Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФКнинг 422-моддасига кўра, агар шартномада бошқача



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet431/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. ФКнинг 422-моддасига кўра, агар шартномада бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи ҳақини бўлиб-
бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар 
учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда 
амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тор-
тишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 
сотиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг 
учдан икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.
«Ренат» хк хўжалик судига даъво аризаси билан мурожа
-
ат қилиб, «TERTS» МЧж билан гаровдаги кўчмас мулкни олди-
сотдиси тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган.
МЧж қарши даъво аризаси билан мурожаат этиб, корхона, ан
-
грен шаҳар хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр 
хизмати ҳамда оатб «Ўзсаноатқурилишбанк» ангрен филиалига 
нисбатан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш мажбу
-
риятини юклашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан кор
-
хонанинг даъво талаби қаноатлантирилиб, МЧж ва корхона 
ўртасида гаровдаги кўчмас мулкни олди-сотдиси тўғрисидаги 
шартнома бекор қилинган, МЧжнинг қарши даъво аризасини 
қаноатлантириш рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан апелляция 
протести қисман қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарорининг давлат 
божи ундириш қисми ўзгартирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, корхона ва банк ўртасида 
кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартнома бўйича юзага 
келган қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, банкнинг 
даъво аризаси асосида суднинг 11–1025/12307-сонли иши юзасидан 
ҳал қилув қарори билан корхонадан банк олдидаги қарздорлик 
тўлиқ ундирилиши ҳамда ундирув гаровдаги ангрен шаҳри, бри
-
кетний қўрғонидаги кўчмас мулк жойлашган 2,275 га ер участ
-
каси, 4531,61 м.кв. фойдали ер майдони, 4838,02 м.кв. қурилиш 
остидаги ер майдони, ишлаб чиқариш цехи, трансформатор би
-
носи, қоровул хона, хизмат хонаси, насос ва махсус хонадан ибо
-
рат кўчмас мулк объектларига қаратилиб, гаровдаги мулкларнинг 
бошланғич сотув баҳоси 304 270 000 сўм деб белгиланган.


625
суд қарорининг ижроси юзасидан ангрен шаҳар суд ижро
-
чилари бўлими томонидан гаровдаги кўчмас мулклар савдога 
чиқарилган. 2011 йил 25 ноябрда корхона ҳамда МЧж ўртасида 
банкнинг розилик хати асосида гаровдаги кўчмас мулкни олди-
сотдиси тўғрисида шартнома тузилган. ушбу шартнома шартлари
-
да сотувчи «Ренат» хк банк олдидаги кредит шартномаси бўйича 
юзага келган қарздорликни сўндириш мақсадида мазкур кредит 
шартномаси бўйича гаровга қўйилган кўчмас мол-мулкни сотиб 
олувчи «TERTS» МЧжга 310 000 000 сўмга сотишга келишилган.
натижада, МЧж томонидан шартнома асосида 2011 йил де
-
кабрь ойидан 2012 йил апрель ойига қадар тўлаб берилган 
290 000 000 сўм ҳисобидан 11–1025/12307-сонли ижро варақасига 
асосан 258 438 356 сўм банкка тўланган, 32 000 000 сўм эса корхо
-
нанинг ҳисоб рақамига солиқ қарзи бўйича қўйилган инкассо асо
-
сида солиқ тўловига йўналтирилган.
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1.2-бандига кўра 
сотувчи ўз ҳисобидан мулк ҳуқуқини сотиб олувчига ўтказиш 
мажбуриятини олган. шартноманинг 3.1.1-бандига кўра со
-
тиб олувчи 310 000 000 сўм пул маблағини 30 банк кунида пул 
ўтказиш йўли билан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
сотиб олувчи МЧж томонидан шартномага асосан 2011 йил 
декабрь ойидан 2012 йил апрель ойига қадар 290 000 000 сўм 
маблағ тўлаб берилган.
шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 
5-бўлимида томонларнинг жавобгарлиги белгиланган бўлиб, 
унга кўра сотиб олувчи тўловни ўз вақтида амалга оширмаса, 
ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган сумманинг 0,5 фоиз 
миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Фк 422-моддасининг учинчи қисмига кўра сотиб олувчи 
ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топши
-
рилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган 
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош 
тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, со
-
тиб олувчидан олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан 
икки қисмидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди пленуми
-
нинг 2009 йил 18 декабрдаги «хўжалик шартномаларини ту
-


626
зиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик 
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари 
тўғрисида»ги 203-сон қарорининг 25-банди иккинчи хатбошиси
-
да қонунчиликка мувофиқ шартномани бажаришдан бир тараф
-
лама бош тортишга муайян шартлар мавжуд бўлгандагина йўл 
қўйилади (Фк 422-моддасининг учинчи қисми, 746-моддасининг 
биринчи қисми ва ҳ.к.). бундай ҳолларда шартномани бекор 
қилиш талаб этилмайди деб тушунтириш берилган.
бироқ, биринчи инстанция суди томонидан мазкур пленум 
қарори тушунтиришларига зид равишда, сотилган товар ҳақининг 
93,5 фоизидан ортиқ миқдорда тўлови амалга оширилган бўлса-да, 
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, тарафлар ўртасида ту
-
зилган олди-сотди шартномасини бекор қилган.
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ушбу 
қисмини ўзгаришсиз қолдириб хатога йўл қўйган.
Юқоридагиларга асосан кассация инстанцияси суди иш 
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгартириб, суд 
қарорларининг дастлабки даъвони қаноатлантириш ҳақидаги 
қисмини бекор қилган ва мазкур даъво талаби бўйича даъвони 
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish