XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
287
мумкин. Бундай илмий тадқиқотлар биз кундалик ижтимоий фаолиятимиздаги нутқда
фойдаланадиган, аммо анъанавий адабий тил луғатларга
киритилмаган лексик бирликларларнинг
адабий тил доирасига киришига, тилимиз ифода қувватининг бойишига, қолаверса, ўзлашмаларни
тилга қабул қилиш масалаларининг ҳал қилинишига ёрдам беради.
Индивидуал ва ижтимоий гуруҳ лексикони истеъмолдаги умумхалқ ёки миллий тил
лексиконидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Демак, барча тиллар қатори ўзбек тилида ҳам мулоқот
актида индивидуал, ижтимоий гуруҳ ва миллий тил лексикони фарқланади.
Индивидуал лексикон
бу
сўзловчининг ўзигагина тегишли бўлган бир ёки бир неча тилга мансуб лексик бирликлар тўплами
бўлиб, унинг ҳаётий тажрибаси давомида тўплаган билимларини ифодаловчи фаол ва нофаол лексик
бирликлардан иборат сўз бойлигидир. Сўзловчи индивидуал лексикони ҳамда нутқ қобилияти
ҳамкорлиги ёрдамида мулоқотнинг самарали, таъсирчан, тушунарли ва мазмунли бўлишини
таъминлайди. Шу ўринда индивидуал лексикон турини ижтимоий гуруҳ
ёки миллий тил лексиконига
нисбатан қиёслаш, уни кичикроқ
гуруҳ деб санаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки инсон ўз тил
билимларини бошқа тил орқали ҳам бойитиши мумкин, оғзаки мулоқотда бир неча тилдан
фойдаланиши, ўз она тилида мавжуд бўлмаган лексик бирликлар ўрнини мулоқот эҳтиёжларидан
келиб чиққан ҳолда, чет тилидаги лексик бирликлар билан тўлдириши мумкин. Шу маънода, ҳар бир
инсоннинг лексикони фонетик, лексик, семантик, грамматик ва прагматик жиҳатдан ўзига хос
хусусиятга эга бўлади. Мулоқот актидаги индивидуал лексикон ўзида лексик, иборали, контекстуал,
дискурсив ҳамда лингвистик маънони акс эттиради. Оғзаки мулоқот актидаги лексик бирликларнинг
семантик ва структур таҳлилини мулоқот
,
суҳбат таҳлили сифатида экстралингвистик соҳалар
психология, суд
-
тергов, таълим тизимида, қолаверса
,
турли ижтимоий соҳа вакиллари нутқи
таҳлилида кузатишимиз мумкин. Оғзаки мулоқот актида индивидуал лексикон мавзу, сўзловчининг
мулоқот объектига ва тингловчига муносабати, сўзлашув услуби ва шахсий фикрига асосланган ҳолда
семантик муносабатга киришиб, синтактик тизим ҳосил қилади
ва инсон нутқ фаолияти, сўзлашув ва
мулоқот қобилияти орқали уни тингловчига ўз ҳиссиёти ва сезгилари билан бойитилган прагматик
усул ёрдамида етказади. Оғзаки мулоқот актида индивидуал лексиконнинг қўлланиши сўзловчининг
билим, кўникма ва малакаси маҳсули бўлиб, унинг тафаккур даражаси, одоби, ахлоқи, хулқи, тарбияси
ҳамда ўзини ўраб турган оламга муносабатини белгилаб беради.
Дискурс тилшуносликда оғзаки мулоқот актидаги индивидуал лексикон таҳлилига алоҳида урғу
берилган бўлиб, унда ҳар бир лексик бирлик вазият ва инсон хулқ
-
атвори билан боғлиқ ҳолда таҳлил
қилиниши лозимлиги таъкидланган.
Чунки сўзловчи оғзаки мулоқот актида фойдаланадиган ҳар бир
лексик бирлик ёки жумла асл моҳият ҳақиқатнинг чин ёки ёлғон ифодаси бўлиши, бунда сўзловчининг
субъектив жиҳатлари ҳам инобатга олиниши лозим. Индивидуал лексикон масаласида олиб борилган
тадқиқотлар, асосан, рус тилшуноси Л.С. Викоцкий [4] ва унинг фикрларига таянган ҳолда
Т.В.
Акутина ўзининг “Инсон индивидуал лексикони тузилиши муаммолари (Л.С. Викоцкий фикрлари
асосида)” [1] номли рисоласида, ҳинд тилшуноси Пракаш Мондал ўзининг “Лексикон, маъно
муносабатлари ва синтактик тизим” [3], Сузанна Куминг
“Матн яралишида лексикон роли” [2]
рисолаларида
таҳлил қилинган бўлиб, нисбатан замонавий тислшуносликнинг янги масалаларидан
бири сифатида тадқиқ объекти бўлиши мумкин.
Лексиконнинг иккинчи тури
Do'stlaringiz bilan baham: |