ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
123
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
3.
Nasriddinov F.N., Shoternikov E.K. Inson omilini shakllantirishda jismoniy tarbiya
va sport. T., «Óqituvchi», 1993.
ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ-ПЕДАГОГИК
ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ
Мамутов У.Б. – мустақил изланувчи, Бердақ номидаги ҚДУ, Ўзбекистон
Аннотация : Мазкур мақолада технологик ёндашув асосида талабаларни касбий-
педагогик фаолиятга тайёрлашнинг дидактик шарт-шароитлари ёритиб берилган. Муаллиф
мақолада интерфаол машғулотларни ташкил этиш усулларини кўрсатиб берган.
Tayanch so’zlar: yondashuv, texnologiya, metod, usul, texnologik yondashuv, talaba,
kasbiy faoliyat, tayyorgarlik.
Аннотация:В данной статье описаны дидактические условия подготовки студентов к
профессионально-педагогической деятельности на основе технологического подхода. В
статье автор показал способы организации интерактивных уроков
Ключевые слова: подход, технология, метод, способ, технологический подход,
студент, профессиональная деятельность, подготовка
Annatation: This article describes the didactic conditions of preparing students for
professional and pedagogical activities based on a technological approach. In the article, the author
showed ways to organize interactive lessons.
Keywords: approach, technology, method, way, technological approach, student,
professional activity, preparation.
Узлуксиз таълимнинг барча таълим турлари каби олий таълим тизимидаги кенг
қамровли таркибий ислоҳотларни амалга ошириш таълим жараёнида педагогик
технологиялар ва турли хил интерфаол методларни қўллаш билан белгиланади. Зеро,
ҳозирги кунда фаол таълим методлари ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисми саналади.
Мос равишда танлаб олинадиган методларсиз ўқитиш жараёни мақсад ва вазифаларини ҳал
этишга ёки таълим олувчилар томонидан ўқув материалларини ўзлаштиришга эришиб
бўлмайди.
Бизга яхши маълумки, ҳар бир фан узвийлик асосида, яъни, маълум кетма-кетликда,
оддийдан мураккабга қараб бориш, изчиллик ва давомийлик асосида ўқитилиши керак.
Бу ўз навбатида фанлар, мавзулар ҳамда таълим бўғинлари ўртасидаги узвийликни
таъминлаш муаммосини келтириб чиқаради. Ушбу муаммони ҳал этишда турлича
ёндашувлар мавжуд.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида узвийликни таъминлаш муаммосини ҳал этишда
янги педагогик технологиялар алоҳида аҳамиятга эга. Педагогик технологиялар асосида
ўқитиш машғулот жараёнида нафақат техник воситалар (компьютер, мультимедиа ва
бошқалар) дан фойдаланиш, балки интерфаол методлар ёрдамида ўқитиш самарадорлигини
ошириш назарда тутилади.
Олий касбий-педагогик таълимни ташкил этишда касбий-педагогик таълим мазмуни
узвийлигини таъминлашда педагогик технологиялар ва ўқитишнинг фаол методларидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки педагогик технологиялар ва фаол методлар
билимларни бир бутун комплекс равишда, янги мавзуларни бир-бирига боғлаб ранг-баранг,
қизиқарли ташкил этиш билан бирга талабаларнинг фикрлаш доирасини, тафаккурини
кенгайтириш ва ўқув материалини чуқур ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга [1].
Анъанавий таълим методларидан фарқли ўлароқ, янги педагогик технологиялар
ёрдамида ўқитишнинг кўпгина ҳолларида талабалар ўз фикрларини эркин ифодалашга равон
йўлни очиб бермоқда. Бунда ўқитувчининг вазифаси фақатгина «ўқитиш», «ўргатиш» эмас,
Do'stlaringiz bilan baham: |