616
4.6. ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎжАЛИК СУДИ
КАССАцИЯ ИНСТАНцИЯСИДА 2013 ЙИЛДА ИШЛАРНИ
КЎРИШ СУД АМАЛИЁТИ
1
.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари юридик
шахс ҳисобланмайди ва хўжалик судига даъво аризаси (ариза)
билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Янгиариқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги
тадбиркорлик субъ
-
ектларини рўйхатга олиш инспекцияси хўжалик судига даъво ари
-
заси билан мурожаат қилиб, «собиржон Мардонбек» хкни туга
-
тишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан даъво
қаноатлантирилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
суднинг ҳал қилув қарори устидан кассация протести кели
-
тирилган ва унда биринчи инстанция суди жавобгарнинг олти ой
мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлигини
аниқланмасдан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда асос
-
лантирилмаган ҳал қилув қарори қабул қилганлиги тўғрисида
важ келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
суд томонидан даъво аризасини
имзолаган инспекция
бошлиғининг уни имзолашга ваколати борлиги,
даъво аризасига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги,
низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги
ўрганилмасдан, даъво аризаси иш юритиш учун қабул қилинган
ва кўриб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2003
йил 27 сентябрда 1279-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон
Республикаси адлия вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги ва давлат
мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2003 йил 27
сентябр-
даги 05–20–401, 14 ва 01/23–55-сон қарори билан тасдиқланган
«туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида»ги
намунавий низомнинг 1-бандига мувофиқ туманлар (шаҳарлар)
ҳокимликлари ҳузурида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига
ҳисоб берадиган тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
617
инспекциялари
ташкил этилади, инспекция туман (шаҳар)
ҳокимлиги тузилмасига киради ва юридик шахс ҳисобланмайди,
ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида
алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширишга ва бошқа шахслар билан ўз номидан фуқаролик-
ҳуқуқий муносабатларга киришишга ҳақли эмас.
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди
пленумининг «хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик
фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгилан
-
ган муддатларда ўзларининг устав
фондларини шакллантирма
-
ган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2010 йил 19 ноябрдаги
221-сонли қарори иккинчи хатбошисида туман (шаҳар) ҳокимлиги
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инс-
пекцияларида давлат рўйхатидан ўтказилган молия-хўжалик фао
-
лиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган
муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхонани туга
-
тиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ушбу ҳокимликлар
томонидан берилиши ҳақида тушунтириш берган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини
бекор қилган ва ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция
судига юборган.
Do'stlaringiz bilan baham: