Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИЛАРНИНГ БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet530/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   526   527   528   529   530   531   532   533   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИЛАРНИНГ БИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ 
БОШҚАРИШ 
 
Эльчиева Д.Т.- ўқитувчиси, НДПИ, Навоий. 
 
Аннотация: Мақолада ўқув фаолияти мотивларини мазмун жиҳатидан такомиллашиб 
бориши бошланғич синф ўқувчилари фанлар асосларини чуқурроқ, мукаммалроқ 
ўзлаштиришига сабаб бўлади, ўқишга қизиқишни барқарорроқ бўлишига ва ҳатто келгуси 
ҳаёт режаларини тузишга, касб танлаш ҳақида сўз юритилган. 
Калит сўзлар: бошланғич синф ўқувчилари, билим касбий кўникма, интериоризация, 
хотира, дифференциал қизиқиш, ўрганиш мотиви. 
Аннотация: в статье обсуждается выбор профессии, совершенствование содержания 
мотивов образовательной деятельности с точки зрения содержания, более глубокое и 
совершенное овладение основами науки учащимися начальной школы, более устойчивый 
интерес к чтению и даже составление планов на будущую жизнь. 
Ключевые слова: учащиеся начальных классов, когнитивный профессионализм
интернализация, память, дифференцированный интерес, учебный мотив. 
Annatation: the article discusses the choice of a profession, improving the content of the 
motives of educational activity in terms of content, a deeper and more advanced mastery of the 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
478 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
fundamentals of science by elementary school students, a more steady interest in reading, and even 
making plans for a future life. 
Key words: elementary school students, cognitive professionalism, internalization, memory, 
differentiated interest, educational motive. 
 
Ўзбекистон Республикаси ўз олдига ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришни 
мақсад қилиб қўйган. Бу мақсадни амалга оширишда асосий эътибор шахсга қаратилганлиги, 
унинг ҳар томонлама ривожланишига ва фаровонлигига йўналтирганлиги ҳеч кимга сир 
эмас, албатта Мамлакатимиз тараққиёти даставвал кадрлар салоҳиятига боғлиқ бўлганлиги 
сабабли бизда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ишлаб чиқилди, бу дастурда кадрларга 
кўрсатиладиган таълим ва тарбия ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан баркамол бўлмоғи 
лозимлиги таъкидланган. Бундай улкан вазифаларни бажариш педагогика ва психология 
фанлари олдига катта масъулият юклайди. Мамлакатимизда илгари сурилган узлуксиз 
таълим тизими бошланғич синф ўқувчилари маънавий-интеллектуал камолотини белгилаб 
турувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. 
Маълумки, бошланғич синф ўқувчиларининг билиш фаолиятини бошқариш анча қийин 
жараёндир. Лекин уни бутунлай бошқариб бўлмайдиган жараён деб аташ ҳам нотўғридир, у 
аниқ мақсадни кўзлаб таълим бериш ғоясига зиддир. Чунки ўқитувчи таълим жараёнини 
ташкил этади, унга раҳбарлик қилади, уни амалга оширади дейиш ҳам уни бошқариладиган 
таълим жараёни деган маънони бермайди. Чунки биз бошқариладиган таълим деб шундай 
таълимни айтамизки, бунда ҳар бир бошланғич синф ўқувчисининг ҳаракатлари назорат 
қилиниши, ўқитувчи таълимнинг ҳар бир босқичида ўқувчиларнинг билимларни 
ўзлаштириши ёки муайян касбий кўникма ва малакаларни ҳосил қилиши ҳақида узлуксиз 
ахборот олиб, яъни ўтилган материалнинг ўзлаштирганлиги ҳарактерига қараб тақдим 
қилиши лозим. Ўқитувчи касбий таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг 
билимларини ўзлаштириш жараёнини ва ақлий ривожланишнинг боришини ҳамма вақт ҳам 
назорат қила олмайди. Бу ҳозирги касбий таълим жараёнининг жиддий камчилигидир.[1] 
З.Солиеванинг фикрича “Инсон ўзининг онги, иродаси, ҳис-туйғуси, билиш 
имкониятлари орқали маданий қадриятларни ўтказади, бунинг натижасида индивидуал 
ижодийлик шаклланади.” [2] 
Жаҳон таниқли педагог ва психологларининг фикрича, билимларни бошқаришнинг 
мумкин бўлган йўли – ўзлаштириш жараёнини берилган топшириқни ўзлаштириш жараёни 
сифатида махсус ташкил этишдир. Бу П.Я.Гальпериннинг ақлий ҳаракатларни босқич бўйича 
таркиб топтириш назариясига асосланган таълим тизимидир. Бу назарияга мувофиқ, 
одамнинг онтогенетик ривожланишида ҳаракатлар интериоризацияси деган жараёнлар, яъни 
ташқи ҳаракатларнинг ички ақлий ҳаракатларга айланиш жараёнларида рўй беради. 
Даставвал, бошланғич синф ўқувчилари ташқи, моддий ҳаракат билан иш кўради. Фақат 
шундан кейингина ҳаракатнинг аста-секин ўзгариши – умумлаштириш ва у бажараётган 
даражани ўзгартириш натижасида, ҳаракатнинг интериоризацияси; яъни унинг ички 
ҳаракатга, энди бутунлай бошланғич синф ўқувчиларининг ақлида воқе бўладиган ҳаракатга 
айланиши рўй беради. 
Касбий таълим жараёнини бошқаришда П.Я.Гальпериннинг ўзлаштириш жараёнини 
маҳсус ташкил қилиш, касбий таълимни босқичлар асосида ташкил қилиш назарияси 
муҳимдир. 
Бу босқичлар қуйидагича: 
I. босқич – бошланғич синф ўқувчиларига касбий малака ва кўникларини ўзлаштириш 
учун йўл-йўриқлар кўрсатилмайди. 
II. босқич – касбий малака ва кўникмаларни ўзлаштириш учун йўл-йўриқлар 
кўрсатилади ва бошланғич синф ўқувчилари уни бажаришга киришади. 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   526   527   528   529   530   531   532   533   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish