ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
434
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
- илмий билиш;
- коммуникативлик.
Ўқитувчи фаолиятини тавсифлаш ва баҳолаш учун қуйидаги даражалардан
фойдаланилади:
- репродуктив. Бунда ўқитувчи фақат ўзининг ахборотларини лойиҳалаштиради, лекин
ўқувчиларнинг савияларини ҳисобга олмайди;
- мослашувчанлик. Бу сатҳда ўқитувчи ўқув ахборотларини ўқувчиларнинг савияларига
мос қилиб моделлаштиради;
- локал-моделлаштириш. Бу сатҳда ўқитувчи ахборотларни баён қилибгина қолмайди,
балки айрим масалалар бўйича билим, малака ва кўникмалар тизимини моделлаштира олиши
лозим;
- тизимли-моделлаштирилган билим. Бу сатҳда конкрет фанни ўзлаштириш учун зарур
бўлган ўз фаолияти ва ўқувчилар фаолияти тизимини моделлаштиради;
- тизимли-моделлаштирилган фаолият. Бу сатҳда ўқитувчи ўқувчилар билан бирга барча
ўқув-тарбия ишлари тизимини моделлаштира олади.[3]
Тизимли-моделлаштирилган фаолиятда ўқитувчига қуйидаги талаблар қўйилади:
• жамият ривожалинишининг сиёсий, социал ва иқтисодий йўналишларини тўғри баҳолай
олиш;
• муайян тараққиёт даврида жамият учун зарур бўлган бўлғуси мутахассисни
шакллантириш стандартларини эгаллаш;
• педагогик фаолиятни севиш;
• ўз соҳаси бўйича махсус билимларга эга бўлиш;
• педагогик техникага эгалик;
• юксак етуклик;
• педагог технолог бўлиши;
• инновацион технологиялардан хабардор бўлиши ва бошқалар.
Таълим жараёнини тизимли моделлаштириш методологик функция бажаради. У
талабанинг психик ривожланиш қонуниятлари, ўқув жараёнининг ривожланиш хусусиятлари
ва педагогик бошқарув усулларининг тадқиқот воситаси сифатида майдонга чиқади..
Моделлашган таълим технологияларни ишлаб чиқиш тартиби қуйидаги кетма-
кетликдаги босқичларни ўз ичига олади: аналитик, концептуал, мақсадли мазмунли ва
жараёнли. Аналитик босқичида ўқув предмети бўйича давлат таълим стандартлари, ёш
авлодни ҳар тамонлама ривожлантиришга йўналтирилган таълим мазмуни ва ташкилий
шаклларини танлаш назарда тутилади.Концептуал босқичда эса таълим тизими
босқичларида назарда тутилган асосий ғоялар ифодаланган хулосалар ҳисобга олинса,
мақсадли босқичида таълим муассасасининг узоқ муддатга мўлжалланган мақсади,
шунингдек, таълим соҳалари ва шу блокдаги ўқув предметининг ифодаланиш мақсади
ҳисобга олинади. Педагогик технологияларни ишлаб чиқишнинг мазмунли босқичида
таълим соҳалари, шунингдек, шу блок тизимидаги ўқув предметлари мазмунини танлаш
тамойиллари мезонлари аниқланади.[4]
Тизимли-моделлаштирилган фаолиятда замонавий ўқитувчининг асосий вазифалари:
• жамият талабларига жавоб берадиган истиқболдаги тараққиётга, мамлакатнинг
иқтисодий ва социал тараққиётига, замонавий фан, техника, технология ва маданият
ютуқларига асосланган ҳолда математика ўқитувчисини тайёрлашни ташкил этиш ва уни
мунтазам такомиллаштириш;
• ёшларни миллий истиқлол мафкураси, умуминсоний қадриятларни билиш асосида,
мустақиллик идеалларига садоқат, ватанга, оилага, ўраб олган табиатга муҳаббат руҳида
тарбиялаш;
• ахлоқий, маданий ва илмий қадриятларни сақлаш ҳамда уларни бойитиш;
• шахснинг интеллектуал, маданий ва ахлоқий ривожланиш талабларини қондириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |