво
-
блар акс этган. 480 нафар респондентдан 260
нафари ҳеч қандай илмий ишлар нашр эттирма
-
ган. Агар респондентларнинг аксарият қисми бака
-
лавриат босқичи талабалари эканлигини ҳисобга
олсак бу кўрсатгични қониқарли деб баҳолаш мум
-
кин. Лекин айнан олганда 54,2 фоиз - танқидий
ҳолат. Демак, фанни ўзлаштириш жараёнида тала
-
баларни кичик илмий ишлар ёзишга йўналтириш
лозим. Ушбу жадвалдаги кўрсатгичлар нисба
-
тини ҳисоблашда респондентларнинг бир нечта
жавоб вариантларини белгилаганликларини эъти
-
борга олиш лозим. Чунки битта респондентнинг
чоп эттирган илмий ишлари таркибида ҳам конфе
-
ренция мақоласи, ҳам ОАК журнали мақоласи ва
бошқалар бўлиши мумкин (бу кўрсатгичлар кей
-
инги таҳлилларда акс эттирилади).
6-жадвал “Сиз илмий иш ёзишда қуйидаги элек
-
трон платформаларнинг қайси бирларидан фой
-
даланасиз?” деган саволга берилган жавоблар акс
эттирилган. 45,7 фоиз респондентлар www.ziyo.
uz, 29,8 фоиз талабалар www.lex.uz миллий сайт
-
ларидан фойдаланишларини тасдиқлаган. Бироқ
хорижий нуфузли
илмий базалардан фойдала
-
ниш кўрсатгичлари паст, хусусан Web of Science
маълумотлар базасининг www.publons.com хиз
-
матларидан бор йўғи 8 нафар респондент фой
-
даланади. Қолаверса, 135 нафар респондент (28,1
фоиз) келтирилган
сайтларга умуман мурожаат
қилмаганлигини тасдиқлаган. Савол туғилади –
талабаларга ўқув жараёни давомида шу каби элек
-
трон илмий нашрлар, базалардан фойдаланиш ҳар
тарафлама қулай ва фойдали эканлиги, қолаверса,
давр талаби эканлигини профессор-ўқитувчилар
машғулотларда айтиб ўтганмикан? Бу
саволга
жавоб бериш учун профессор-ўқитувчиларга ҳам
шу савол билан мурожаат этиш лозим.
Умуман олганда, ўтказилган
эмпирик
тадқиқотдан тизимда ҳал этилиши лозим бўлган
бир қатор муаммолар борлиги маълум бўлди.
Уларнинг энг асосийларини келтириб ўтамиз:
– респондентларда илмий-тадқиқот
билан
шуғулланишга истак бору, бироқ илмий-тадқиқот
Do'stlaringiz bilan baham: