ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
115
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Маълумки, “таълим эҳтиёжлари - билим, кўникма, малакаларни эгаллаш ва башорат
қилинган компетентлилик моделида кўзда тутилган сифатга эришишда таълим
олувчиларнинг муҳим хаётий муаммоларини хал этишга қаратилган эҳтиёж бўлиб, у
таълимни ҳаракатга келтирувчи асосий кучни ифодалайди”. Таълим эҳтиёжлари тараққиётга
замин яратадиган эҳтиёж ҳисобланади. Бу эҳтиёж бошқа (масалан, иқтисодий) эҳтиёжлардан
фарқли ўлароқ фақат қондирилибгина қолмасдан қайтар алоқа реакциясини ҳам хосил
этадиган эҳтиёж тури ҳисобланади. Бу дегани жамиятда таълим эҳтиёжи қанча катта бўлиб,
шунча қондирилса, бу жараён қисқа муддатларда ўзининг самарали, қайтар алоқа
реакциясини ҳам содир этиб, жамиятнинг барча соҳаларини тараққий этишига таъсир
кўрсатади.
Малака ошириш жараёнида эҳтиёж масаласини тадқиқ этишда тажрибали педагог-
олим М.Яхъяевнинг ҳизматлари катта. М.Яхъяев “малака ошириш тизими самарали
бўлишинининг асосий омили эҳтиёжларга асосланганликдир”, дея ҳисоблаб, ўз фаолиятида
таълим муассасаларида малака ошириш мазмунига бўлган эҳтиёжни аниқлаш муаммолари,
педагогларни малака оширишга бўлган эҳтиёжи предметини аниқлаш, педагоглар
малакасини ошириш самарали тизимини яратишнинг асосий шартлари, педаголар
малакасини оширишда эҳтиёж ва мотивлар, педагогларнинг эҳтиёжга асосланган малака
оширишларини ташкил этиш кетма-кетлиги, касбий диагностика асосида ўқитувчилар
малакасини оширишни ташкил этиш, педагог кадрлар касбий тайёрланганлигига
қўйиладиган умумий малака талабларининг даражаланиши ва даражалаш мезонлари,
педагогларга қўйиладиган малака талабларини лавозим тоифалари бўйича даражалаш
йўналишларни тадқиқ этган. У “малака ошириш тизими самарали бўлишининг омиллари
асосан иккита, улар: биринчиси, педагогларда таълимий эҳтиёжларнинг вужудга келиши;
иккинчиси, уларда мотивларнинг пайдо бўлиши” дир, дея таъкидлаган.
Тадқиқотчи С.Тошев ўз тадқиқотида эҳтиёж категориясини малака ошириш жараёни
билан боғлаган ҳолда “малакасини оширишни эҳтиёж даражасида қабул қилган педагог
касбий билими ва маҳорати саёзлигини сезган заҳотиёқ, малака ошириш курсларига бориш
истагини билдиради. Акс холда иштиёқсиз ўқиш самарасиз ҳаракатга айланади” деган ғояни
илгари сурган. Яна бир тадқиқотчи, А.Асқаров малака оширишдаги таълим эҳтиёжларини
чуқур таҳлил қилган ҳолда уларни иккита йўналишга ажратган: “1) глобаллаштириш
тенденцияларига қаратилган таълимнинг ижтимоий эҳтиёжлари; 2) интеграциялаш ва
махаллийлаштиришга мос холда педагогнинг касбий эҳтиёжлари”.
Лекин, шунга қарамай шу кунгача олиб борилган тадқиқот ишларида асосан педагог
кадрлар эҳтиёжи ва шу асосда малака ошириш масаласи тадқиқ қилинган. Мазкур ишларда
ҳозирда биз кўтараётган “Мактаб директорларининг эҳтиёжларга асосланган малака ошириш
механизмларини такомиллаштириш” масаласи етарлича тадқиқ этилмаган.
Таъкидлаш керакки, мактаб директорларининг эҳтиёжларга асосланган малака
оширишни йўлга қўйиш, мамлакатимизда кадрлар малакасини ошириш соҳасида янги
босқич ва натижаларни бошлаб беради. Яъни ушбу йўналишда:
малака оширишга ажратилаётган давлат маблағларини манзилли сарфлаш имкони
вужудга келади;
вақт ва моддий ресурслар тежалади;
талаб-таклиф тамойили асосида мавжуд билимлар исрофи олди олинади;
малака ошириш жараёнининг самарадорлиги ортади.
Бизнингча, мактаб директорларининг малака ошириш жараёнини қайта кўриб чиқиш,
ушбу жараёнга эҳтиёжга асосланганлик ҳамда талаб ва таклиф тамойилларини киритиш
мақсадга мувофиқ. Ушбу зарурат бевосита бугунги кун талаби бўлиб, уни қай даражада
амалга ошира олишимиз ҳозирда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар учун
гаров ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |