Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФКнинг 670-моддасига мувофиқ пудратчи қурилиш да-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet430/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. ФКнинг 670-моддасига мувофиқ пудратчи қурилиш да-
вомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган иш-
ларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш 
ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини 
аниқлаганда ва бу тўғрисида буюртмачига хабар бермасдан 
қўшимча ишлар бажарган бўлса, у бажарган қўшимча иши 
учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган за-
рарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
«толегенов данияр» МЧж хўжалик судига даъво аризаси би
-
лан мурожаат қилиб, нукус шаҳар ободонлаштириш бошқар-
масидан (бундан буён матнда «компания» деб юритилади) 
48 783 370 сўм етказилган зарар ундиришни сўраган.
суднинг ажрими билан ишга Қорақалпоғистон Республика
-
си Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик 
бошқармаси мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи 
шахс сифатида, нукус шаҳар ҳокимлиги эса шерик жавобгар си
-
фатида жалб этилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъ
-
во қисман қаноатлантирилиб, компаниядан МЧж фойдасига 
32 283 370 сўм ундирилган. даъвонинг қолган ва нукус шаҳар 
ҳокимлигига нисбатан қисмлари рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарорига асосан компаниядан МЧж фойдасига ундирилган за
-
рар миқдори 32 283 370 сўмдан 24 386 136 сўмга ўзгартирилган. 
шунингдек, ҳал қилув қарорининг давлат божи қисми ўзгар-
тирилган.
иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида уму
-
мий баҳоси 13 291 580 сўмлик пудрат ишларини бажариш юзаси
-
дан 2010 йил 27 сентябрда пудрат шартномаси тузилган.


622
шартномага мувофиқ, МЧж – (пудратчи) нукус шаҳридаги 
дўстлик гузари билан Қорақалпоғистон кўчаси чорраҳасида жой
-
лашган майдонда фонтан ўрнатиб, кўкаламзорлаштириш ишлари
-
ни амалга ошириши, компания – (буюртмачи) эса бажарилган иш
-
ларни қабул қилиб олганидан сўнг, 10 кун мобайнида бажарилган 
ишлар учун тўловни амалга ошириши лозим бўлган.
Мазкур шартнома Қорақалпоғистон Республикаси ғазначилик 
бошқармасида 2010 йил 15 октябрда 3699-сон билан рўйхатга 
олинган.
буюртмачи бюджет ташкилоти бўлганлиги сабабли шартно
-
мага асосан бажариладиган ишлар учун маблағ Молия вазирли
-
гининг ғазначилиги томонидан ажратилиши лозим бўлган. шарт-
номага асосан МЧж томонидан бажарилган 13 291 580 сўмлик 
ишлар учун Молия вазирлигининг ғазначилик бошқармаси томо
-
нидан маблағ ажратилган ва буюртмачи томонидан қабул қилиб 
олинган ишлар учун 13 291 580 сўм тўлов амалга оширилган.
Фк 631-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, пудрат шарт-
номасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудра
-
ти, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, 
тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар 
ушбу кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги 
қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу пара
-
графда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
Фкнинг 670-моддасига мувофиқ, пудратчи қурилиш ва у би
-
лан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва улар
-
га қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета 
ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт.
ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларига кўра, пуд-
ратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга 
олинмаган ишларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни 
бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлиги
-
ни аниқласа, бу тўғрида буюртмачига хабар бериши шарт. пуд-
ратчи буюртмачидан ўн кун ичида ўз хабарига жавоб олмаган 
тақдирда, агар қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида бу
-
нинг учун бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, тегишли 
ишларни тўхтатиб, бекор туриб қолиш натижасида кўрилган за
-
рарни буюртмачининг зиммасига юклаши шарт. агар буюртмачи 
қўшимча иш бажариш зарурати йўқлигини исботласа, бу зарарни 
қоплашдан озод этилади.


623
шунингдек, Фк 670-моддасининг олтинчи қисмига биноан, 
ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида белгиланган 
мажбуриятларни бажармаган пудратчи, агар буюртмачининг ман
-
фаатини кўзлаб, хусусан ишнинг тўхтатилиши қурилиш объек
-
тининг нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келиши мум
-
кин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракат қилиш зарур 
бўлганлигини исботлай олмаса, у бажарган қўшимча иши учун 
буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни 
қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
аммо МЧж (пудратчи) бажараётган ишларига шартномада 
ҳисобга олинмаган қўшимча ишларни бажариш ёки шартнома 
қийматини ошириш зарурлиги ҳақида буюртмачига хабар бер
-
масдан, қўшимча шартнома тузмасдан ва уни белгиланган тартиб
-
да ғазначилик бошқармасида рўйхатдан ўтказмасдан «дўстлик» 
кўчаси билан «Қорақалпоғистон гузари» чорраҳасида жойлашган 
майдонда 13 291 580 сўмлик ишларни ўрнига 26 429 800 сўмлик 
ишларни бажарган.
бундан ташқари, нукус шаҳридаги «халқлар дўстлиги» майдо
-
нида ҳам ҳеч қандай шартнома тузмасдан ва уни белгиланган тар
-
тибда Қорақалпоғистон Республикаси ғазначилик бошқармасида 
рўйхатдан ўтказмасдан 35 645 150 сўмлик ишларни бажарган. 
натижада МЧж (пудратчи) жами бажарган ишларини 62 074 950 
сўм ҳисоблаб, тўланган 13 291 580 сўмни чегирган ҳолда қолган 
48 783 370 сўмни зарар сифатида компания (буюртмачи)дан унди
-
ришни сўраган.
бироқ, пудратчи ўзининг шартномадан ортиқча бажараётган 
ишлари ҳақида буюртмачини ёзма равишда огоҳлантирганлигини, 
иш бажараётган объектнинг шикастланишига олиб келиши мум
-
кин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракат қилганлиги 
ҳолатини тасдиқловчи бирон-бир далилни судга тақдим этмаган 
ва судда исботламаган.
иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида ишларни бажариш 
тўғрисида қўшимча келишув имзоланганлигини тасдиқловчи да
-
лиллар мавжуд эмаслиги биринчи инстанция судининг эътибори
-
дан четга қолиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт 
хулосага келинган.
апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томо
-
нидан йўл қўйган камчиликларни эътибордан четга қолдириб, ҳал 
қилув қарорини ўзгартириш билан чекланган холос.


624
баён этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди низо юза
-
сидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони 
рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish