Xix боб Нафас олиш системаси


-расм. Кекирдак (умумий кўриниш)



Download 1,92 Mb.
bet3/6
Sana05.12.2022
Hajmi1,92 Mb.
#879495
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Нафас системаси.

2
23-расм. Кекирдак (умумий кўриниш).
Гематоксилин-эозин.
1 - шиллиқ ва шиллиқ ости пардалар: 1.1 - бир қаватли кўп қаторли призматик киприкли эпителий, 1.2 - хусусий пластинка, 1.3 - шиллиқ ости парда: 1.3.1 - оқсил-шиллиқ ажра-тувчи безнинг охирги бўлимлари, 2 – фиброз-тоғай парда, 2.1 - ярим ҳалқа ҳосил қилувчи гиалин тоғай тўқимаси, 2.2 - тоғай усти пардаси, 2.3 - силлиқ мушак тутам-лари, 3 - адвентициал парда.

эркин охирлари силлиқ мушак тутамлари орқали бирлашган бўлади. Мушак ҳужайралари, асосан, айлана йўналишга эга бўлса-да, уларнинг айримлари бўйлама жойлашган. Трахеянинг тоғайдан ҳоли бўлган бу қисми мембраноз деб аталади. Бу қисмнинг борлиги учун трахеянинг орқа девори эластикдир. Бу муҳим аҳамиятга эга, чунки трахеянинг ортида қизилўнгач жойлашади. Қизилўнгачдан ўтаётган овқат луқмалари трахеянинг тоғай қисм томонидан қаршиликка учрамайди.


Трахеянинг ташқи — адвентициал пардаси кўп миқдорда лимфа ва қон томирлар тутувчи сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан ташкил топган.
ЎПКА
Ўпка ҳаво ўтказиш йўллари, бронх дарахти ва нафас олиш системасининг респиратор бўлими — альвеолалар системасидан тузилган.
Упканинг бронх дарахти. Трахея чап ва ўнг бош бронхларга бўлиниб, улар ўз навбатида ўнг ўпкада уч, чап ўпкада эса икки бўлак бронхларга бўлинади.
Бронх девори бронх дарахти бўйлаб бир хил тузилишга эга эмас. Бронх диаметрининг кичрайиши билан унинг тузилиши ўзгариб боради. Бронхларнинг шиллиқ пардаси трахеядаги сингари киприкли цилиндрсимон, қадаҳсимон, базал ва эндокрин ҳужайралар тутади. Бронхларнинг дистал қисмида ва терминал бронхларда яна микроворсинкалар тутувчи (ҳошияли), киприксиз ва секретор ҳужайралар ҳам учрайди.
Киприксиз ҳужайралар призматик шаклга эга бўлиб, унинг апикал қисми киприкли ҳужайралардан бўртиб туради. Бу ҳужайранинг вазифаси ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Апикал қисмида микроворсинкалар тутувчи ҳошияли ҳужайралар калта микроворсинкалар тутиб, хеморецептор вазифани ўтаса керак.
Секретор ҳужайралар юқори қисми гумбаз сингари бўртиб чиққан. Бу ҳужайралар киприкча ва микроворсинкалар тутмайди. Ҳужайра органеллаларидан Гольжи комплекси, донадор эндоплазматик тўр яхши ривожланган. Бу ҳужайралар сурфактантни парчаловчи ферментлар ишлайди.
Бош бронхнинг ички диаметри 15 мм бўлиб, трахеянинг икки ўпкага ажралган қисмидан бошланади ва трахея тузилишидан фарқли равишда, унинг тоғай ҳалқалари яхлит ҳалқа шаклида тузилган. Бу эса бронх диаметрининг барқарорлигини таъминлайди ва ҳавони бемалол ўтказади.
Иккинчи тартибдаги бронхлар бўлак ва сегментлар ичида бўлиб, уларнинг диаметри 5 мм дан 10 мм гача бўлади. Уларнинг девори ҳам трахея сингари 4 пардадан тузилган. Бу бронхларнинг шиллиқ пардаси кўп миқдорда қадаҳсимон ҳужайралар тутувчи бир қаватли кўп қаторли цилиндрсимон киприкли эпителий билан қопланган. Эпителий остида шиллиқ парданинг хусусий қавати жойлашиб, у эластик толаларга бой сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Шиллиқ ва шиллиқ ости пардалари чегарасида шиллиқ парданинг мушак пластинкаси жойлашади. Бу пластинка ўз навбатида 2 та юпқа пардалардан: ички айлана жойлашган силлиқ мушак ҳужайраларидан, ташқи унча ривожланмаган бўйлама жойлашган силлиқ мушак ҳужайраларининг айрим тутамларидан ташкил топган. Шиллиқ ости қавати сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган. Шиллиқ ости пардада аралаш безларининг охирги бўлимлари жойлашиб, уларнинг чиқарув йўллари эпителий сатҳига очилади. Фиороз-тоғай парда нотўғри шаклдаги, алоҳида-алоҳида жойлашган гиалин тоғай пластинкаларидан иборат. Фиброз-тоғай пардасидан сўнг сийрак шаклланмаган бириктурувчи тўқимадан тузилган адвентиция пардаси ётади.
Бронх диаметрининг кичрайиши билан тоғай пластинкаларининг кичиклашиши ва камайиши, шиллиқ парданинг мушак пластинкасида эса мушак толаларининг кўпайиши кузатилади. Йирик бронхлар тармоқланиб, диаметри 2—5 мм бўлган ўрта калибрдаги бронхларни ҳосил қилади.






Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish