«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

Ижтимоий мулоқот


Турли иштирокчилар ўртасида музокаралар, маслаҳатлар ва ахборот 
алмашиниш. 

Иш берувчилар ва ходимларнинг вакиллари ўртасида жамоавий 
музокаралар. 

Низоларни олдини олиш ва ҳал этиш. 

Ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича уч томонлама 
ижтимоий мулоқот. 

Ижтимоий мулоқотнинг бошқа воситалари, шу жумладан халқаро ҳадли 
битимлар (рамочные соглашения). 

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
такомиллаштиришда 
касаба 
уюшмаларининг 
тизимли 
иштирокини таъминлаш. 

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг 
олдини олиш сифати ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича тизимли 
ишларни амалга ошириш. 

Малака ошириш, кўникмаларни мустаҳкамлаш, мутахассислар ва 
ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахслар 
ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган чора-
тадбирларни амалга ошириш. 

Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаруви соҳасида касбий хавфни 
баҳолаш шакллари бўйича ўзаро келишилган ҳаракатларни амалга ошириш.
 
2.2. Кутилаётган натижалар 
 
Ижтимоий мулоқот, ижтимоий ҳимоя, меҳнат ва бандлик ҳуқуқи барқарор 
ривожланишнинг ажралмас таркибий қисмлари бўлиб, бутун иқтисодиётнинг 
барқарор ўсиши сиёсати марказида бўлиши керак. Булар Ўзбекистонда муносиб 
меҳнат қилиш бўйича мамлакат дастурини шакллантирган тўрт устундир.
Барқарор ривожланиш шуни англатадики, ҳозирги авлод эҳтиёжлари 
келажак авлодларнинг эҳтиёжларини қондириш қобилиятига путур етказмасдан 
амалга оширилиши керак. Барқарор ривожланиш иқтисодий, ижтимоий ва 


34 
экологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ, бир хил аҳамиятга эга ва биргаликда ҳал 
этилиши лозим бўлган уч жиҳатга эга.
Демак, барқарор ривожланиш - бу бизнинг мақсадимиз. Унда турли 
ёндашувлар, моделлар ва воситалар мавжуд бўлиб, улар миллий шарт-
шароитлар ва унинг уч ўлчамда барқарор ривожланишга эришишнинг устувор 
йўналишларига мувофиқ шаклланади.
Барқарор ривожланишга эришишда экологик барқарор иқтисодиётга 
адолатли ўтиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, лекин шу билан бирга ижтимоий 
интеграция ва камбағалликни бартараф этиш якуний натижалар бўладиган 
барча учун муносиб меҳнат мақсадларига эришишга кўмаклашиш ва бошқариш 
керак. 
Муносиб меҳнат, камбағалликка барҳам бериш ва экологик барқарорлик 
йигирма биринчи асрнинг учта асосий муаммосидир. Иқтисодиёт ўсиб 
бораётган аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун самарали бўлиши керак. 
Жамият барча учун муносиб меҳнат имкониятларини таъминлайдиган 
инклюзив жамият бўлиши, тенгсизликни камайтириш ва камбағалликни 
самарали бартараф этиши лозим.
Иқтисодиётни, корхоналар ва иш ўринларини экологиялаштириш, яъни 
“яшил рангга бўяш” ҳақида гапирганда, буни барқарор ривожланиш ва 
камбағалликка барҳам бериш нуқтаи назаридан кўриб чиқишимиз керак. 
Иқтисодиётни экологиялаштириш ижтимоий мақсадларга эришиш учун кўп 
имкониятлар очади: бу иқтисодий ўсиш учун янги восита ва тўғри тоза 
генератор бўлиш салоҳиятига эга, камбағалликни бартараф этиш ва ижтимоий 
интеграция учун муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган “яшил” иш ўринлари 
ҳисобланади. Иқтисодиётни кўкаламзорлаштириш табиий ресурсларни оқилона 
бошқариш, энергия самарадорлигини ошириш ва чиқиндиларни камайтириш, 
тенгсизликни бартараф этиш ва барқарорликни ошириш имкониятимизни 
мустаҳкамлайди. Иш ўринларини кўкаламзорлаштириш ҳам анъанавий, ҳам 
янги соҳаларда “яшил” иш ўринларини тарғиб қилиш, рақобатбардош, кам 
углеродли, барқарор иқтисодиёт ва барқарор ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол 
моделларига кўмаклашади, иқлим ўзгаришига қарши курашга ўз ҳиссасини 
қўшади.
Иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини ошириш, ижтимоий адолат ва 
камбағалликка барҳам бериш учун самарали бошқарув экологик ва ижтимоий 
барқарор иқтисодиётга ўтишда кучли восита бўлиши мумкин. 
Бутун жамиятнинг фаол иштироки орқалигина барқарор ривожланишга 
эришиш мумкин. Ҳукумат, иш берувчилар ва ходимлар пассив кузатувчилар 
эмас, балки ҳозирги ва келажак авлодлар учун атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи 
янги иш усулларини ишлаб чиқа оладиган, камбағалликка барҳам бериш ва 
ижтимоий адолатни қўллаб-қувватлаш орқали бизнесни ривожлантирадиган ва 
барча учун муносиб меҳнат ярата оладиган агентлардир.

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish