X банклард. А моддий ва номоддий активлар ҳисоби таянч сўз ва иборалар



Download 410 Kb.
bet2/13
Sana20.04.2022
Hajmi410 Kb.
#565456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10Банкларда моддий ва номоддий активлар ҳисоби

Ҳисобварақ
рақами

Ҳисобварақ номи

Ҳисобварақ туркуми


16501

Ер

A


16505

Тугалланмаган қурилишлар

A



16509

Банкнинг иморатлари – бинолар ва бошка иморатлар

A


16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

A


16529

Транспорт воситалари

A


16535

Мебель, мослама ва жихозлар

A


16541

Тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари

A


16549

Бошкаларга операцион ижарага берилган асосий воситалар

A


16561

Омбордаги асосий воситалар

A

Ушбу ҳисобварақлар актив бўлиб, уларнинг дебет томонидаги сальдо тижорат банкларда мавжуд асосий воситаларнинг дастлабки қийматини акс эттиради. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебет томонида уларнинг кўпайиши, кредит томонида эса камайиши ўз ифодасини топади.


Асосий воситалар, лойиҳа-тадқиқот ишлари, қурилиш материаллари, меҳнат, бино (иншоот)лар қурилиши (таъмирланиши) билан боғлиқ харажатлар ва асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа капиталлаштирилган харажатлар қийматини олдиндан тўлиқ ёки қисман тўлаш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
1) Дт 19909 “Товар-моддий қимматликлари тўланган маблағлар ҳисобварағи”
Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг (мол етказиб берувчининг) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи, агар уларга ушбу банк хизмат кўрсатса
2) сотиб олинган бинолар (иншоотлар) балансда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:
Дт 16509 “Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа қурилган иморатлар”
Кт 19909 “Товар-моддий қимматликлари тўланган маблағлар ҳисобварағи”
3) сотиб олинган бошқа асосий воситаларни балансда акс эттириш (Масалан, Мебель жиҳозлари бўлса):
Дт 16535 - “Мебель, мослама ва ускуналар”
Кт 19909 “Товар-моддий қимматликлари тўланган маблағлар ҳисобварағи”
4) Асосий воситаларни омборга кирим қилиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:
Дт 16561 “Омбордаги асосий воситалар”
Кт 19909 “Товар-моддий қимматликлари тўланган маблағлар ҳисобварағи”
5) Таъмирлашни талаб қиладиган сотиб олинган бинолар таъмирлаш ишлари тугагунга қадар 16505 “Тугалланмаган қурилишлар” баланс ҳисобварағининг алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади. Бунда лойиҳа-тадқиқот ишлари, қурилиш материаллари ва меҳнат қиймати, биноларни (иншоотларни) қуриш (таъмирлаш) ишлари билан боғлиқ бўлган харажатлар қабул қилиш далолатномаларига асосан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ҳисобварақларда акс эттирилади:
Дт 16505 “Тугалланмаган қурилишлар”
Кт 19909 “Товар-моддий қимматликлари тўланган маблағлар ҳисобварағи”
7) Бинолар (иншоотлар) фойдаланишга тайёр бўлган ҳолда уларнинг қиймати тегишли қабул қилиш далолатномасига асосан 16509 “Банк иморатлари-бинолар ва бошқа қурилган иморатлар” ҳисобварағига кирим қилинади.
Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари расмийлаштирилади:
а) бинонинг қиймати суммасига:
Дт 16509 “Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа қурилган иморатлар”
Кт 16505 “Тугалланманган қурилишлар”
б) мебель ва жиҳозларнинг қиймати суммасига:
Дт 16535 “Мебель, мослама ва жиҳозлар”
Кт 16505 “Тугалланманган қурилишлар”
Агар банк тўловни моддий активлар кирим қилингандан кейин амалга оширса, тегишли кирим ҳужжатларига асосан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
1) Моддий активлар келиб тушганида уларни балансда акс эттириш:
а) Агар асосий воситалар келиб тушгандан дарҳол фойдаланишга топширилса:
Дт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи, ёки
Дт 16505 “Тугалланманган қурилишлар” (агар қайта таъмирлашни талаб қиладиган бино, тугалланмаган қурилиш ёки қурилиш учун материаллар сотиб олинаётган бўлса)
Кт 29802 “Товар - моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби”
б) Асосий воситалар омборга кирим қилинганда:
Дт 16561 “Омбордаги асосий воситалар”
Кт 29802 “Товар - моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби”
2) Активларнинг қиймати тўланганда:
Дт 29802 “Товар - моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби”
Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи
3) Асосий воситалар омбордан фойдаланишга топширилганда:
Дт 16529 Транспорт воситалари ҳисобварағи
Кт 16561 “Омбордаги асосий воситалар”
Асосий воситалар бепул олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади. Бепул олинган асосий воситаларнинг ҳақиқий қийматига:
Дт 16529 Транспорт воситалари ҳисобварағи, ёки
Дт 16561 “Омбордаги асосий воситалар” (агар омборга кирим қилинса)
Кт 45994 “Бошқа фоизсиз даромадлар”
Асосий воситалар бепул олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади (Масалан, Мебель жиҳозлари бўлса). Бепул олинган асосий воситаларнинг ҳақиқий қийматига:
Дт 16535 Мебель, мослама ва ускуналар, ёки
Дт 16561 “Омбордаги асосий воситалар” (агар омборга кирим қилинса)
Кт 45994 “Бошқа фоизсиз даромадлар”
Асосий воситалар субсидия йўли билан олинган тақдирда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 16529 Транспорт воситалари ҳисобварағи,
Кт 22896 “Бошқа муддати узайтирилган даромадлар”
Агар банк ундириб олинган мулкдан ўзининг асосий воситаси сифатида фойдаланишга қарор қилса, унда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 16529 Транспорт воситалари ҳисобварағи
Дт 16799 – Банкнинг бошқа хусусий мулклари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Кт 16701 Кт ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундириладиган мулк
Банк тасарруфидаги барча асосий воситалар, унинг хўжалик қарамоғида ёки оператив бошқарувида бўлган асосий воситалар, шунингдек, молиявий ижара бўйича учинчи томондан ижарага олинган мулк, операцион ижара бўйича учинчи томонга ижарага берилган мулк, фойдаланадиган ва фойдаланилмайдиган мулк, ҳисобдан чиқаришга тайёрлаб қўйилган, лекин белгиланган тартибда тегишли актлар билан расмийлаштирилмаган мулк, шунингдек, тугатилмаган қурилиш объектлари ва ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар қайта баҳоланаши лозим.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:
1. Индекс усули
2. Тўғридан – тўғри қайта баҳолаш усули
Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, ушбу ошган сумма 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси” ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали акс эттирилади:
а) Дт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи
Кт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси”
б) қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейинги жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига:
Дт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси”
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли жамғарилган эскириш ҳисобварағи
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг ҳақиқий қиймати камайиши харажат сифатида ҳисобга олинади. Ушбу сумма 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси” ҳисобварағининг бевосита тегишли моддасидан ҳисобдан чиқарилади. Лекин бунда ҳисобдан чиқариш ушбу асосий восита бўйича олдинги қайта баҳолаш натижасида ҳосил бўлган миқдор доирасида амалга оширилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:
а) қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейинги жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига:
Дт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли жамғарилган эскириш ҳисобварағи
Кт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси”
б) қайта баҳолаш натижасида аниқланган активнинг ҳақиқий қийматининг камайиш суммасига:
Дт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси” (олдинги қайта баҳолаш натижасидаги ўсиш миқдорига)
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи
в) 30908-ҳисобварақда акс эттирилган олдинги қайта баҳолаш суммаси етарли бўлмаган ҳолда, камайиш ва олдинги қайта баҳолаш суммалари ўртасидаги фарқ суммаси харажат сифатида тан олинади ва 55995 “Бошқа фоизсиз харажатлар” ҳисобварағида акс эттирилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 55995 “Бошқа фоизсиз харажатлар”
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи
Омбордаги асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали ҳисобга олинади:
1) Тегишли активлар бўйича қайта баҳолашнинг ижобий натижаси:
Дт 16561 “Омбордаги асосий воситалар” - тегишли актив
Кт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси”
2) қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиш суммаси:
Дт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси” ва/ёки Дт 55995 “Бошқа фоизсиз харажатлар”
Кт 16561 “Омбордаги асосий воситалар” - тегишли актив
Тегишли давр учун амортизация ажратмалари банк харажатларига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:
Дт 56600 Тегишли гуруҳ асосий воситаларнинг эскириш харажатлари
Кт 16500 Тегишли асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш
ҳисобварағи
Асосий воситалар балансдан қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилади:
1) тўлиқ жисмоний ёки маънавий эскирганда;
2) сотилганда;
3) бепул берилганда;
4) форс-мажор ҳолларда;
5) камомад ва йўқотиш аниқланганда;
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда уларнинг қолдиқ қиймати қуйидагича аниқланади:
1) эскириш суммасига:
Дт 16500 Асосий воситаларнинг жамғарилган тегишли эскириш ҳисобварағи
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи
2) 30908-ҳисобварақдаги мазкур асосий восита объектига тегишли бўлган қолдиқ суммага:
Дт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси”
Кт 31203 “Тақсимланмаган фойда” (актив-пассив)”
Ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситаларни сотишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) Тўлов харидор томонидан асосий воситалар олингандан кейин амалга оширилган тақдирда:
Дт 19909 “Товар -моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи”
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи
2) тўлов келиб тушгандан кейин амалга ошириладиган бухгалтерия ёзувлари:
а) активнинг сотилиш суммасига:
Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки харидорнинг ҳисобварағи
Кт 29802 “Товар-моддий қимматликлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби”
б) агар асосий воситаларнинг сотилиш нархи қолдиқ қийматидан ортиқ бўлса:
Дт 29802 “Товар-моддий қимматликлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби”- соф тушум суммасига
Кт 19909 “Товар - моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи” – қолдиқ қиймат
Кт 45909 “Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда” - активнинг “соф тушуми” ва “қолдик қиймати” ўртасидаги фарқ сумма
в) агар асосий воситаларнинг сотилиш нархи қолдиқ қийматидан кам бўлса:
Дт 29802 “Товар-моддий қимматликлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби” - соф тушум суммасига
Дт 55902 “Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар” - активнинг “соф тушуми” ва “қолдиқ қиймати” ўртасидаги фарқ сумма
Кт 19909 “Товар - моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи- қолдик қиймат
3) Олдиндан тўланган ҳолда:
а) активнинг сотилиш суммасига:
Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки сотиб олувчининг ҳисобварағи
Кт 29802 “Товар-моддий қимматликлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби”
б) агар асосий воситаларнинг сотилиш нархи қолдиқ қийматидан ортиқ бўлса:
Дт 29802 “Товар-моддий қимматликлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби” - соф тушум суммасига
Кт 45909 “Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда” - активнинг “соф тушуми” ва “қолдиқ қиймати” ўртасидаги фарқ сумма
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи – қолдиқ қиймат
в) агар асосий воситаларнинг сотилиш нархи қолдиқ қийматидан кам бўлса:
Дт 29802 “Товар-моддий қимматликлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар ҳисоб-китоби” - соф тушум суммасига
Дт 55902 “Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар”- активнинг “соф тушуми” ва “қолдиқ қиймати” ўртасидаги фарқ суммага
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи – қолдиқ қиймат
Тўлиқ жисмоний ёки маънавий эскириш туфайли яроқсиз ҳолга келган асосий воситалар қиймати, камомад ёки йўқотиш аниқланганда (айбдор шахслар аниқланмаган ҳолда), форс-мажор ҳолатларда, текинга берилганда ўрнатилган тартибда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали харажатга ўтказилади:
қолдиқ қиймати суммасига:
Дт 55902 “Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар”
Кт 16500 Асосий воситанинг тегишли ҳисобварағи
Асосий воситаларни бош банкдан филиалга беришда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) бош банкда:
а) Дт 16104 “Бош банк/филиаллар олинадиган маблағлар – Товар-моддий қимматликлар - “қайта баҳолаш натижаси”ни айиргандаги қолдиқ қиймат
Дт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси – қайта баҳолаш натижаси
Дт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли жамғарилган эскириш ҳисобварағи
Кт 16500 Тегишли асосий воситалар ҳисобварағи – ялпи баланс қиймати
б) агар асосий воситалар омбордан берилса:
Дт 16104 “Бош банк/филиаллар олинадиган маблағлар – Товар-моддий қимматликлар”– “қайта баҳолаш натижаси”ни айиргандаги қолдиқ қиймат
Дт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси – қайта баҳолаш натижаси
Дт 16500 Тегишли асосий воситанинг жамғарилган эскириш суммаси
Кт 16561 “Омбордаги асосий воситалар”– ялпи баланс қиймати
2) филиалда (асосий воситалар қабул қилиб олинганда):
а) Дт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи – ялпи баланс қиймати
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли жамғарилган эскириш ҳисобварағи
Кт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси” – қайта баҳолаш натижаси
Кт 22205 “Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар”-“қайта баҳолаш натижаси”ни айиргандаги қолдиқ қиймат
б) агар асосий воситалар омборга кирим қилинса:
Дт 16561 “Омбордаги асосий воситалар” – ялпи баланс қиймати
Кт 16500 Асосий воситаларнинг жамғарилган тегишли эскириш ҳисобварағи
Кт 30908 “Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси” – қайта баҳолаш натижаси
Кт 22205 “Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар”-“қайта баҳолаш натижаси”ни айиргандаги қолдиқ қиймат
Асосий воситаларнинг амалда мавжудлигини ва уларнинг сақланишини назорат қилиш учун улар банк томонидан даврий равишда, лекин камида йилда бир марта инвентаризация қилинади.
Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча асосий воситалар баҳоланган қиймат бўйича балансга қуйидагича кирим қилинади:
1) Дт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи
Кт 45994 “Бошқа фоизсиз даромадлар”
2) Агар омборга кирим қилинса:
Дт 16561 “Омбордаги асосий воситалар”
Кт 45994 “Бошқа фоизсиз даромадлар”
Банк ходимларининг айби билан фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган асосий воситалар қиймати ёки камомад аниқланган ҳолда, қуйидаги бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади:
1) жамғарилган эскириш суммасига:
Дт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли жамғарилган эскириш ҳисобварағи
Кт 16500 Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи
2) агар ундирилиши лозим бўлган сумма активнинг қолдик қийматидан ортиқ бўлса:
Дт 19908 “Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар” – айбдор шахсдан ундирилиши лозим бўлган суммага
Кт 16500 Тегишли асосий воситанинг ҳисобварағи – қолдиқ қиймат ва/ёки
Кт 45994 “Бошқа фоизсиз даромадлар” - ундирилиши лозим бўлган сумма билан активнинг қолдик қиймати ўртасидаги фарқ суммага
3) агар ундирилиши лозим бўлган сумма активнинг қолдик қийматидан кам бўлса:
Дт 19908 “Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар” – ундирилиши лозим бўлган сумма
Дт 55995 “Бошқа фоизсиз харажатлар” - активнинг қолдиқ қиймати билан ундирилиши лозим бўлган сумма ўртасидаги фарқ
Кт 16500 Тегишли асосий воситанинг ҳисобварағи – қолдиқ қиймати – қолдик қиймат
4) маблағлар ундириб олинганда:
Дт 10101 “Амалиёт (операцион) кассадаги нақд пуллар” ва/ёки
Дт 29803 “Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар” (ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш)
Кт 19908 “Банк ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китобларда унидириб олиниши лозим бўлган маблағлар”

Download 410 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish