XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
247
Инсоннинг табиат, жамият, санъат, тарих ва бошқа ижтимоий ва маданий борлиқ соҳаларида ўз
-
ўзини англаш хусусиятини ўрганиш давомида ўзбек ва рус топишмоқларининг лингвокультурологик
асослари икки миллат лисоний манзарасининг ментал моделлари сифатида акс этувчи дунёқарашни
ўрганади
[2.1.].
Ўзбек ва рус топишмоқларининг лингвокультурологик асосий тадқиқот предмети эса доимий
ўзаро таъсирлашиш ҳолатида бўлган ҳам тил, ҳам маданият ҳисобланади.
Ў. Юсуповнинг фикрича, лингвокультурология учун халқ маданиятини
лисоний кўринишда
намоён этиш асосий вазифа ҳисобланади. Тил
-
маданий факт, биз мерос қилиб оладиган маданиятнинг
таркибий қисми ва айни
пайтда қурол ҳамдир
[1.2.].
Ўзбек ва рус халқлари
маданиятининг қиёсий таҳлил этишда халқ
оғзаки ижодидаги топишмоқ
жанри ҳам икки миллат тилшунослигининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришга харакат қилади.
Ўзбек халқ топишмоқларида
ҳам, рус халқи топишмоқларида ҳам
меҳнаткаш халқни ўраб турган
моддий олам ўзининг бутун ранг
-
баранглиги билан акс этади.
Икки миллатнинг
маданияти, урф –
одатлари топишмоқ жанрида ҳам кенг ёритилгандир. Масалан, ўзбек халқ оғзаки ижодиётида
топишмоқ жанрининг ўрни кенг хисобланади ва қуйидаги топишмоқда предмет, объектлар, уларнинг
қисмлари, белги
-
хусусиятлари, хоссаларини билдирувчи сўзлар кенг ифодаланганлигини кўриш
мумкин:
-
Эл олмаса, эшик йил ётади (олтин).
-
Бир тўкилса, қайта тўлмас (обрў, номус).
-
Оналари токчадан тушса, Болалари югуриб келади. (Чойнак, пиёла).
Ўзбек
халқ топишмоқлари сингари рус халқ топишмоқларида ҳам
конкрет предмет, объектлар,
уларнинг қисмлари, белги
-
хусусиятлари, хоссаларини билдирувчи сўзлар, халқнинг маданий
қадриятлари
кенг ифодаланган топишмоқлар кенг учрайди. Масалан:
-
Палят и варят, а не едят.(валенки)
-
В избу идут —
плачут,
из избы идут —
пляшут.
(
ведра)
-
В лесу родился, а в доме хозяйничает. (веник)
Ўзбек ва рус халқи топишмоқ жанрида
жонли мавжудотлар, айниқса, шахс исмлари, одам
аъзолари номлари, белги
-
хусусият, ҳаракат ҳолатни билдирувчи сўзлар фаол қўлланилади. Бу халқ
топишмоқларида метафора,
хусусан, унинг жонсиз нарса
-
ходисаларни жонлантириб тасвирловчи
тури
-
жонлантириш етакчи ўрин тутуши билан изоҳланади.
Топишмоқлар ўзбек ва рус халқ оғзаки поэтик ижодининг энг қадимги ва оммавий жанри
хисобланади. Топишмоқларда халқ
ҳаёти, турмуш ўзбек ва
рус халқлари топишмоқлари икки миллат
лингвокультурологик алоқасини кенгайтиришга хизмат қилиши зарур. Чунки топишмоқ жанри ўзбек
ва рус
эртакларида ҳам кенг миқёсда фойдаланилган. Эртак сўнгида топишмоқнинг ечими топилади ва
эртак
қахрамонлари бахтли хаёт кечиришади.
Топишмоқларда ўзбек ва рус халқининг менталитети,
маданияти, урф
-
одатлари маълум
даражада ўз ифодасини топади.
Топишмоқда ечилиши мумкин бўлган
сўроқ
мажозий шаклда
ифодаланиб, унинг маъноси яширинча бўлади. Топишмоқда нарса ёки
ҳодиса бошқа
нарса ёки
ҳодисага ўхшатиш, ўзаро қиёслаш, таққослаш орқали гавдалантирилади.
Оппоқ дастурхон
ер
юзини қоплаган. (қор
)
Странная звездочка с неба упала,
Мне на ладошку легла
-
и пропала.(снег)
Эътибор берилса икки миллатнинг одатлари, маданияти ва тушунчаси турли
ча бўлгани
учун
оддийгина қор хақидаги топишмоқ ҳам турлича кўринишда ифода этилган. Лекин ҳар ўзбек халқ
топишмоқларида
ҳам,
рус
халқ
топишмоқларида
ҳам
топишмоқ
айтиш,
асосан,
болаларнинг
сўз
бойлигини ошириш,
ҳаёт
ва унинг ҳодисалари ҳақидаги тушунчалари ва
тасаввурларини, идроки ва мулоҳаза қобилиятини кенгайтиришда
тарбия
воситаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |