Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


жами улушлари жамият устав фондининг (устав ка-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet434/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   430   431   432   433   434   435   436   437   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

8. жами улушлари жамият устав фондининг (устав ка-
питалининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият 
иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд 
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаоли-
ят кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда 
қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида 
чиқарилишини талаб қилишга ҳақли.
ссп вилоят ҳудудий бошқармаси «412-иМкк» МЧж манфаа
-
тида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 
жамият иштирокчиси (таъсисчиси) д. Ғаниевни жамият иштирок
-
чилари сафидан чиқаришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «412-иМкк» МЧж таъсис
-
чиларининг йиғилиш қарори билан жамиятнинг таъсис шартнома
-
си тузилиб, мазкур шартнома Қарши туман ҳокимлиги ҳузуридаги 
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 
рўйхатга олинган.
Мазкур таъсис шартномага кўра, 34 нафар фуқародан иборат 
таъсисчилар жамиятнинг устав фондига ўз улушларини қўшиб, 
жамият ташкил қилганлар.
жамият таъсис шартномасининг 5.2-бандида жамиятнинг ни
-
зом жамғармаси 1 675 500 сўмни ташкил этиши қайд қилинган.


631
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорига кўра, 
таъсисчи д. Ғаниев жамият йиғилишларига қатнашмаганлиги, 
унинг ўрнига жамият йиғилишларига акаси и. Ғаниев қатнашиб, 
жамият раиси ва таъсисчиларига ўз тазйиғини ўтказганлиги, 
жамият таъсисчилари улушларини ғайриқонуний равишда 
ўзлаштириб олаётганлиги, ўзига қарашли «232-хМкк» корхона 
номидан «412-иМкк» МЧжга «шўртаннефтгаз» укнинг асосий 
йўлларини таъмирлаш ишларини бажартириб, бажарилган ишлар 
ҳақини тўламасдан келаётганлиги, яъни 25 837 478 сўм маблағни 
ўзлаштириб, корхонанинг оғир иқтисодий аҳволга олиб келган
-
лиги баён қилиниб, жамиятнинг устав фондини 24,5 фоизига эга 
бўлган таъсисчи д. Ғаниевни жамиятдан суд тартибида чиқариш 
тўғрисида қарор қабул қилинган.
хпк 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра ишти
-
рокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари 
ва жамиятлари ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, 
акция дор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкат
-
лари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир 
ишлар (меҳнатга оид низолардан ташқари) хўжалик судининг суд
-
ловига тегишлидир.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жа
-
миятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
8-моддасини иккинчи қисмида, жами улушлари жамият устав 
фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил 
этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бу
-
заётган ёхуд ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг 
фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарз
-
да қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида 
чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Мазкур Қонун нормаси билан иштирокчини жамиятдан суд 
тартибида чиқариш ҳуқуқи жамиятга эмас балки, жамият ишти
-
рокчиларига берилган.
бироқ, мазкур ҳолатда даъво аризаси билан жамият иштирок
-
чилари эмас балки, жамият манфаатини кўзлаб палата судга му
-
рожаат қилган.
«ссп тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
13-моддасига кўра палата давлат божи тўламасдан судга пала
-
та аъзолари манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш, шунинг
-
дек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар 


632
мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан 
шикоят бериш ҳуқуқига эга.
бироқ, даъво аризасида палата аъзоси яъни жамиятнинг ман
-
фаати бузилганлиги ҳолати исботланмаган.
биринчи инстанция суди томонидан мазкур ҳуқуқ нормала
-
ри нотўғри талқин қилиниб, даъвони қаноатлантириш ҳақида 
нотўғри хулосага келинган.
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини кучда 
қолдириб хатога йўл қўйган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди иш юзасидан қабул 
қилган суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида 
янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   430   431   432   433   434   435   436   437   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish