Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet52/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Биохимик омил. Қоннинг химик таркиби нерв системасининг агрессив стимулларга сезгирлигини оширадиган яна бир омил ҳисобланади. Қондаги алькогол миқдори ва интоксикация таъсирида агрессивлик ортиб, тормозланиш сусаяди. Шунингдек эркаклар жинсий гормони тестостероннинг ортиб кетиши ҳам агрессивликнинг кучайишига олиб келади. Тестостероннинг ортиши агрессивлик ва устунликка сабаб бўлади, иккинчи томондан агрессив ҳолат пайтида тестостерон миқдори ортади. Маълум бўлишича жамиятдаги мавқеи бирданига ёмон томонга ўзгарган одамларда қондаги яна бир модда серотонин миқдори озаяр экан. Серотонин миқдорининг камайиши эса агрессиянинг кучлироқ намоён бўлишига сабаб бўлади. Эволюционистларнинг ҳисоблашларича, табиатнинг ўзи қондаги серотонин миқдорини камайтириш орқали аҳволи ёмонлашган одамларни таваккал қилишга ундаб, нохуш ҳолатларга тайёрлайди.
Агрессия фрустрацияга нисбатан реакция сифатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Фрустрация – мақсадга йўналтирилган ҳулқнинг тутилиб қолиши. Фрустрация мақсадга эришишимизга тўсқинлик қиладиган ҳамма нарса. Бизнинг мақсадга интилишимиз кучли мотивацияга эга бўлганда, биз лаззат кутиб, унга эга бўлмаганимизда (масалан, чанқаб сув ололмаганимизда) фрустрация кучаяди. Фрустрация агрессив ҳулқ учун мотивация яратади. Бевосита фрустрация манбаига йўналтирилган агрессия учун жазо қўрқуви агрессив қўзғалишнинг бирон-бир бошқа нишонга, баъзан фрустрациялашганнинг ўзига йўналтирилишига сабаб бўлиши мумкин.
Кўчириш – агрессияни фрустрация манбаидан бошқа объектга кўчириш. Одатда янги нишон зарарсизроқ ёки ижтимоий маъқулроқ бўлади. Эски латифада айтилганидек ўғлига жавраётган хотинини сўкаётган, почтальонни тишлаб олган итни тепаётган эр аслида ишида бошлиғидан гап эшитган бўлади.
Фрустрация ҳар доим ҳам агрессияга сабаб бўлавермайди. Баъзан агрессия билан боғлиқ стимуллар, масалан: қурол, предмет мавжудлигида агрессиянинг намоён бўлиши кучаяди. Қурол агрессияни кучайтирибгина қолмай агрессор билан унинг қурбони ўртасида психологик дистанцияни ҳам яратади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish