X банклард. А моддий ва номоддий активлар ҳисоби таянч сўз ва иборалар


Тижорат банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби



Download 410 Kb.
bet4/13
Sana20.04.2022
Hajmi410 Kb.
#565456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10Банкларда моддий ва номоддий активлар ҳисоби

10.3. Тижорат банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби Марказий банкининг 2005 йил 11 июндаги 13/5-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳолива тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширилади.
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (КБТЭБ) - бу банк фаолиятида фойдаланиладиган ва қуйидаги мезонлардан бирортасига жавоб бера оладиган моддий активлардир:
а) хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган;
б) хизмат муддатидан қатъий назар, бир донаси (комплекти) нархи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган (сотиб олиш вақтидаги) енг кам иш ҳақининг эллик бараваригача қийматга эга бўлган буюмлардир. Банк раҳбари буюмларнинг КБТЭБ таркибидаги ҳисобини олиб бориш учун ҳисобот йилига буюмлар қийматининг қуйи чегарасини ўрнатиши мумкин.
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар қийматини олдиндан тўлаб бериш орқали сотиб олишда қуйидаги проводкалар бажарилади.
Дт 19909 – «Кўрсатилган хизматлар ва товар-моддий бойликлар учун тўланган маблағлар»
Кт 10301 ёки 16103 – «Банкнинг вакиллик ҳисобварақлари» ёки
Кт 20208, 20210 – «Мижознинг ҳисобварағи».
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг ўзи омборхонага қабул қилинади, бу операсия қуйидаги проводка орқали расмийлаштирилади:
Дт 19921 – «Омборхонадаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар»
Кт 19909 – «Кўрсатилган хизматлар ва товар-моддий бойликлар учун тўланган маблағлар»
Агар дастлаб буюмлар омборхонага келиб тушиб, тўлов кейин амалга оширилса, бу операсия қуйидагича ҳисобга олинади:
Дт 19921 - «Омборхонадаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар»
Кт 29802 – «Кўрсатилган хизматлар ва товар-моддий қийматликлар учун тўланган маблағлар»
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг қиймати тўланганда:
Дт 29802 – «Кўрсатилган хизматлар ва товар-моддий қийматликлар учун тўланган маблағлар»
Кт 10301, 16301 – «Банкнинг вакиллик ҳисобварағи» ёки
Кт 20208, 20210 – «Мижознинг ҳисобварағи».
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар омборхонада фойдаланишга берилганда, сотилганда, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда ҳисобдан чиқарилади. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар фойдаланишга берилганда қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади:
Дт 56406 – «Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари».
Кт 19921 - «Омборхонадаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар»
КБТЭБ қийматини олдиндан тўлаб бериш билан сотиб олиш:
1) КБТЭБ ни олдиндан тўлиқ ёки қисман тўланиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
Дт 19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"
Кт - Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса)
2) КБТЭБ омборхонага сотиб олинганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида кирим қилиниб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:
Дт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"
Кт 19909 "Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар"
Агар тўлов КБТЭБ келиб тушгандан кейин амалга оширилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
1) КБТЭБ келиб тушганда:
Дт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"
Кт 29802 "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар"
2) КБТЭБ қиймати тўланганда:
Дт 29802 "Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар"
Кт - "Банк вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" (агар мол етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисобварағига шу банкда хизмат кўрсатилса)
КБТЭБ Бош банк/филиалдан филиаллар/бош банкка берилганда шу кунги банк ҳужжатларига моддий жавобгар шахсга тегишли филиал/бош банк томонидан (белгиланган тартибда) берилган талабнома ва ишончнома тикиб қўйилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 16104 "Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар - Товар моддий қимматликлар"
Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар"

Download 410 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish