ҲАВО ЎТКАЗУВЧИ ЙЎЛЛАР
Бурун бўшлиғида даҳлиз ва нафас олиш қисми тафовут этилади. Даҳлиз тери эпителийсининг давоми бўлган кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. Эпителий остида ёғ безлари ва соч илдизлари жойлашади. Бу ерда жойлашган кўпгина туклар олинаётган ҳаводаги чанг заррачаларини тутиб қолади. Бурун бўшлиғининг нафас олиш қисми кўп қаторли призматик ҳилпилловчи эпителий билан қопланган. Бу ерда 4 хил ҳужайралар: киприкли, оралиқ ёки базал, микроворсинкали ва кадаҳсимон ёки без ҳужайралари тафовут қилинади. Эпителий остидаги хусусий қатламда жуда ҳам юза жойлашган кўпгина қон томирлар жойлашади. Бу томирлар нафас ҳавосини илитиб ўтказишда муҳим аҳамиятга эга. Бурун бўшлиғининг қуйи қисмида жойлашган веналар чигали баъзи таъсирлар туфайли қон билан тўлганда шиллиқ қават кўпайиб, бурун битиш аломатлари юзага келиши мумкин.
Юқори бурун чиғаноғи соҳасининг шиллиқ пардаси ҳид рецепторлари тутган махсус эпителий билан қопланган.
222-расм. Бурун бўшлиғи нафас олиш соҳасининг шиллиқ пардаси.
А – гематоксилин-эозин, Б – темирли гематоксилин-муцикармин билан бўялган.
1 - бир қаватли кўп қаторли призматик киприкли эпителий, 1.1 - киприкли ҳужайра, 1.2 - калта ва узун оралиқ ҳужайралар, 1.3 - қадаҳсимон ҳужайра, 1.4 - кўп ҳужайрали эндоэпителиал без, 1.5 - базал мембрана, 2 - хусусий пластинка. 2.1 - сийрак толали бириктирувчи тўқима, 2.2 - безнинг охирги бўлимлари, 2.3 - чиқарув найи, 2.4 - веноз синус.
Ҳиқилдоқ нафас олиш системасининг ҳаво ўтказувчи аъзоси бўлиб, у товуш ҳосил бўлишида ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳиқилдоқ 3 пардадан тузилган: - шиллиқ парда,
- фиброз-тоғай парда
- адвентиция пардаси.
Шиллиқ парда товуш боғламларидан бошқа жойларда кўп қаторли киприкли эпителий билан қопланган. Товуш боғламлари соҳасида эса эпителий кўп қаватли ясси. Шиллиқ парда бурмалари ҳиқилдоқни ўрта қисмида ҳақиқий ва сохта товуш боғламларини ҳосил қилади. Шиллиқ парданинг хусусий қавати сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тў-қимадан иборат булиб, аралаш оқсил-шиллиқ безлар ва лимфоид фолликуллар учрайди. Лимфоид фолликуллар тўпламлари ҳицилдоқ муртаги деб ҳам номланади.
Фиброз-тоғай пардаси гиалин ва эластик тоғайлардан ва уларни қоплаб турган фиброз тўкимадан иборат. Бу парда таянч-ҳимоя вазифасини ўтайди.
Адвентиция пардаси сийрак шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Ҳиқилдоқнинг уст қисмида жойлашган ҳиқилдоқ усти тоғайи, ҳиқилдоқни ҳалқумдан ажратиб туради. Бу тузилма асосини эластик тоғай ҳосил қилиб, тоғай шиллиқ парда билан ўралган. У кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган.
Трахея узунлиги 11 см ва диаметри 2—2,5 см келадиган най. Трахея девори 4 парда: шиллиқ, шиллиқ ости, фиброз-тоғай ва ташқи адвентициал пардалардан иборат.
Шиллиқ парда кўп миқдорда қадаҳсимон ҳужайра тутган бир қаватли, кўп қаторли киприкли эпителий билан қопланган бўлиб, 4 хил ҳужайрани фарқ қилиш мумкин: киприкли, қадаҳсимон, базал ва эндокрин. Киприкли ҳужайралар призма шаклида бўлиб апикал юзасида 250 га яқин киприкчалар тутади. Улар ҳиқилдоқ тарафга ҳаракат қилиб, трахеядан турли ёт моддаларни ташқарига чиқаришга ёрдам беради. Қадаҳсимон ҳужайралар шиллиқ ҳосил қилади. Базал ҳужайралар камбиал ҳужайралар ҳисобланади. Эндокрин ҳужайраларнинг бир неча тури фарқланиб, улар турли гормонларни: серотонин, допамин ҳосил қилади. Бу гормонлар нафас системасининг турли қисмлари фаолиятини бошқаришдан ташқари бошқа аъзоларга ҳам таъсир қилади (масалан, норадреналин бронх деворини кенгайтиради. Серотонин кўп ажралса, бронх тораяди ва ҳоказо).
Шиллиқ парданинг хусусий қавати кўп миқдорда бўйлама йўналган эластик толалар, лимфа ва қон капиллярларини тутувчи сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган.
Шиллиқ ости пардасида аралаш (оқсил-шиллиқ) безлар жойлашади. Уларнинг чиқарув йўллари кенгаймалар ҳосил қилиб, шиллиқ парда юзасига очилади.
Трахеянинг фиброз-тоғай пардаси трахеянинг орқа деворида туташмаган, 16—20 та гиалин тоғай ҳалқаларидаи тузилган. Бу ҳалқаларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |