ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
441
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Шу нуқтаи назардан, болаларни, ўсмир-қизларни жисмоний тарбия ва спортга
қизиқиштириш учун қуйидаги тавсияларни беришни лозим топдик:
- ҳар бир фан доирасида болаларнинг нафақат ташқи кўринишлари, балки саломатликларига
эътиборли бўлишлари юзасидан салмоқли фикрларни айтиб, уларнинг онгига масъулият
ҳиссини сингдириш;
- умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия дарсларини қизиқарли миллий спорт
турларига мос келувчи мусобақа тарзида ташкиллаштириш орқали уларнинг миллий спорт
турларига бўлган қизиқишларини ошириш;
- мактабдан ташқари вақтларда эл таниган спорт мураббийлари, профессионал спортда
ютуқларга эришган спортчилар билан учрашувларни ташкил-лаштириш;
- синфдан ташқари соатларда бугунги кунда ўзбек спортчиларининг турли мамлакатларда
ўтказилаётган турнирлар, спорт мусобақаларидаги чиқишлари-ни томоша қилиш ва ўзаро
фикр алмашиш.
Энг асосийси, ўқувчининг имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятини
ташкил эта олишини ҳисобга олсак, шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш
мумкин. Қисқа қилиб айтганда, ўқувчини таълимнинг марказига олиб чиқиш керак.
Ҳамкорликка асосланган, ўқувчиларнинг фаоллигини оширишга мўлжалланган,
ўқувчиларни бошқаларнинг фикрини эшитиш, тушуниш, ҳурмат қилиш, ўзгалар
манфаатлари билан ҳисоблашиш, улардан ўрганиш, уларга ўргатиш, таъсир қила олиш,
ўзининг ва бошқаларнинг «мен»лигини сезиш, ҳис қилиш, ўзини бошқариш, фикрини лўнда
ва аниқ баён қила олишга ўргатишга қаратилган янги педагогик интерфаол ўқитиш усуллари
тез суръатлар билан ривожланиб, ижобий самара бермоқда. янги педагогик интерфаол
усуллар гуруҳдаги кичик гуруҳлар ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтириб,
ўқувчиларни харакатчанликка бошлаб, руҳлантиради, натижада ўқувчилар ҳамкорликка
ўргана бошлайдилар. Ҳар қандай жисмоний машқ элементларини ва усуллларини тўғри ва
мақсадга мувофиқ қўлланилганида ўрганувчиларни мустақил фикрлашга ўргатади.
Ўқитилаётган гуруҳларда шундай ўқувчилар бўлиши мумкинки, уларга ўтилаётган ўқув
материали аллақачон таниш, ҳаракатлантирувчи машқлар эса ҳеч қандай қийинчилик
туғдирмаслиги мумкин. Бундай ўқувчиларнинг машғулотларда қатнашиши ўқитувчи
томонидан алоҳида инобатга олиниб, ўзлаштиришларида нисбатан юқори натижага эриши
учун уларга берилаётган топшириқни янада мураккаброқ қайта ишлаб чиқиш,
ҳаракатлантирувчи машқларни чуқурлаштириш талаб этилади.
Адабиётлар
1.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. – Тошкент, 2017 йил 7 февраль.
2.Базарный В.Ф. Дитя человеческое. Психофизиология развития и регрессии. – М., 2009.
3.Базарный В.Ф., Уфимцева Л.П., Оладо Э.Я., Гуров В.А. Массовая первичная профилактика
школьных форм патологии, или развивающие здоровье принципы конструирования учебно-
познавательного процесса в детских садах и школах. /Методические рекомендации. – М.,
1989.
4.Касаткин В.Н. Тайна человека: Своеобразие реализма Ф.М.Достоевского. – М.,
1994.172б.
Do'stlaringiz bilan baham: |