ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021
, 5 (1
02
)
Кириш. Мавзунинг долзарблиги. Олий таълимни
2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида
бўлажак мутахассисларнинг ўз йўналишларида
тадқиқотчилик кўникма ва малакаларга эга бўлиши
олий таълимни ривожлантиришнинг страте
-
гик вазифалари қаторида келтирилган
1
. Илмий
тадқиқот билан шуғулланишнинг асосида шах
-
сда шаклланган тадқиқотчилик қобилияти туради.
Тадқиқотчилик қобилиятининг дастлабки сифат
-
лари мутахассиснинг соҳага оид муаммоларни
аниқлай олиши, керакли маълумотларни қидириб
топиши, топилган маълумотларни қайта ишлаши,
танқид ва таҳлил қилиш асосида муаммони ҳал
этишга ижодий ёндаша олиши кабиларда намоён
бўлади
2
. Олиб борилган тадқиқотлар олий таълим
муассасалари битирувчиларининг ўз йўналиш ва
мутахассисликлари бўйича нуфузли ташкилот
-
ларда ишлаб кетишлари кўп жиҳатдан уларнинг
профессионал малакалари билан боғлиқ эканли
-
гини тасдиқлайди.
Шу боис, биз олий таълим ўқув жараё
-
нида талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига
йўналтиришда самарали натижалар берувчи омил
-
ларни аниқлашни
мақсад қилиб қўйдик.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги
вазифалар белгилаб олинди:
– илмий тадқиқотнинг афзалликларини
аниқлаш (талаба нима учун илмий тадқиқот билан
шуғулланиши керак?);
– ўқув жараёни ташкилий жиҳатларининг
талабаларда тадқиқотчилик кўникмаларини
ривожланишига таъсир кўрсатишини асослаш;
– илмий-тадқиқот билан шуғулланишга
ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омилларни
аниқлаш.
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотчи-талабаларнинг шаклланиши орқали
юқори малакали кадрларнинг етишиб чиқишини
эътиборга оладиган бўлсак, мақолада ўрганилган
ва илгари сурилган фикрлардан таълим соҳасида
изланиш олиб борувчилар илмий-методик манба
сифатида фойдаланишлари мумкин.
1
«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизи
-
мини 2
030
йилгача ривожлантириш Концепция
-
сини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2
019
йил 8 октябрдаги
ПФ-5
847
-сон қарори. - https://lex.uz/docs/4
545884
2
https://www.researchgate.net/
publication/3
47928978
_TA'LIM_FAN_VA_INNOVATSIYA
Аллаярова С. Талабаларнинг илмий тадқиқот фаолия
-
тига таъсир этувчи омиллар. Таълим, фан ва инновация.
2020
йил №4сон,-1
1-15
б. [accessed Mar 1
4
2
021].
Методлар. Илмий тадқиқот олиб боришнинг
самарали механизмларини аниқлашда мавзуга оид
манбалар контент таҳлил асосида ўрганилди. Мавзу
доирасида танлаб олинган ОТМлар бакалавриат
ва магистратура талабалари орасида ўтказилган
сўров натижалари таҳлил қилинди (сўровнома
билан https://forms.gle/bjYAFWDjXDEJ7WjC8 линки
орқали батафсил танишиш мумкин).