XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
67
Одамлар ҳаётида ўсимликлар дунёси асосий ролни бажаради, одам организми ўзининг
эволюцион ривожланишида ўсимликлардан олинадиган оқсил, углеводлар, ёғлар ҳамда ҳар
хил биологик фаол моддаларга (витаминлар, макро ва микро элементлар, органик
кислоталар) мослашади. Буларсиз организмда кечадиган ҳаётий жараёнларнинг меъёрида
кечишини, шунингдек, организмни умуман ривожлантиришни тасаввур қилиб бўлмайди.
Мана шундай боғланиш туфайли айрим ўсимликлар одам учун озуқа бўлса, баъзи
ўсимликлар инсон учун дори
-
дармон сифатида ишлатилади.
Айниқса кейинги даврда дунё миқёсида экологик муҳитнинг кескин ўзгаришлари
оқибатида ҳар хил касалликлар кўпайиб, одамлар саломатлигига катта таъсир кўрсатмоқда.
Бунинг исботи сифатида 2020 йил март ойида бутун дунёга тарқалган коронавирус кўплаб
инсонларни бу дунёдан олиб кетди, шунингдек иқлим ўзгариши натижасида содир бўлган
ҳар хил касалликлар тўри кўпайиб, одамлар саломатлигига катта зарар етказмоқда. Бундан
ташқари айрим синтетик йўл билан синтез қилинган дори
-
дармонлар инсонларни даволашда
самарадорлиги анча пасайганлиги оқибатида, уларга эътибор камайиб, доривор
ўсимликлардан фойдаланишга талаб кундан
-
кунга ортиб бормоқда.
Ўсимликлар дунёси табиатнинг мўъжизаси, бизни даволовчи
бойлигимиздир ва
гўзаллик бахшида этувчи дунёдир
.
Ҳар бир ўсимлик одам учун ўта муҳим ва фойдали бўлган
ҳар хил нодир моддаларни синтез қилади. Кўпчилик доривор ўсимликлар одамларга бир
неча асрлар давомида саломатлик бахшида этган ва айниқса, бугунги кунда унга бўлган
талаб анча ортмоқда. Шунинг учун ҳам Орол бўйи регионидаги доривор ўсимликларни
муҳофаза қилиш ва уларнинг тур таркибини кўпайтириш шу куннинг муҳим муаммосидир
[2].
К.Мамбетниязов, Д.Онгарбоев
Қорақалпоғистон экотизимида ўсадиган айрим доривор
ўсимликларнинг тиббиётдаги ўрнини ўрганиб, Ўзбекистон Республикасида 600 дан ортиқ
доривор ўсимликлар борлигини, доривор ва уларнинг ўрнини босувчи дорилик
ўсимликлардан кенгроқ фойдаланиш ҳозирги кунда жуда муҳим эканлигини
,
шунингдек
фармакология тиббиётнинг энг асосий йўналишларидан бири ва касалликларни даволашда
энг муҳим омил ҳисобланишини алоҳида қайд этадилар
[3].
Табиат одамда ҳар хил касалликларни келтириб чиқарувчи кўплаб омилларни яратган,
лекин шу билан бирга, ҳар бир касални қўзғатувчи омилга
:
энг кичик кўз илғамайдиган
(микроблар, вируслар, замбуруғлар ва бошқалар)дан
каттасигача (илон чақиши, заҳарли
ҳайвонлар,
ўтлар
,
яра
ва бошқалар)
шулардан ҳимоя қиладиган ва даволайдиган ўсимлик
билан қуроллантирган. Буларни икки катта гуруҳга ажратиш
мумкин:
1. Эндоген ҳимоя қилиш механизми, организмнинг ичида асаб эндокригик жараёнлар
қатнашиши орқали амалга ошади ва шунингдек, бир қатор биокимёвий ва физиологик
жараёнлар орқали ҳосил бўлади.
2. Ҳар хил ўсимликлар томонидан ҳосил қилинадиган ҳимоя қилувчи ёки шифобаҳш
моддалардир. Булар жумласига мингдан зиёд биологик фаол моддалар, ҳар хил шаклда
киради
.
Одамнинг ҳаёти ўсимликлар дунёси билан чамбарчас боғлиқдир, ўсимликсиз ҳаётни
тасаввур қилиб бўлмайди. Одам организми ўзининг эволюцияси давомида оқсил, углеводлар,
ёғлар ва ҳар хил биологик фаол моддаларга (витаминлар, макро ва микро элементлар,
органик кислоталар ва бошқаларга) мослашган. Табиат бизга бебаҳо бойлиги –
ўсимликлар
дунёсини ато қилган, улар тугамайдиган озиқа ва даволовчи манбадир.
Ана шундай ўсимликлардан биттаси бу топинамбур ўсимлиги. Унинг баландлиги 2,5
метрдан 3,95 метргача ўсади, кўк массаси ҳар гектар ердан 890 центнердан –
905 центнергача
етади, илдиз меваси эса 385 центнерга етади, илдизи этли
[2].
Топинамбурнинг кўк массасида
,
яъни поясида, баргида 10
-
11% гача протеин
, 1.6
–
2.3%
ёғ
,
56% биологик экстракт
моддалар сақлайди
.
1кг кўк массасида каротин миқдори 210 мг
етади, унинг тугунагида углевод ва бошқа моддалар кўп сақланганлиги учун инсонларда
кейинги даврда кўпаяётган қанд касаллигини даволашда катта роль
ўйнади. У туганаклари
билан тупроққа маҳкам ўрнашади. Улар асосан илдиз туганаклари орқали кўпайди ва яхши
ўсади, шунинг учун улар вегетатив яхши кўпайди ва топинамбур ўсимлиги табиий ҳолда шу
усулда кўпроқ тарқалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |