ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
277
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
МАТЕМАТИКАНИНГ ТАЛАБАЛАРНИ БЎЛАЖАК КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА
ТАЙЁРЛАШДАГИ ЎРНИ ХУСУСИДА
Мухитдинова Н.М. – п.ф.н., доцент, ТДПУ, Ўзбекистон.
Олий таълим муассасаси фаолиятида шахснинг ақлий ва ижодкорлик қобилиятини
ривожлантириш, педагог ва талабалар орасидаги муносабатларни
инсонпарварлаштириш
масалалари биринчи ўринда туради. Жумладан, педагогик касбий фаолиятни
такомиллаштиришда ҳам ечимини кутаётган бир қатор муаммолар турибди.
Педагогика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини
янада такомиллаштириш
ўқитишни ташкил қилиш мазмунини, структурасини ва мақсадли йўналишини ўзгартиришни
талаб қилади. Аслида бундай ўзгартиришлар бўлажак ўқитувчининг, ҳам шахс сифатида, ҳам
касбий ривожланишини таъминлашга ва ўқитувчининг ижодий индивидуаллигини
шакллантиришга қаратилган бўлиши лозим.
Талабаларнинг математик билимларни эгаллаш самараси кўп жиҳатдан уларда билим
олиш иштиёқини шакллантиришга боғлиқ эканлиги аниқланган. Инсоннинг меҳнат
фаолиятида математик методларни қўллаш кўлами бениҳоя каттадир. Айниқса, ахборот
технологиялари ривожланаётган ҳозирги шароитда ҳар
бир олий маълумотли шахс
математик билимлар ва математик тафаккурга эҳтиёж сезади. Шу боис,
математик таълим
талабаларни бўлажак касбий фаолиятга тайёрлаш учун муҳим аҳамият касб этади. Дунёнинг
фалсафий ютуқлари, унинг умумий қонуниятлари ва асосий илмий концепцияларини ҳам
математикасиз тасаввур қилиш мумкин эмас, шунинг учун математика талаба тафаккури ва
дунёқарашининг шаклланишига ҳам таъсир ўтказади.
Бизнинг фикримизча, ҳозирги ахборот технологиялари асрида гуманитар
ва ижтимоий
таълим йўналишлари бўйича тайёрланган ҳар бир бакалавр ва шу йўналишда мутахассислик
олган ҳар бир магистр, бошқа барча олий маълумотли кадрлар каби, фан-техника соҳасида
эришилган умуминсоний ютуқлардан хабардор бўлиши ва зарур ҳолларда улардан ўз
соҳасида фойдалана олиши лозим. Бу эса албатта, улардан мавжуд математик моделлар,
исботлаш
усуллари, математик мантиқ элементлари, математик ҳисоб-китоблар ва шунга
ўхшаш билимлар ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлишни тақозо қилади.
Гуманитар таълим йўналишларида математика курси кўп фанларнинг асосларини, шу
жумладан, гуманитар фанларнинг асосларини ўрганишда катта аҳамиятга эга.
Барча
замонавий фанлар математик методлар ва ғоялар билан сайқал топадилар. Инсоннинг меҳнат
фаолиятида математик методларни қўллаш кўлами бениҳоядир. Айниқса, ахборот
технологиялари ривожланаётган ҳозирги шароитда ҳар бир олий маълумотли шахс
математик билимлар ва математик тафаккурга эҳтиёж сезади. Шу боис, математик таълим
талабаларни бўлажак касбий фаолиятга тайёрлаш учун муҳим аҳамият касб этади.
Талабаларни ўқув фанининг турли хил қирралари қизиқтиради. Уларнинг барча
қизиқишларини қамраб олиш жуда мушкул, шунинг учун ўқув
фанининг шундай
қирраларини танлаб олиш керакки, у ўрганувчиларнинг кўпчилигига маъқул бўлсин. Бундай
қирралардан бири талабаларни келгуси мутахассисликка қизиқтиришдир.
Гуманитар таълим йўналиши талабаларида математикани ўрганишга қизиқишни
оширишнинг муҳим воситаларидан бири, амалий масалаларга кўпроқ аҳамият беришдан
иборатдир. Амалий масалаларни ечиш орқали талабалар математиканинг моҳиятини,
математиканинг қўлланиш соҳалари нақадар кенглигини ҳамда ҳозирги замондаги ўрнини
англаб етадилар.
Гуманитар таълим йўналишларида математика ўқитиш
муаммосини ечишнинг
мумкин бўлган йўлларидан бири, бу - университет гуманитар таълим жараёнига математик
циклни ҳар томонлама ўйлаб, ҳар бир мутахассисликнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга
олган ҳолда оқилона равишда киритишдан иборат. Бунда кўп нарса энг биринчи қўйилган