Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet424/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   420   421   422   423   424   425   426   427   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи 
ҳаракатларни қилиши билан даъво муддатининг ўтиши узи-
лади ва узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янги-
дан бошланади, узилишигача ўтган вақт эса янги муддатга 
қўшилмайди.
андижон вилоят прокуратураси «боғишамол» сиЧФ манфаа
-
тида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Яго
-
на буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясидан 91 574 900 
сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
тўлиқ қаноатлантирилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
кассация шикоятида, суд томонидан компания тақдим этган 
ҳужжатлар, қарздорликни келиб чиқишининг сабаблари муҳокама 
қилинмаганлиги, даъво муддати ўтганлигига қарамасдан даъво 
аризаси кўриб чиқилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини 
бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2004 
йил 7 декабрда пудрат шартномаси тузилган. унга кўра, даъвогар 
Қўрғонтепа туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби биносида 
қурилиш ишларини бажариш, жавобгар эса тўловларни ўз вақтида 
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Фк 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартнома
-
си бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг 
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг нати
-
жасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбурия-


611
тини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва 
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
даъвогар томонидан Қўрғонтепа туманидаги 22-сонли умум
-
таълим мактаби биносининг қурилиши бўйича бажарилган 
465 200 000 сўмлик ишлар 2005 йилнинг январь-ноябрь ойларида
-
ги ҳисоб варақ-фактуралар билан жавобгарга топширилган.
бироқ, жавобгар даъвогарга бажарилган ишлар учун 
373 625 000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган 91 574 900 сўм 
қарзини тўламаган.
шу боис, вилоят прокуратураси даъвогар манфаатида мазкур 
қарзни ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси билан 
мурожаат қилган.
биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул 
қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хуло
-
сага келинган.
биринчи инстанция суди асосли равишда жавобгарнинг даъво 
муддатини қўллаш тўғрисидаги эътирозини қабул қилмаган.
Фкнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати – 3 йил.
ушбу кодекснинг 154-моддасига асосан даъво муддати шахс 
ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган 
кундан ўта бошлайди.
Фк 157-моддасига биноан даъво муддатининг ўтиши белги
-
ланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур 
шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши 
билан узилади. узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши ян
-
гидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги муддатга 
қўшилмайди.
даъвогар томонидан 2006–2012 йиллар давомида жавобгар
-
га бажарилган қурилиш ишлари бўйича тўланмасдан қолган 
91 574 900 сўм қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талабномалар 
юборилган.
жавобгар эса, талабномаларнинг айримларига жавоб хатла
-
ри юбориб, унда даъвогар олдидаги 91 574 900 сўм қарзини тан 
олишини, даъвогар томонидан жами 465 200 000 сўмлик ишлар 
бажарилганлиги, шундан 373 600 000 сўмлик бажарилган ишлар 
учун бюджетдан ташқари мактаб таъминотини ривожлантириш 
жамғармасидан, 91 574 900 сўмлик қисми бўйича пул маблағи 
маҳаллий бюджетдан ажратиш белгиланганлиги боис тўлаб бе
-
риш имконияти йўқлигини билдирган.


612
хусусан, жавобгар бошқа ташкилотлар ва даъвогар олдидаги 
қарздорликларни бартараф қилишда амалий ёрдам сўраб, 2010 йил 
17 июлда, 2011 йил 1 мартда, 2 июнда хатлар билан андижон ви
-
лоят ҳокимига, 2010 йил 29 ноябрда вилоят адлия бошқармасига, 
2011 йил 16 июлда вилоят молия бошқармасига мурожаат қилган.
шу боис, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция су
-
дининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришини лозим топ
-
ган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   420   421   422   423   424   425   426   427   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish