ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
476
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Biror jihatdan farqlanuvchi narsa yo tushunchalarni bir-biridan farqlashga intilish o’rinli,
asosli bo’lgan hollarda asosiy so’z bilan birga uning varianti ham alohida so’z sifatida o’zlashib
ketadi.
Ammo tilda bir narsa yo tushunchani o’rinsiz, ehtiyojsiz, boshqa bir so’z
bilan ifodalash
hodisalari ham borki, buning natijasida til (lug’at tarkibii) boyimaydi,
balki keraksiz sinonimlar
ko’payib, fikr almashuvni qiyinlashtirishi, chalg’itishi mumkin.
Adabiyotlar:
1.Ўзбек тилининг изохли луғати, Тошкент, “Ўзбек миллий энциклопедияси” 2007, 3-
том, 294-бет.
2. Ўша луғат, 410-бет .
3. Ўша луғат, 408-бет.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ВОЛЕЙБОЛ СПОРТ ТУРИГА
САРАЛАБ ОЛИШ МЕТОДЛАРИ
Эгамбердиев И. – НамДУ, Ўзбекистон.
Дунё давлатлари орасида спортнинг ўз ўрни ва моҳияти жуда катта салоҳиятга эга
бўлиб келмоқда. Шу билан бир қаторда бизнинг Давлатимиз ҳам ўз ўрнига эгадир. Айниқса,
мустақилликка эришгандан кейин спортчиларимиз натижалари яққол кўзга ташланиб қолди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг
ташаббуслари
жисмоний тарбия ва спортни ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг
устувор йўналишлари доирасидан жой олди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти
Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий
спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги” PQ-3031-сонли ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар
ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида” ги 864-сонли каби қарорлари қабул қилинди. Йилдан
йилга Республикамизда
ҳалқаро ва жахон миқёсидаги нуфузли мусобақаларни ўтказиш анъанавий тадбирлар
таркибидан жой олмоқда. Ушбу қилинаётган самарали ишлар натижасида жисмоний тарбия
ва спорт соҳасида улкан ислоҳатлар, беқиёс бунёдкорлик
ишларини амалга ошириш
имкониятларини яратди. Бу борада барча устувор спорт турлари каби қайд этилган оммавий
спорт мусобақалари ва Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган, энг оммавий деб танилган
волейбол спорт турига ҳам аълоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумки волейбол спорт
турига қўйиладиган талаблар биринчи навбатда танлашда олинган
маълумотларга таяниш
имконини беради. Ёш волейболчиларни босқичма-босқич танлаш ва тайёрлашнинг
бошланғич даври мазмуни махсус аҳамиятга эга.
Бошланғич синф ўқувчилари ичидан ёш волейболчиларни саралаб олиш жараёни
умумий тайёргарликка, мунтазам равишда шуғулланишга ундашга, ҳаракат малакаларини
такомиллаштиришга, қийинчиликларни енгиб ўтишга ва мусобақаларга тайёрлаш, қачонки
бир неча мусобақаларда ёки ушбу мусобақада қарши курашишга энг юқори тайёргарликни
яратиш бўйича иш ўтказишга асос бўлиб хизмат қилади ёки замин яратади[1].
Бошланғич синф ўқувчилари ичидан ёш волейболчиларни саралаб олишнинг мазмуни
узоқ келажакни олдиндан кўра билиш, келажакда юксак
натижаларга эришиш хусусан
жисмоний сифатларини ривожлантиришга (тизимли, кординацион қобилиятли, эпчиллиги ва
бошқалар) шу жумладан, волейбол ўйини техникаси ва тактикаси
асосларини эгаллашга
қаратилган махсус жисмоний сифатлари ва қобилиятларини тарбиялашга ёрдам берувчи
воситалардан иборат. Саралаб олиш жараёнида спортчиларни махсус кузатишлар ёрдамида
волейбол ўйинига кўникмалари ва малакаларини муваффақиятли эгаллашга қобилиятлари
тўғрисида фикр юритиши мумкин бўлган маълумотлар олинади[2]. Уларнинг соғлиқларини