Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
125 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ўз фикрларини эркин ифодалаш фаолиятини ривожлантириш муҳим масала бўлиб қолмоқда. 
Бу борада замонавий педагоглар олдида қуйидаги муҳим вазифалар туради: 

ўқитишнинг ҳар бир босқичда, унинг мазмунига (ўқув режаси, дастури ва 
машғулотлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизлик) ва маълумотларнинг мантиқий кетма – 
кетлигига эътибор бериш; 

ўқув маълумотларининг талабаларнинг фикрлаш даражаси, ёши, ўзлаштириш 
тезлиги ва шу кабиларга мослигига эътибор бериш; 

олиб борилаётган таълимга мос метод ва воситалар (дарсликлар, услубий 
қўлланмалар, ахборотли техникалар ва ҳакозолар) ни тайёрлаш; 

таълим жараёни мазмуни ва мантиқий кетма-кетлигида замонавий машғулот 
талабларидан (фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан) 
фойдаланиб бориш имкониятлари мавжудлигига эътибор бериш; 

шахсни шакллантириш нуқтаи назаридан касбий фаолият ва маънавий-аҳлоқий 
фазилатларни ривожлантиришга йўналтирилган машқлар тизимини ишлаб чиқиш ва улар 
бўйича тест саволлари тайёрлаш; 

ўқитиш натижаси ва берилаётган маълумотларни ўзлаштирилганлик даражасини 
баҳолаш (таҳлилий) мезонлари талаба эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва 
малакаларга эга бўлишлик даражасини аниқлашга мос келишини таъминлаш; 

машғулотда ва машғулотдан ташқари машғулотларда бериладиган вазифаларни 
режалаштиришни, мустақил машғулотлар тузилмаси ва мазмунини ДТС талабларига 
мослаш; 

ўқув маълумотларни модули кўринишда ифодалаш ва уларни ўқитишга моделли, 
ҳамда алгоритмли услубларни жорий этиш; 

муаммоли таълимдан самарали фойдаланишга эътибор бериш; 

дастурли таълимдан фойдаланиш ва ҳакозо. 
Кузатишларимиздан маълум бўлдики, ўқитувчи фаолиятидаги машғулотни олиб 
бориш усулларидаги бир хиллик талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятига қизиқишларини 
сусайтиради. Бунинг олдини олиш мақсадида машғулотларда талабалар фаолиятининг 
хилма-хиллигини таъминлаш олий таълимнинг асосий вазифаларидан бўлиб, ҳозирги пайтда 
талабаларнинг билишга қизиқишини орттиришда таълимнинг фаол, ноанъанавий 
методларидан кенг фойдаланиш жуда муҳим. Анъанавий маъруза-семинар машғулотларида 
талабалар кўпинча суст ҳолатда бўлиб, уларнинг билишга нисбатан қизиқишлари пасайиб 
кетишига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш учун талабаларнинг фаоллигини оширадиган 
тренинг машғулотларидан фойдаланиш мумкин. 
Олий таълим тизимида қўлланилиши мумкин бўлган ўқитишнинг фаол методларидан 
бири тренинг машғулоти бўлиб, машғулотларда ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро 
алоқадорликни таъминлашда ҳамда машғулот самарадорлигини оширишда унинг катта 
имкониятлари мавжуд. 
Тренинг машғулотлари қайта алоқа асосида олиб борилади, яъни ўқитувчи 
талабаларнинг фикрларини билиб, билимларини янада бойитиб боради. Машғулот давомида 
ўқитувчи ҳамда талабалар тенгма-тенг биргаликда ишлайдилар. 
Бу методни қўллашда ўқитувчи ва талабалар ўртасида эркин муносабатлар вужудга 
келади ва талабалар эркин, мустақил фикрлай бошлайдилар. Бу талабаларнинг эркин 
фикрлаш қобилиятларини ва билимларни қабул қилиш имкониятларини кенгайтиради. 
Шунингдек, машғулот жараёнида фанга алоқадор бўлган турли хил ўйинларни 
ташкил қилиш машғулот самарадорлигини янада оширади. Бу ўйинларни айниқса талабалар 
чарчоқни хис қилган вақтларда ўтказилса, уларни тетиклаштиради ва фикрларини бир 
нуқтага жамлайдилар. 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish