ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
433
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Annatation:
The scientific article describes the improvement of the quality and
effectiveness of education through the systematic modeling of pedagogical activity of the modern
teacher, with the professional qualities of the teacher and the requirements for it.
.
Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва ҳаётий зарурати бўлган
таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Бугунги кунда барча
соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар таълим тизими олдига ҳам катта вазифаларни
қўймоқда. Бу ўқитувчи – педагоглар зиммасига катта масъулият юклаши билан бир қаторда
соҳага юксак малакали кадрлар етказиб беришни тақоза этмокда. Бундан англаш мумкинки,
таълим тарбияга мутасадди бўлган педагог ходимларнинг ўзи ҳам билим ва салоҳият соҳиби
бўлмоғи зарур.
Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан
бошлаб таълим-тарбия
тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ёшларнинг жаҳон
андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари,
жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш,
уларнинг қобилият ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларимиз
қалбида она юртга садоқат ва фидойилик туйғуларини камол
топтириш борасида улкан
ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги[1]
фармонида ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш
борасида бир қатор вазифалар белгиланган.
Таълим
ислохотларининг
замонавий
боскичи
жамиятда
юз
бераётган
янгиланишларнинг тезкорлиги, таълим муассаларига қўйилаётган янги,
янада юкори
талабларга тезрок мослашиш билан боғлиқ долзарб вазифаларни илгари сурмоқда. Албатта,
замоннинг жадаллашуви унга мослашган ҳолда одимлашни талаб этади. Жадаллик билан
ўсиб, ўзгариб бораётган ҳозирги кунимизда турли-туман иқтисодий, сиёсий, мафкуравий
муаммолар ва таҳдидларни фақат ва фақат илму-марифат орқалигина енгиб ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир муаммони ҳал
этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор-ўқитувчилар
таркибининг
профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий
маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларини шакллантириш жараёнларига фаол
кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”[2]
Шу нуқтаи назардан қараганда замонавий ўқитувчининг педагогик фаолиятини тизимли-
моделлаштириш таълим бериш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.
Замонавий ўқитувчининг педагогик фаолияти жамият талабларига мос равишда ўқув
жараёнини инновацион ташкил этишга йўналтирилади. Бунда инновацион фаолият қуйидаги
асосий функциялар билан изоҳланади:
касбий фаолиятнинг онгли таҳлили;
меъёрларга нисбатан танқидий ёндашув;
касбий янгиликларга нисбатан шайлик;
дунёга ижодий яратувчилик муносабатида бўлиш;
ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва интилишларини
касбий фаолиятида мужассам қилиш.
Демак, ўқитувчи
янги педагогик технологиялар, назариялар, концепцияларнинг
муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчиси
сифатида
намоён бўлади. Ўқитувчининг инновацион фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг
самарадорлигини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб қилади.
Ўқитувчининг педагогик фаолияти тавсифида қуйидаги сифатлар фарқланади:
- конструктивлик;
- ташкилотчилик;