ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
116
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Бунинг учун аввало, мактаб директорларининг самарадорлик фаолиятини аниқлаш,
яъни бошқарув самарадорлигинини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Бунинг учун бугунги глобаллашув шароитида, ахборот хуружи даврида замонавий раҳбарга
қўйилаётган қандай мезонлар мавжуд эканлигини яхши англаб етишимиз зарур. Чунки,
кечаги давр билан бугунги давр ўртасида жуда катта фарқ бор. Бугунги замонавий мактаб
директорининг бошқарувида демократик тамойиллар устун бўлиб, бу ҳам бошқарув
фаолиятининг самарадорлигини аниқлашнинг бир мезонидир. Савол туғилиши табиий,
аввалги давр мактаб директорлари билан ҳозирги давр директорларининг фарқи нимада?
Уларнинг самарадорлик мезонлари нимаси билан фарқ қилади?. Масалан бугунги замонавий
раҳбар бошқарув жараёнида қуйидаги:
− фаолиятини глобаллашув, ахборот хуружи даврида олиб бораётганлиги;
− бошқарув жараёнида демоктарик тамойиллар устун бўлиши керак эканлиги;
− турли хил янги ғоялар атрофида фаолият олиб бораётганлиги;
− замонавий фикрловчи, менежер, интелектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг ва
мафкуравий компетентлиги юқори бўлиши зарурлиги;
− мустақил фикрига эга бўлиши каби жиҳатларни инобатга олиши зарур.
Дараҳақиқат, таъкидлаш лозимки кечаги давр мактаб директорининг фаолият
мезонлари билан бугунги замонавий мактаб директорнинг фаолият мезонлари бир-биридан
фарқ қилади. Демак, қандай қилиб эски давр мактаб директорини янги даврга мослаштириш
мумкин? Бунинг бирдан бир ечими самарали малака ошириш механизмини яратишдир. Ана
шундагина қисқа муддат ичида, эскича фикрлайдиган, эски даврнинг қатъий белгилаб
қўйилган ғоялари таъсиридаги мактаб директорини янги замонавий мактаб директорига
айлантира олишимиз мумкин.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан холда хулоса қиладиган бўлсак,
биринчидан, эҳтиёж категорияси муаллифлик ёндашувимиз асосида айтадиган бўлсак,
бизнингча, “эҳтиёж бу – тирикликнинг муҳум белгиси, ҳар бир тирик мавжудотнинг табиий
хусусияти. Шу жумладан, инсон ҳаракати ва яшашининг ички манбаи” ҳисобланади.
Иккинчидан, эҳтиёж категорияси таълим, хусусан малака ошириш таълими билан
бевосита боғлиқ тушунча ҳисобланади. Бизнинг муаллифлик ёндашувимизга кўра, таълимий
эҳтиёж деганда, “инсондаги ўзлик (умуминсонийлик, миллат, дин, тил, касб ва бошқалар)
ҳамда борлиқ (коинот, табиат, жамият ва бошқалар) моҳиятини англашга қаратилган ички
интилиш” тушунилади.
Учинчидан, таълимий эҳтиёжлар тараққиётга замин яратадиган эҳтиёж ҳисобланади.
Бу эҳтиёж бошқа (масалан, иқтисодий) эҳтиёжлардан фарқли ўлароқ фақат қондирилибгина
қолмасдан қайтар алоқа реакциясини ҳам хосил этадиган эҳтиёж тури ҳисобланади. Бу
дегани жамиятда таълим эҳтиёжи қанча катта бўлиб, шунча қондирилса, бу жараён қисқа
муддатларда ўзининг самарали, қайтар алоқа реакциясини ҳам содир этиб, жамиятнинг барча
соҳаларини тараққий этишига таъсир кўрсатади.
Умуман олганда малака ошириш жараёнини эҳтиёжга асосланганлик ҳамда талаб ва
таклиф тамойилларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Малака ошириш жараёни эҳтиёжга
асосланмаса ҳамда талаб ва таклиф тамойилларисиз фаолият юритса ўз самарасини
йўқотади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Incheon Declaration/Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and
lifelong learning for all (World Education Forum, 19-22 may 2015, Incheon, Republic of Korea)
2. Маслова В.В Основы андрагогики. Терминологический словарь / Сост..: - Мариуполь:
2004. – 3- с.
3. Молчанов И.Н. Социально-экономические основы формирования потенциала сферы
высшего профессионального образования: автореферат Дис. ... док. экон. наук. - Москва:
2008. - 47 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |