2. Маъмурий тартибга солиш. Давлат бошќарувини амалга ошириш учун Џукумат ќатор вазифаларни бажаради:
— ќабул ќилинган ќонунларни бажарилишини назорат ќилиш;
— раќобатни Џимоя ќилиш;
— бойликлар ва даромадларни ќайта таќсимлаш;
— миллий маЏсулот таркибини ¢згартириш маќсадида ресурслар таќсимотини тартибга солиш;
— иќтисодиётни барќарорлигини таъминлаш маќсадида бандлик даражаси, инфляцияни назорат ќилиш, иќтисодий ¢сишни раƒбатлантириш;
— атроф-муЏитни муЏофаза ќилиш, экологик хавф-хатарларни бартараф этиш;
— табиий офатлардан келган зарарларни ќоплаш, вайронагарчиликларни тугатиш ва бошќаларни ¢з зиммасига олади.
3. Давлатнинг х¢жалик Џаётидаги роли унинг функция-лари орќали амалга оширилади..
Давлат иќтисодиётга ќатор бевосита ва билвосита чора тадбирлари орќали таъсир к¢рсатади. Уни ќуйидаги схема орќали тасвирлаш мумкин:
Давлат тадбиркорлиги муайян доирада маълум технология шароитида хусусий капитал учун ќулай б¢лмаган корхоналар доираси билан чекланади. К¢пгина мамлакатларда почта, алоќа, электр энергия, нефть ќазиб чиќариш, к¢мир саноати, темир й¢л транспорти, п¢лат ишлаб чиќаришда давлат тадбиркорлиги маЏсулот ва хизматларнинг улуши 75% гача етади. Давлат секторида банд б¢лганлар улуши Франция, Италияда 11%, Германия, Бельгия, Голландияда 8—9% ни ташкил этади.
Давлат истеъмолчи сифатида Џам бозорга чиќади. Давлат буюртма бериб керакли молларни сотиб олади, бу билан бозор Џажмига таъсир этади.
Ундан ташќари давлат маќсадга мувофиќ дастурларни молиялаштиради.
Давлат хусусий сектор харажатларини бир ќисмини зиммасига олиб, ижтимоий ишларни инвестиция ќилади.
Давлат бозор ќонунларига аралашмасдан, аксинча улардан фойдаланиб махсус чора-тадбирлар белгилайди, пул-кредит сиёсати юритади. Бу сиёсат МБ орќали амалга оширилади.
Давлатнинг иќтисодиётга аралашувида у юритаётган фискал сиёсат муЏим аЏамиятга эга. Бу энг аввало, давлат юритаётган бюджет сиёсатида ¢з ифодасини топади (4-§). Ћозирги пайтда иќтисодиётни тартибга солишда, асосан Џар икки сиёсатдан фойдаланилади.
К¢зга к¢ринган иќтисодчи Пол Хейненинг ёзишича, кейинги 25—30 йил ичида пул-кредит сиёсати иќтисодчилар ¢ртасида фискал сиёсат билан тенг статус олди.
Бунга сабаб иккинчи жаЏон урушидан кейинги иќтисодий тушкунликлар унча чуќур эмас, инфляция доимий б¢либ ќолди. Инфляция эса иќтисодий тушкунликларга бюджетга таъсир ќилишга ќараганда пул муомаласига таъсир этиш орќали яхшироќ даволанади.
Давлат бож пули олиш ва экспорт лицензиялари орќали Џам иќтисодиётга таъсир килади. МБ орќали валюта сиёсати юритади. Валюталарни сотиб олиш ёки сотиш билан валюта курсига таъсир этади, ёки валюта Џаракатининг бошќа ќонун-ќоидаларини ишлаб чиќади.
Давлат социал сиёсати иќтисодиётга аралашувида муЏим роль ¢йнайди (кейинги бобда муфассал ёритилган).
Шундай ќилиб Џукуматнинг иќтисодий сиёсати — х¢жалик субъектларининг фаолиятига таъсир этиши ќуйидаги воситалар орќали амалга оширилади:
1. Кредит сиёсати:
— банк резервларининг нормасини белгилаш;
— Џисоб ставкасини ¢згартириш;
— валюта бозорида операциялар бажариш.
2. Бюджет сиёсати:
— давлат харажатларини тартиблаш;
— давлат харидини амалга ошириш;
— давлат ички заёмларини чиќариш;
— давлат тадбиркорлигини ќ¢ллаб-ќувватлаш.
3. Фискал сиёсати:
— фуќаролардан олинадиган солиќларни тартибга солиш;
— муниципал солиќларни ќ¢ллаш;
— давлат харажатларини тартибга солиш.
4. Социал сиёсат:
— меЏнатга Џаќ т¢лаш, иш Џаќини минимал даражасини белгилаш;
— пенсия, ишсизлик нафаќаси ва бошќаларни миќдорини белгилаш.
5. Ташќи иќтисодий сиёсат:
— бож т¢ловлари ва валюталар курсининг ќонуний ставкаларини белгилаш;
— чет эл ќарзлари, инфляция ва валюта чеклашларидан фойдаланиш.
Давлатнинг мухим функцияларидан бири ташќи эффектларга таъсир кўрсатишдир.
Ташќи эффектлар (экстернал) деганда бозор битимларидаги товар ва хизматлар баЏосида акс этмаган ќўшимча харажат, чиќимлар ютуќ (наф)ларни тушунамиз. Ташќи эффектларни ўрганищга биринчи марта инглиз иќтисодчиси А. Пигу (1877-1959) асос солган. У ташќи эффектлар билан боƒлиќ бозор иќтисодиётининг камчилликларини, муаммоларни ечишни давлатнинг маълум бир чора-тадбирлари билан боƒлаган.
Ташќи эффектлар салбий ёки ижобий бўлиши мумкин. Ташќи эффект салбий бўлса, у ёки бу турдаги махсулотларни ишлаб чиќариш ёки истемол ќилиш туфайли келиб чиќадиган зарар «учинчи шахс», яъни айнан шу маЏсулотни ишлаб чиќариш ёки истемолига алоќаси йўќ кишилар зиммасига юкланади. Мана шу зарарни олдини олиш учун ёки унинг оќибатини тугатиш учун ќилинадиган ќўшимча харажатлар товар (хизмат) нархида акс этмайди. Салбий ташќи эффектга классик мисол атроф-муЏит (Џаво, сув, тупроќ)ни ифлосланиши Џисобланади. Масалан: кимёвий товарлар ишлаб чиќарадиган корхона оќавасини дарёга ташлаб сувни, автомобил хайдовчи хавони ифлослантиради.
Ижобий ташќи эффект товар(хизмат) нархида акс этмаган
ютуќ(наф)ни ифодалайди. Бунда маЏсулотни ишлаб чиќариш ёки истеъмоли билан боƒлиќ бўлган ќўшимча нафдан шу товарни ишлаб чиќариш ёки истеъмол ќилишга алоќаси йўќ «учинчи шахс» баЏраманд бўлади. Ижобий ташќи эффектга классик мисол олий маълумот олиш. Сабаби, уларнинг меЏнати туфайли эришилган фан-техника тараќќиёти натижаларидан Џамма баЏраманд бўлади. Ќонунбузарликни камайиши Џам жамият учун катта наф келтиради.
Ижобий ташќи эффектда ќўшимча кўриладиган наф товарларнинг нархида акс этмагани учун бундай маЏсулотларни ишлаб чиќариш Џам, истеъмол Џам етарли бўлмайди.
Салбий ташќи эффектда эса ќўшимча харажатлар баЏода акс этмагани учун бундай товарлар кўплаб ишлаб чикарилади ва истеъмол ќилинади.
Ана шу кам ёки ортиќча ишлаб чиќариш билан боƒлиќ вазиятга давлат солиќ субсидия ва бошќа тартибга солувчи чора-тадбирлар (сувга, Џавога, чиќариладиган турли-туман моддаларни нормасини белгилаш) оркали таъсир кўрсатади.
Бозор бир вазиятларида ташќи эффект муаммолари индивидуал битимлар ёрдамида бартараф ќилиниши мумкин.
Коуз теоремасига мувофиќ ижобий ёки салбий эффектлар (таъсирида) келиб чиќадиган муаммоларни маълум бир ќисмини давлат аралашмай ечиш мумкин, ќачонки:
1) мулк Џуќуќи аниќ белгиланган;
2) унча кўп бўлмаган кишилар ўртасида;
3) битим ќиймати нисбатан кичик бўлса;
бошќа Џолларда давлат миќёсида ечилади.
Иќтисодиётга таъсир ќилиш тадбирларидан бири давлат томонидан иќтисодиёт келажагини олдиндан тахминлаш (прогнозлаш) ва уни ривожлантириш дастурини ишлаб чиќиб, Џаётга татбиќ этиш Џисобланади. Давлат буюртмасига биноан иќтисодиётнинг узоќ ва ќисќа муддатларга м¢лжалланган илмий прогнозлари тузилади. Прогнозда ресурслар, технология, ички бозор Џажми, экспорт, импорт, давлат харажатлари ишлаб чиќариш таркиби ¢згаришлари, математик моделлар асосида Џисоб-китоб ќилинади, иќтисодиётни ќайси й¢лда ривожланиши аниќланади. Прогнозлар 10—25, Џатто 40—50 йилни Џам ¢з ичига олиши мумкин.
Прогнозлар билан иќтисодий дастурлар Џам ишлаб чиќилади. Бу дастурларда давлат ¢з олдига ќ¢йган вазифаларни амалга оширишнинг асосий й¢лларини белгилайди. Одатда, Џар бир Президент мамлакат тараќќиётига эришиши б¢йича ¢з дастурига эга б¢либ, уни амалга ошириш учун Џаракат ќилади.
Умуман олганда тартибга солишнинг бозор ва давлат механизми бир-биридан фарќ ќилади, Џамда бир-бирини т¢лдиради. Уни ќуйидаги схема орќали ќуриш мумкин. Иќтисодиётни тартиблашнинг бозор механизми маълум нисбатда б¢лгандагина иќтисодиёт барќарор ривожланиб, социал т¢ќнашувларга ¢рин ќолмайди.
Давлатнинг иќтисодиётга аралашуви мезони Џаќида т¢хталар экан, АЌШ президенти Авраам Линкольн, давлатнинг оќилона сиёсати шундан иборатки, инсонларнинг нормал яшашлари учун шундай ишларни бажариши лозимки, уларни Џар бир киши индивидуал тарзда етарли даражада бажара олмайди, буларни давлат ¢з зиммасига олиши зарур деган фикрни билдирган.
Давлатнинг иќтисодиётга аралашувининг аниќ ¢лчамлари й¢ќ. Бир мамлакатда давлат фаол аралашса, иккинчисида бозор механизми етакчи таъсирчан.
Тартиблашнинг икки механизми назарияда турлича талќин этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |