ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
483
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Дастур оддий, объектга мўлжалланган, тақсимланган ва ўрганишга осон бўлсин,
мустаҳкам ва хавсиз бўлсин, қайсидир қурилма платформасидан ёки унинг архитектурасидан
мустақил бўлсин(яъни қайсидир платформага тобе бўлмасин), жуда самарали бўлсин,
дастурлаш тили учун таржимон(interpreter) ёзиш мумкин бўлсин, шунингдек дастурлаш тили
параллел ишлашни ва динамик типлашда фойдаланишни таъминлай олсин.
Javaда дастурлар асосан 4 типда ёзилади
2
:
1) Standalone applications – Linux, Mac ёки Windowsга ўрнатиб, кундалик ишладатиган
дастурларимиз: mp3 pleyer, офис, антивирус кабилар. Улар AWT, Swing ёки JavaFX
технологиялари орқали тузилади
2) Web Applications – тармоқ орқали ишловчи ихтиёрий дастурлар. Web дастурлар
икки қисмдан, сервер томон ҳамда клиент томон (браузер) дан иборат. Javaда фақат сервер
томони учун ёзилади. Бунда servlet, jsp, jsf каби фундаментал технологиялардан бошлаб
Spring, Play каби freymworkлар қўл келади. Умуман олганда браузер учун HTML, CSS ҳамда
Java Scriptдан бошқа тилда ёзиб бўлмайди.
3) Enterprise Applications – бу дастурлар йирик салмоққа эга бўлиб, одатда катта
жабҳаларда ишлатилади. Банклар, ташкилотлар ёки астрономия ишларида. Улар юқори
ҳавфсизлик, юкламани (нагрузка) серверларга тенг тақсимлаш (load balancing) ёки
кластерлаш (clustering – катта тизимдан худди ягона объект сифатида фойдаланиш) каби
сифатларни талаб қилади. Javaда бу имкониятлар мавжуд.
4) Mobile Applications – Мобиль қурилмаларга мос дастурларни ҳам Javaда ёзиш
мумкин. Androidдан бошлаб, Java МЕ (JME – Java Micro Edition) гача. JMEга мисол қилиб,
тугмали классик кўринишидаги телефонлар учун ишланган JAR ўйинларни мисол келтириш
мумкин.
Асосий қисм.
Барча дастурлаш тилларида бўлгани каби Java дастурлаш тилида ҳам массив
тушунчаси мавжуд. Массив ёрдамида кўпгина мураккаб турдаги масалаларни бажариш
мумкин бўлади.
Массив бу - бир турдаги ўзгарувчиларни ўзида сақловчи бирор ном билан номланган
ўлчами чегараланган ўзгарувчилари гуруҳи. Битта ёки иккита ўзгарувчи устида амаларни
бажариш учун, бир ёки иккита ўзгарувчи яратиб олиб хоҳлаган амални бажариш мумкин.
Лекин бу ўзгарувчилар кўп бўлсачи? Агар ҳар бир ишлатмоқчи бўлган ўзгарувчи учун ҳар
сафар янгидан ўзгарувчиларни яратиш бу бир қанча ноқулайликлар туғдиради. Бу вазиятда
эса массивларни ишлатиш қўл келади.
Массив - бу бир хил турдаги қийматлар сақланадиган маълумотларнинг тузилиши.
Массивнинг битта элементига кириш бутун сонли индекс ёрдамида амалга оширилади.
Масалан, агар а бутун сон бўлса, у ҳолда а [i] ифодасининг қиймати массивдаги i-чи бутун
сонга тенг бўлади.
Массив қуйидагича эълон қилинади: биринчи навбатда, массив тури белгиланади,
яъни массив таркибидаги элементларнинг тури, ундан кейин бўш квадрат қавслар жуфтлиги,
сўнгра ўзгарувчининг номи. Масалан, бутун сонларнинг массиви қандай эълон қилинганлиги
қуйидагича: int a;
Массивларнинг бизга қандай имкониятларни беради :
Оптимал кодлар: кодларни оптимал даражага келтиришимиз, қайта ёзиш ёки
саралашларни жуда осон амалга оширишимиз мумкин.
Ихтиёрий кириш: ҳар қандай индекс(тартиб)даги қийматни олиш имконияти,
қидириш имконияти.
Камчилиги шундаги массивнинг ўлчами олдиндан берилади шунинг учун унинг
ўлчами статик бўлади. Исталганча қиймат қабул қила олмайди. Бундай ҳолатларда
тўпламлардан фойдаланилади(collection).
Массив тузилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |