Keywords: communication, lexicon, lexical unit, individual, social group, vernacular, linguistic, attitude
Мулоқот актидаги тил лексиконининг контекстуал, янги ёки кўчма маъноси
луғатда ўз аксини
топиши, луғат таркибига киритилиши масалалари, иборалар муҳокамаси баҳс
-
мунозарали мавзуларга
айланган. Ижтимоий муносабатлардаги нутқий фаолиятда юзага келган, муайян вазият, ҳолат,
ҳодисалар мазмунини тўлиқ ифодаловчи битта сўз ёки атаманинг мавжуд эмаслиги ёки ифода ва
таъсир кучини тафаккур ва инсон наздидагидек етарлича ифодалаш учун инсонлар мулоқотда
ибора,
фраза, фразема, сўз бирикмаларидан фойдаланадилар ёки бошқа тилдаги сўзни ўз тилига ўзлаштириб
оладилар. Шунга қарамасдан, фонология, морфология, семантика, синтаксис каби лингвистик
системаларда лексикон аниқ ва фаол тизим саналади.
Табиий тил лексикони шу тилда гаплашадиган халқнинг дунёвий ва маданий тушунчаларини
ифодаловчи лексик бирликлардан иборат. Ўзбек тилида ушбу лексик бирликлар фоал ва нофаол лексик
қатламлар, касб
-
корга оид атама ва термин қатламлари, фразалар, иборалар, мақол ва панд
-
насиҳат
каби турларга ажратилиб, алоҳида тадқиқ қилинган. Лекин мулоқотдаги тил нуқтаи назаридан олиб
қараладиган бўлса, табиий тилнинг мавжуд лексиконини бир киши миясига сиғдириши қийин, аммо
инсонлар кундалик мулоқотда нафақат она тили, балки чет тиллар лексиконидан ҳам фойдаланадилар.
Демак, ҳар бир инсоннинг ўз лексикони бўлиб, бу унинг дунёвий билимлари, маданий тушунчалари,
этник хусусиятларини ўзида акс эттиради. Инсон мулоқот жараёнидаги нутқ фаолиятида ушбу билим,
тушунча ва шахсий моҳиятини намоён қилади. Жонли тил мулоқотида фойдаланилаётган лексик
бирликлар ўзининг фонологик, синтактик, семантик ва прагматик хусусиятини уйғун интеграл ҳолда
ифодалайди. Мулоқот иштирокчилари мақсадига мувофиқ ахборот алмашинувини таъминлайди. Ушбу
фаолият орқали
индивидуал лексикон бошқа бир ёки бир қанча индивидуал лексикон билан
ҳамкорликда
ижтимоий гуруҳ лексиконини яратади. Муайян ижтимоий соҳа вакиллари ўзаро
мулоқотида фойдаланадиган лексик бирликлар соҳа лексиконини ташкил қилади. Бу борада жаҳон
тилшунослигида, шунингдек, ўзбек тилшунослигида ҳам олиб борилган тадқиқотлар, асосан, термин
ва атамалар тадқиқига бағишланган бўлиб, соҳавий
лексикага оид тил, фразеологик бирикмалар ва
иборалар тадқиқи соҳага ихтисослашган ҳолда янги тилшунослик тадқиқотларига асос бўлиши
Do'stlaringiz bilan baham: |