Замонавий психология муаммолари


Агрессия ҳақидаги назариялар ва унга сабаб бўлувчи омиллар



Download 0,7 Mb.
bet51/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Агрессия ҳақидаги назариялар ва унга сабаб бўлувчи омиллар
ХХI аср ахборот манбаларининг кўпайиши ва ахборот оқимининг кучайиши, вақт тиғизлиги, ўзаро муносабатларда жонли мулоқотнинг камайиши билан характерланмоқда. Буларнинг оқибати сифатида кундалик турмушда стресс ҳолатларга, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда агрессив ҳулқ шаклининг турли кўринишларига кўпроқ дуч келаяпмиз. Баъзан биз бундай ҳолатни муомала маданиятининг пастлиги, тарбиясизлик натижаси деб хулоса чиқаришга ўрганиб қолганмиз. Агрессив ҳулқнинг пайдо бўлишида шу сабабларни ҳам инкор этмаган ҳолда қуйида биз агрессия ўзи нима, унинг келиб чиқиши ва ривожланишига қандай омиллар таъсир қилиши ҳақидаги назариялар тўғрисида имконият доирасида фикр юритамиз.
Агрессия – кимгадир зарар етказишга йўналтирилган жисмоний ёки вербал (нутқли) ҳулқ бўлиб, ғазабдан пайдо бўладиган ва шахсий мақсадга айланган душманлик агрессияси ҳамда бирон-бир мақсадга эришиш воситаси бўлган инструментал агрессия фарқланади. «Бундан буён ҳаёт кечириш учун биз бир нарсани англаб олишимиз керак, бутун ҳаётий ҳодисалар ичида инсоннинг бир-бирига нисбатан ҳулқидан кўра ғалатироқ, олдиндан айтиб ва ҳисоб-китоб қилиб бўлмайдиган ҳодиса йўқ. Бутун табиатда инсонга унинг ўзидан бошқа хавф соладиган мавжудот йўқ» деган эди Льюис Томас.
Инстинктив агрессия назарияси (Томас Гоббс, Зигмунд Фрейд, Конрад Лоренц). Маълумки инсонда иккита асосий инстинкт фарқланади: ўз-ўзини сақлаш инстинкти ва насл қолдириш инстинкти, яъни кўпайиш инстинкти, бу инстинкт ўз навбатида яна кўплаб инстинктив омиллардан ташкил топади. Бу иккала инстинкт ўзаро боғлиқдир. Ўз-ўзини сақлаш инстинктига қуйидаги қуйи инстинктлар киради: овқатланиш, ўсиш, нафас олиш, ҳаракат, яъни ҳар қандай организмнинг тириклигига сабаб бўладиган барча ҳаётий функциялар. Даставвал бу омиллар инсон ҳаёти учун ниҳоятда муҳим бўлган, лекин инсон ақли ва тафаккурининг ўсиб бориши билан улар ўзларининг дастлабки ҳаётий муҳим аҳамиятларини йўқотганлар. Чунки инсон бора-бора овқат топишнинг янги, қулай усулларини қидириб топа бошлади, энди овқат фақат очликни қондиришгагина эмас, балки фақат инсонгагина ҳос бўлган очкўзликни қондириш учун ҳам хизмат қила бошлади. Вақт ўтиши билан овқат топиш тобора енгиллашиб борди ва инсон уни топишга тобора камроқ вақт сарф қила бошлади.
Инсон ўзига бошпана ва бошқа мосламалар қуриб олди ва ўз ҳаётини имкон қадар ҳавфсизроқ қилди. Шундай қилиб ўз-ўзини сақлаш инстинкти ўзининг дастлабки аҳамиятини йўқотди ва биринчи ўринга кўпайиш инстинкти, Фрейд тили билан айтганда “либидо” чиқди. Агрессивлик, биринчи бўлишга интилиш каби инсонга ҳос бўлган, ўз-ўзини сақлаш инстинктига тегишли бўлган интилишлар, диалектиканинг иккинчи қонунига кўра янги сифат кўринишига яъни либидога ўтади. Шундай қилиб эволюция жараёнида инсон ҳаётининг асосий ҳаракатга келтирувчи кучи кўпайиш инстинкти бўлиб қолди.
Ўз-ўзини сақлаш ва насл қолдириш яъни кўпайиш инстинкти шахс қурилмасида “У”нинг мазмунини ташкил қилади. “У” ўзининг дастлабки қувватини наслий йўл билан олади, лекин параллел равишда “Мен” – ижтимоий онг мазмунини ташкил қилувчи ҳуқуқ ва ижтимоий аҳлоқ нормалари, таъқиқ ва чеклашлар ҳам ривожланиб боради.
Инсон ўзининг табиатдаги биродарларидан ақли билан фарқ қилади. Психоанализда ақл сифатида “Эго” тақдим қилинади. Инстинктлар, ёки “У” фақатгина ички тўлдирувчи бўлганликлари учун “У” ни суюқликка қиёслаш мумкин, яъни “У” қатъий бир шаклда мавжуд бўла олмайди. Шунинг учун “Мен” ёки “Эго” инстинктларни тутиб турувчи ўзига ҳос устки қобиқ вазифасини бажаради. Айнан шу босқичда янги зиддиятлар пайдо бўлади, ҳамма нарса доимий ривожланиши ва осойишталик нисбий бўлганлиги туфайли ўз-ўзидан “Мен” ва “У” вақт мобайнида ўзгариб боришади, лекин “У” шаклланиб бўлган бўлса, “Мен” маданий тараққиёт жараёнида ўсиб боради. Мос равишда ҳужайранинг қобиғи “Мен” бўлса, унинг ички мазмунини “У” ташкил қилади. Вақт мобайнида ҳужайра ривожланиб бориши керак, лекин агар унинг ички мазмуни “У” унчалик аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришларга учраса, унинг устки қобиғи маданиятнинг ўсиб бориши билан бирга ўсиб, қалинлашиб боради. Қобиқ ташқарига қараб ўсолмайди, чунки у ерда жойларни бошқа ҳужайралар, индивидиумлар (одамлар) эгаллаб олишган, демак у фақат ичкарига қараб ўсиши мумкин, бунда эса тобора хужайранинг ички мазмуни “У” ни сиқиб бориши керак, яъни инсон қанчалик маданийлашган сайин ўзининг инстинктив майлларини шунчалик кучли назорат қилади, чеклаб боради. Ниҳоят бундай сиқилиш натижасида ҳужайранинг ичидаги босим шу қадар кучаядики, “У”, ички мазмун ташқи қобиқни ёриб ўтишга ҳаракат қилади. Айнан ана шу ички зиддият “У” билан назорат қилувчи “Мен” ўртасидаги асосий қарама-қаршилик ҳисобланиб агрессив ҳулққа сабаб бўлиши мумкин.
Эволюционист психологларнинг фикрича агрессия бизнинг аждодларимиз учун адаптация – мослашиш омилларидан бири бўлиб ҳизмат қилган. Агрессив ҳулқ овқат топиш, ҳужумга қаршилик кўрсатиш, рақибни қўрқитиш ва бартараф қилишга ёрдам берган.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish