ТАЪЛИМИЙ ЭҲТИЁЖ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЖАРАЁНИДАГИ АҲАМИЯТИ.
Маматқулова К.А. – А.Авлоний номидаги, Маматқулова К.А– докторант,
ХТТРМХҚТМОИ, Ўзбекистон.
Аннотация: Мақолада таълимий эҳтиёж тушунчаси, унинг ўзига хос ҳусусиятлари,
таълимий эҳтиёж масаласида тадқиқодчиларнинг ёндашувлари ҳамда мактаб
директорларининг малакасини ошириш жараёнида эҳтиёжга асосланганлик, талаб ва таклиф
тамойилларининг аҳамияти ҳақида сўз боради.
Таянч сўзлар: эҳтиёж, таълимий эҳтиёж, малака ошириш, анъанавий ва масофавий
малака ошириш, мактаб директорлари, талаб-таклиф тамойили, менежер, раҳбарлик
сифатлари, вариативлик, табақалаштириш.
Аннотация: В данной статье рассматривается понятие потребности в образавании,
его особенности, одход исследователей к потребностям в образовании, а также важность
принципов спроса и предложения в процессе повышения квалификации директоров школ.
Ключевые слова: потребность, образовательные потребности, педагогическое
мастерство.
Annatation: his article discusses the concept of educational needs, its features, researchers’
approach to educational needs, as well as the importance of supply and demand of principles in the
process of continuing education.
Keywords: need, educational needs, prediction, pedagogical proficiency.
Дунё миқёсида таълим ривожланишнинг муҳум омили сифатида эътироф этилиб,
ЮНЕСКО томонидан 2015 йил 19-22 май кунлари Жанубий Кореа Республикасининг
Инчеон шаҳрида 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида «бутун ҳаёт
давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш» долзарб вазифа сифатида белгиланди.
Бутун ҳаёт давомида сифатли таълимни таъминлаш кадрлар малакасини ошириш
самарадорлиги билан ҳам белгиланади. Бу эса, малака ошириш таълимига эҳтиёжга
асосланганлик, талаб ва таклиф тамойилларини жорий этишни талаб этади. Шу нуқтаи
назардан,
мактаб
директорларининг
эҳтиёжларга
асосланган
малака
ошириш
механизмларини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ҳозирги кунда дунёда мактаб директорларини малакасини оширишда эҳтиёжга
асосланганлик тамойили асосида “соuching”, “buddying”, ва “shadowing” методлари таълим
тизимига жорий қилинмоқда. Жумладан, Австрия Бошқарув Академиясида таълим тизими
раҳбар ходимларини сифатли тайёрлаш ва малакалаш, АҚШ педагогик таълимни
аккредитациялаш Миллий Кенгаши (National Council for the Accreditation of Teacher
Education)да раҳбар ва педагог кадрларни касбий компетентлигини ривожлантириш
мезонлари, Таълим Миллий институти (National Institute of Education)да раҳбар ва педагог
кадрларнинг касбий компетентлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмокда.
Таъкидлаш керакки, малака ошириш жараёнида эҳтиёж категориясини қўллаш
бугунги кун фани учун янгилик эмас. Бинобарин, мазкур йўналишда ҳозирга қадар кўплаб
тадқиқотлар ўтказилган ва амалиётда қўлланилган. Мазкур тадқиқотлар малака ошириш
шаклининг бевосита (анъанавий) ва билвосита (масофавий) шаклларини ҳам қамраб олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |