Xix боб Нафас олиш системаси


-расм. Ўпка. Респиратор бўлим



Download 1,92 Mb.
bet5/6
Sana05.12.2022
Hajmi1,92 Mb.
#879495
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Нафас системаси.

225-расм. Ўпка. Респиратор бўлим.
Гематоксилин - эозин.
1 - терминал бронхиола, 1.1 - бир қаватли кубсимон киприкли эпителий, 1.2 – хусусий пластинка, 1.2.1 - силлиқ мушак ҳужайралар, 2 – респиратор бронхиола, 2.1 - бир қаватли кубсимон эпителий, 2.2 - хусусий пластинка. 2.2.1 - силлиқ мушак ҳужайралари,
2.3 – альвеола, 3 - альвеоляр йўл: 3.1 – альвеола, 3.2 – силлиқ мушак тутамлари, 4 - альвеоляр қопча, 4.1 – альвеолалар, 4.2 - альвеоляр макрофаг, 5 - қон томирлари.
жойлашади. Альвеолалар ўзаро диаметри 10—15 мкм келадиган альвеоляр тешикчалар билан алоқа қилади. Альвеола очиқ пуфакчани эслатиб, ич тарафдан базал мембранада ётувчи бир қаватли альвеоляр эпителий билан қопланган. Базал мембранага ташқи томондан альвеолалараро тўсиқларда ётувчи қон капиллярлари тегиб ётади. Шу ернинг ўзида асосан эластик ва қисман ретикулин, коллаген толаларнинг зич тўри бўлиб, улар ҳам альвеолани ўраб туради. Альвеолалар бир-бирига зич тегиб ётгани учун улар орасидаги қон капиллярлари бир тарафдан бир альвеолага, иккинчи томондан бошқа альвеолага тегиб ётади. Капиллярларнинг диаметри 5 мкм гача бўлгани учун бу ерда қон секин оқади ва эритроцитлар чўзилиб, бир қатор бўлиб жой-лашади. Бу ҳолат капиллярларда оқаётган қон билан альвеола бўшлиғидаги ҳаво ўртасида газ алмашиниши учун оптимал шароит яратиб беради.
А
львеола девори респиратор — I тип альвеоляр респиратор ҳужайралари (I тип альвеолоцитлар) ва ўпка эпителийсининг II тип альвеоляр эпителий ҳужайралари (II тип альвеолоцитлар) ва кам учрайдиган нейроэпителий ҳужайралари билан қопланган.
Упка альвеоласини қопловчи I тип ҳужайраларнинг ядроси жойлашган ўрни қалин бўлиб, чеккалари юпқалашиб кетган бўлади. Бу ҳужайралар юзасида анчагина цитоплазматик ворсинкалар мавжуд бўлиб, бу тузилмалар шу респиратор эпителийнинг ҳаво билан тўқнашган юзасини ошириб беради. I тип альвеоляр эпителийнинг базал қисми текис бўлиб, базал мембранада ётади. Шу базал мембрана ва ҳужайра орасида ингичка, электрон оч зона мавжуд. Бу зона айрим ҳолларда ҳужайранинг эркин силжишини таъминлайди. Ҳужайра Гольжи комплекси унча ривожланмаган ва майда пуфакчалар-дан иборат. Митохондриялар майда ва уларнинг тузилиши одат-даги кўринишга эга бўлиб, ҳужайранинг қалинлашган қисми — ядро атрофида жойлашади. Эндоплазматик тўр бу ҳужайраларда унчалик ривожланмаган ва, асосан, айрим мембраналардан иборат. Ҳужайранинг питоплазмаси бўйлаб айрим эркин рибосомалар ва пиноцитоз пуфакчалар жойлашади. Упка юза эпителийси ҳужайраларининг ядроси овалсимон ёки юмалоқ шаклда бўлиб, катталиги 4—6 мкм, улар яққол кўринадиган ядро пардаси билан ўралган. Ядрода доимо 1—2 та ядрочаларни кўриш мумкин.
// тип альвеоляр эпителий ҳужайралари кенг асослари билан базал мембранада ётувчи, катталиги 8—12 мкм келадиган, овалсимон ёки кўп бурчакли ҳужайралардир. Улар ўпка респиратор бўлимининг юқори дифференциаллашган ҳужайраларидир. Электрон микроскоп орқали қаралганда у I тип альвеола ҳужайраларидан фарқланиб, ҳужайра митохондриялари яхши ривожланган, Гольжи комплекси ва эндоплазматик тўр ҳамда ўта кўп осмиофил киритмалар ва бошқа тузилмалар кўринади. Ҳужайранинг альвеола бўшлиғига қараган плазматик мембрана юзасида айрим-айрим микроворсинкалар ҳосил бўлади. II тип альвеолоцитларда Гольжи комплекси, донадор ва силлик ЭПТ, эркин рибосомалар яхши ривожланган шунингдек, улар махсус пластинкасимон осмиофил киритмалар ва кўплаб ёғ доначалари тутади. Бу хужайралар сурфактант номини олган липопротеид моддасини ишлаб чиқаради. Бу модда нафас чиқарганда альвеолалар деворининг ёпишиб қолмаслигини ҳамда альвеолоцитлардан ҳаво ўтишида қулай шароит яратилишини таъминлайди.
Упка юза эпителийси ҳужайралари ва альвеоляр эпителий ҳу-жайралари юпқа базал мембранада жойлашган. Альвеолаларни ўраган қон капиллярлари эндотелийсининг базал мембранаси ҳам худди шундай тузилишга эга. Шу икки базал мембрана ўртасида бириктирувчи тўқима пардаси жойлашади. Бу парда ретикулин, коллаген ва ўзига хос, деярли эластик толалардан ҳамда гомоген моддадан ташкил топган. Мана шу жуда яқин ётган икки базал мембрана ва I тип альвеоляр ҳужайралар билан капиллярлар эндотелий ҳужайраларининг ядросиз юпқа қисмлари қон-ҳаво тўсиғини (аэро-гематик барьер) ҳосил қилади.
Альвеола деворида юқорида шунингдек, ташқари III тип (нейроэпителиал) альвеолоцитлар ҳам тафовут этилади. Бу ҳужайраларнинг апикал қисмида кўпгина калта микроворсинкалар мавжуд. III тип ҳужайралар анчагина кам бўлиб, альвеола пуфакчалари, альвеолали йўллар ва респиратор бронхиолалар деворларида аҳён-аҳёнда учраб туради. Нейроэпителиал ҳужайралар турли нерв охирларига эга. Бу ҳужайраларни хеморецептор ҳужайралар деб ҳисоблаш мумкин. Улар сурфактант таркибий қисмларни парчалашда иштирок этади. Альвеола деворида юқорида қайд қилинган ҳужайралардан ташқари макрофаглар ҳам учрайди. У ёт моддаларни ва қисман сурфактантни ютиб парчалаши мумкин. Макрофаглар альвеола деворига альвеолалар орасидаги бириктирувчи тўқима-дан ўтади.

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish