Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судига
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,
2-мавзе 38-уй, 32-хонадонда истиқомат қилувчи
Утешова Фарида Согинбаевнадан
Тел: +998977091663
АРИЗА
(давлат божини қайтариш тўғрисида)
Мен Ф.Утешова даъвогар сифатида жавобгар И.Бабашевга нисбатан никоҳ давомида орттирилган Қибрай тумани, Бўрота МФЙ, Шаҳриобод кўчасидаги уй-жойни ҳамда 2017 йилда ишлаб чиқарилган, «Дамас» русумли, давлат рақами 01 Z 097 YA бўлган автотранспорт воситасини бўлиш ҳақидаги даъво аризаси билан 19.08.2020 йилда судга мурожаат қилганман.
2020 йил ноябрь ойининг 10 куни ФИБ Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро суди даъво ариза бўйича юритилган 2-1102-2005/3717-сонли фуқаролик ишини кўриб, ишдаги ҳолатларни аниқлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этди. Мендан давлат фойдасига 5 954 000 сўм миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди.
Шундан сўнг, чиқарилган ҳал қилув қароридан норози бўлиб, прокуратура органига мурожаат қилганимда, Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ҳал қилув қарори устидан протест келтирилди.
Протест натижаси бўйича 2021 йил июнь ойининг 2-куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати келтирилган апелляция протестини фуқаролик иши билан бирга кўриб чиқиб, мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2020 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмидаги «даъвогар Утешова Фарида Согинбоевнадан давлат фойдасига 5 954 000 сўм миқдорида давлат божи ундириш»га оид қисми қуйидагича:
Даъвогар Утешова фарида Согинбоевнадан давлат фойдасига 388 600 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин деб ўзгартирилган.
Биринчи инстанция суди томонидан қилинган хато туфайли, мен томонимдан ортиқча тўланган давлат божини қайтариш тўғрисида мажбурий ижро органига мурожаат қилганимда, улар ортиқча миқдорда тўланган давлат божи суд ҳужжатида кўрсатилмаган деган важ билан ортиқча тўланган давлат божини қайтариб бериш имконияти йўқлигини билдиришди.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида давлат божини қайтариш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисми биринчи бандига мувофиқ, давлат божи қонунчиликда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида давлат божи қайтарилиши керак.
Юқоридагиларга асосан, сиздан мен томонимдан ортиқча тўланган 5 954 000 сўм миқдоридаги давлат божини қайтариб беришда амалий ёрдам беришингиз сўрайман.
Илова:
1. Суд қарори
2. Пластик карта маълумотлари
27.04.2022 Ф.Утешова
Do'stlaringiz bilan baham: |