XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
65
Abstract. Indigofera in soil-climatic conditions of Navoiy region (Indigofera tinctoria L.) to
carry out scientific research on monitoring the growth and development of the plant and studying
the effects of external environmental factors on the plant and conducting experiments on the plant.
Carry out phenological observations. Medicinal properties of the plant are also studied from the
literature.
Keywords: Indigofera, growth, development, phenological, physiological indicators.
Ўсимликлар қопламини
,
яъни унинг хилма
-
хиллигини ўрганиш кўплаб ботаник
олимларни қадимдан қизиқтириб келган.
Ўсимликлардан инсонлар уй
-
рўзғор буюмлари ва хар
ҳил каслликларни даволашда
фойдаланишган. Қуйида ана шундай шифобахш ўсимликлардан бири бўлган индигофера
хақида маълумотлар келтирилади.
Индигофера
-
бу ўзига хос ноёб мўъжизакор тропик ҳудуд ўсимлиги бўлиб, узоқ
пайтлардан бери қўлланилиб келинмоқда. Қишлоқ хўжалигида емирилган ерларнинг
ҳосилдорлигини ошириш учун бўлса,
шунингдек, полиз экинлари,
мева дарахтлари, чой ва
қаҳва плантациялари ҳамда узум боғлари ва шу кабилар учун “азотга бой ўғит” сифатида,
Осиё ва Европанинг текстиль саноатида жун,
ипак ва пахтачилик маҳсулотларини бўяш учун
қимматбаҳо табиий бўёқ моддаси индиго манбаи сифатида, Тибет ва Ҳинд
-
Хитойнинг халқ
табобатида, Ҳинд
-
Хитойнинг фармацевтика саноатида қимматбаҳо антибактериал ва
замбуруғга қарши восита бўлиб, илон ва ит тишлаб олганда ёрдам берувчи шифобахш гиёҳ,
эпилепсия,
тери яраси,
жигар токсикозида дори
-
дармон сифатида, антидепрессант ва ҳаттоки
саратоннинг баъзи турларига қарши дори ишлаб чиқаришда хом
ашё сифатида фойдаланиб
келинган.
“Indigofera tinctoria L” дуккаклилар оиласига тегишли бўлиб, бўйи 1
-
1.5 метрли бир
йиллик ярим бута ўсимлик саналади.
Ўсимлик ёввойи ўсадиган турларига эга эмас, шунинг
учун у фақат маданийлаштирилган шаклда ўстирилади.
Барглари узунчоқ шаклда бўлиб, тоқ
патсимон барглардир. Гуллари қизил рангли, ўсимта кўринишидаги ғунчалар баргларнинг
қўлтиғида ўсиб чиққан.
Мевалар, яъни дуккаклар, 2
-
3 см узунликда бўлиб, қизил
-
сариқ тусга эга. Ҳар бир
дуккакнинг ичида ўрта ҳисобда 3
-
4 та пишган уруғ бор.
Indigofera tinctoria L. ўсимлигини
Навоий вилояти Навбахор туманида тупроқ
-
иқлим
шароитида иқлимлаштириш мақсадида 2019 йилнинг март ойининг 15 санасида экишдан
олдин агротехник тадбирлар ўтказилди. Тупроқни ювиш, ерни ҳайдаш ишлари олиб
борилди. Шундан сўнг апрель ойининг охирларида уруғ экиш учун
эгатни тайёрлаш ишлари
бажарилди. 1 май
куни тажриба майдончасига индигонинг уруғини экиш мақсадида ер
тозаланиб
соат 18
30
да
1000
м
2
майдонга экилди.
Навоий
вилояти тупроқ иқлим шароитида индигофера ўсимлигида кузатувлар олиб
борилмоқда. Бунда уруғнинг униши, ўсимлик бўйининг узунлиги, барг сони, барг узунлиги
ва барг эни, гуллаш динамикаси каби хусусиятлари хисобга олинади. 12 –
сентябрь
2019 йил
холатига ўсимликнинг ўсиб, ривожланиши қуйидаги 1
-
жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: