Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Сотиб олувчи (олувчи) ўзи қабул қилган товарни қонун



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet432/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   428   429   430   431   432   433   434   435   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Сотиб олувчи (олувчи) ўзи қабул қилган товарни қонун 
ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки 
иш муомаласи одатларида белгиланган муддатда кўздан ке-
чириши, товарларнинг миқдори ва сифатини текшириши ва 
товарнинг аниқланган номувофиқликлари ва камчиликлари 
тўғрисида товар етказиб берувчини дарҳол ёзма равишда ха-
бардор қилиши лозим.
«навоий кон-металлургия комбинати» дк хўжалик судига 
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, навоий вилоят ииб 64/48-
сонли жиЭкдан ортиқча тўланган 35 913 382,47 сўм асосий қарз 
ва 65 773 703 сўм жарима ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъ
-
во қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 
ортиқча тўланган 35 913 382,47 сўм асосий қарз ундирилган, даъ
-
вонинг 65 773 703 сўм жарима ундириш қисмини қаноатлантириш 
рад этилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2011 йил 
2 декабрда «Қурилиш оҳаки етказиб бериш тўғрисида» шартнома 


627
тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар тар
-
киби «сао 70» фоиз бўлган қурилиш оҳакини келишилган нархда, 
сифатда ва миқдорда етказиб бериш, даъвогар эса маҳсулот учун 
олдиндан маҳсулот қийматининг 15 фоизи миқдорида тўловни 
амалга ошириш, қолган қисмини маҳсулот тўлиқ қабул қилиб 
олинганидан сўнг 60 кун ичида тўлаб бериш мажбуриятини ол
-
ган. шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 
жами 1 133 706 054 сўмлик 10 007,78 тонна оҳак маҳсулотлари ет
-
казиб берилган.
даъвогар томонидан оҳак маҳсулотлари ҳисоб-фактуралар 
орқали қабул қилиб олинган ва маҳсулот учун тўлов амал
-
га оширилган. даъвогар раҳбарининг 2012 йил 9 январдаги 45–
01/332-сонли фармойишига асосан қабул қилиб олинган оҳак 
маҳсулотларининг миқдори ва сифати бўйича ички текшириш 
ўтказилган ва текшириш даъвомида жавобгар томонидан «сао 
70» фоиздан кам бўлган қиймати 328 868 519 сўм бўлган 2 826,68 
тонна оҳак етказиб берилганлиги аниқланган.
ушбу «сао 70» фоиздан кам бўлган маҳсулот 1 тоннасининг 
қиймати 103 639,30 сўм бўлиб, 2 826,68 тоннаси эса 292 955 136,52 
сўмни ташкил этганлиги сабабли, даъвогар жавобгардан 
ортиқча тўланган 35 913 382,47 (328 868 519–292 955 136,52) сўмни 
қайтаришни сўраган.
шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 
6.3-бандига мувофиқ етказиб берилган сифатсиз маҳсулот 
қийматининг 20 фоизи миқдорида, яъни 65 773 703,90 (328 868 519 
х 20 %) сўм жарима ундиришни сўраган.
Фкнинг 446-моддасига асосан сотиб олувчи (олувчи) ўзи 
қабул қилган товарни қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бе
-
риш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган 
муддатда кўздан кечириши, худди шу муддатда қабул қилинган 
товарларнинг миқдори ва сифатини қонун ҳужжатларида, 
маҳсулот етказиб бериш шартномаси ёки иш муомаласи одатла
-
рида белгиланган тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган 
номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб бе
-
рувчини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозим. 
шартноманинг 2.5-бандида, агар маҳсулотни қабул қилишда 
ва ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот тегишли сифатда 
бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, сотувчи сотиб олувчидан 
ёзма талабномани олганидан кейин 10 кун ичида тегишли си
-


628
фатдаги маҳсулот билан алмаштириб бериши, 5.1-бандида, сотиб 
олувчи ҳар бир маҳсулотни миқдори ва сифати бўйича амалдаги 
1965 йилда тасдиқланган п–7 Қўлланмасида белгиланган тартиб 
асосида қабул қилиб олиши, 5-бандида, сотиб олувчи маҳсулотни 
қабул қилишда ва ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот тегиш
-
ли сифатда бўлмаганлиги аниқланган тақдирда 45 кун ичида со
-
тувчига талабнома юбориши, талабномага п–6, п–7 Қўлланмаси 
асосида тузилган далолатномани юбориши, маҳсулотни қабул 
қилишда камомад ва сифатсизлиги аниқланган тақдирда сотув
-
чи вакилининг иштирок этиши шартлиги, агарда сотувчи вакили 
чақирувни олганидан 2 кун ичида келмаса, маҳсулотнинг сифат
-
сизлиги ҳақидаги далолатнома сотиб олувчи томонидан бир то
-
монлама имзоланиши белгиланган.
бироқ, даъвогар томонидан оҳак маҳсулотларини қабул қилиб 
олишда, маҳсулотни сифати ва миқдори юзасидан жавобгарга 
нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирилмаган. бундан ташқари ет
-
казиб берилган оҳак маҳсулотларини сифатсиз чиққанлиги бўйича 
жавобгарга талабнома юборилмаган, маҳсулотнинг сифатсизлиги 
ҳақида далолатнома тузилмаган.
шунингдек, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот-
лари даъвогар томонидан тўлиқ ишлатиб юборилган.
кассация инстанция суди томонидан даъвогарнинг товар си
-
фати ва миқдори ҳақидаги эътирозлари асоссиз деб топилган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди биринчи ин
-
станция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони 
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   428   429   430   431   432   433   434   435   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish