224-расм. Ўпка. Ўпка ичи ҳаво йўллари. Гематоксилин-эозин билан бўялган.
1-йирик бронх, 2-ўрта бронх, 3-кичик бронх, 4-терминал бронхиола, 5-ўпка ацинусининг элементлари, 6-қон томирлар, 1.1 – шиллиқ ва шиллиқ ости пардалар, 1.1.1 – эпителий, 1.1.2 - хусусий пластинка, 1.1.3 - мушак пластинка, 1.1.4 - шиллиқ ости парда без охирги бўлимлари билан, 1.2 –фиброз-тоғай парда, 1.2.1- гиалин тоғай пластинкаси, 1.3 - адвентиция парда.
Ўрта бронхларда кўп қаторли цилиндрсимон эпителий пастроқ, қадаҳсимон ҳужайралар камроқ, аммо шиллиқ парданинг мускул пластинкаси кучлироқ ривожланган бўлади. Шиллиқ ости пардада безлар камроқ бўлиб, группа-группа бўлиб жойлашади. Фиброз-тоғай пардаси толали бириктирувчи тўқималардан иборат бўлиб, унинг таркибида эластик характерга эга кичик тоғай пластинкалари (тоғай оролчалари) ни учратиш мумкин. Ташқи адвентиция пардаси сийрак шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб, у бўлакчалараро бириктирувчи тўқимага ўтиб кетади.
Ўрта калибрдаги бронхлар тармоқланиб, диаметри 1—2 мм бўлган кичик ёки ўпка ички бронхларини ҳосил қилади. Бронхларда эпителий киприкчали бўлса ҳам, аммо бир қаторли цилиндрсимон бўлиб қолади. Қадаҳсимон ҳужайралар йўқола бошлайди. Шиллиқ парданинг мушак пластинкаси яхши ривожланмаган бўлиб, шиллиқ ости пардада безлар йўқолган бўлади. Фиброз-тоғай пардаси ҳам бўлмайди.
Кичик бронхлар тармоқланиб, диаметри 0,5 мм бўлган охирги ёки терминал бронхиолаларни хосил қилади. Бу бронхиолаларнинг шиллиқ пардаси киприкчали бўлмаган кубсимон микроворсинкали ва секретор эпителий билан қопланган. Эпителий остида эластик толалари бўйлама жойлашган шиллиқ парданинг хусусий қавати жойлашади. Уларнинг орасида силлиқ мушак ҳужайраларининг айрим толалари ётади.
Терминал бронхиолалар броих дарахтининг охири бўлиб, улардан сўнг альвеолалар дарахти ёки ўпканинг респиратор бўлими бошланади.
Упканинг респиратор бўлими. Бу бўлимнинг морфологик бирлиги ўпканннг ацинуси ҳисобланади. Ўпка ацинусининг сони иккала ўпкада 20 мингга яқин бўлиб, улар респиратор бронхиоладан бошланади. Биринчи тартибдаги респиратор бронхиола иккинчи тартибдаги бронхиолага, у эса учинчи тартибдаги бронхиолага бўлинади. Учинчи тартибдаги респиратор бронхиола альвеоляр йўлларга бўлинади, ҳар бир альвеоляр йўл эса альвеоляр қопчалар билан тугайди. Альвеоляр қопчалар эса альвеолалардан ташкил топган. Ацинуслар бир-биридан бириктирувчи тўқима орқали ажралиб туради. 12—18 ацинус эса ўпка бўлагини ҳосил қилади. Респиратор бронхиолалар бир қаватли кубсимон, киприкча тутмаган эпителий билан қопланган бўлиб, унинг остида сийрак бириктирувчи тўқимали пластинка; ундан сўнг эса айрим силлиқ мушак ҳужайралари бўлади. Тер-минал бронхиолалардан фарқли равишда, респиратор бронхиолалар деворида альвеолалар жойлашиб, улар бронхиола ичига очилади.
Альвеола йўллари бир қават эпителий билан қопланган бўлиб, унинг остида сийрак бириктирувчи тўқимали базал пластинка ётади. Альвеола йўллари деворларида бир неча ўнлаб альвеолалар ётади. Альвеола қопчалари альвеолалардан иборат бўлиб, катта одамда алвеоланинг диаметри 0,25 мм дан ошмайди. Альвеоланинг умумий сатҳи нафас олганда 100—120 м2 га тенг. Альвеолалар орасида бириктирувчи тўқимали ингичка тўсиқлар ётиб, уларда қон капиллярлари жойлашади. Альвеолаларнинг альвеоляр йўллари ва қопчалар бўшлиғига ўтиш жойида, альвеолалараро бирикитирувчи тўқимада айрим силлиқ мушак ҳужайралари
Do'stlaringiz bilan baham: |