ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
126
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Мазкур машғулотларнинг самарали томонларидан яна бири назарий маълумотлар
билан амалий машғулотлар биргаликда олиб борилишидир. Талабалар кичик гуруҳларда
ишлаб, олган назарий билимларини амалда синаб кўрадилар. Масалан, касб таълими
машғулотларида талабаларга «Машина ва механизмлар назарияси» фанидан механизмлар
ҳақидаги тушунчаларни беришда тренинг машғулотни қуйидагича ташкил этилади.
Машғулотларни ўқитувчи ақлий ҳужум усули билан «Деталь нима?» деб савол
беришдан бошлайди. Талабаларнинг жавоблари ёзув тахтасига ёзилади ва таянч сўзлар
тагига чизилиб, умумий қоидалар ишлаб чиқилади. «Машина ва механизмларнинг бошқа
таркибий қисмларга бўлинмайдиган яхлит қисмлари деталь деб номланади».
Шундан сўнг ўқитувчи аудиториядаги талабаларни учта кичик гуруҳга бўлиб,
биринчи гуруҳ «Шпиндель нима?», иккинчи гуруҳ «Вал нима?», учинчи гуруҳ «Ўқ нима?»
деган саволларга икки дақиқа давомида жавоб ўйлаб кўришлари ва ҳар бир гуруҳдан бир
киши жавобни гапириб беришини уқтиради. Талабалар жавоб берганларидан сўнг ўқитувчи
станок ва чизмалар ёрдамида шпиндель, вал ва ўқ ҳақида батафсил маълумот беради.
Шундан сўнг машғулотнинг иккинчи қисми бошланади.
Бунда ўқитувчи талабаларни икки гуруҳга ажратади ва «Машина деганда нимани
тушунасиз?», «Машина қандай қисмлардан ташкил топган бўлади?» каби саволларга жавоб
беришларини сўрайди. Гуруҳлар тайёр бўлишгач, жавоблар муҳокама қилинади ва ўқитувчи
талабалар йўл қўйган хатоларни тузатади, қўшимчаларни киритади ҳамда машғулотни
якунлайди. Машғулот давомида фаол қатнашган талабалар машғулот якунида баҳоланади.
Муҳандислик билан боғлиқ фанларни ўқитишда визуал машғулотларни ташкил этиш
мақсадга мувофиқ. Масалан чизма геометрия ва муҳандислик графикаси талабалар
томонидан қийин ўзлаштирилади. Талабалар бу фанни чуқур ўзлаштиришлари учун кўпроқ
мустақил ишлашларига тўғри келади. Биз тавсия этмоқчи бўлган машғулот усули юқоридаги
муаммони ижобий ҳал этишнинг битта усули ҳисобланади. Бу машғулотни олиб бориш
жараёнини «Эгри чизиқлар» мавзуси мисолида кўриб ўтайлик. Ўқитувчи олдиндан 5-6
талабага эллипс, эвольвента, синусоидал, Архимед спирали каби топшириқларни беради.
Талабалар ўзларига берилган топшириқларни бажариш тартибини ўрганадилар. Улар
ўзларига берилган А1, А2 ўлчамдаги қоғозларга чизадилар.
Машғулот қуйидаги тартибда ташкил этилади. «Ҳурматли талабалар! Ёш
ижодкорларнинг «Эгри чизиқлар» мавзусидаги яратган асарлари кўргазмасига хуш келибсиз!
Бугунги кўргазмада бир неча асарлар ва уларнинг муаллифлари билан таништирамиз.
Биринчи асаримиз «Архимед спирали» деб номланиб, асар муаллифи – А.Воҳидов.
Марҳамат!».
Талаба А2 қоғозга тасвирланган чизма ҳамда бошқа кўргазмали қўлланмалардан
фойдаланиб, бажарган ишини тушунтириб беради. У ўз баёнини тугатгач, шу мавзу бўйича
баҳс-мунозара ўтказилади. Шу тариқа навбат билан бошқа талабалар ҳам ўзлари бажарган
топшириқларини тушунтириб, кўргазмаларининг мазмунини баён этишади. Бунда ҳам
мавзулар бўйича баҳс-мунозаралар олиб борилади. Машғулот якунида ўқитувчи талабаларни
топшириқларни бажариши ва баҳс-мунозаралардаги фаоллигига қараб баҳолайди.
Шунингдек, амалий машғулотлар жараёнида ролли саҳналаштиришга доир
машғулотлардан фойдаланиш мумкин. Ролли саҳналаштириш машғулотини «Металлар ва
металл қотишмалари» мавзуси мисолида кўриб ўтамиз. Маълумки, металлар турмушда ва
саноатда энг кўп ишлатиладиган материаллардандир. Шу сабабали талабаларга металлар ва
металл қотишмалари, уларнинг физик ва механик хусусиятлари, ишлатилиш соҳалари ҳақида
кенгроқ маълумот бериш мақсадида ўқитувчи оғзаки баён билан чегараланиб қолмай,
машғулотни қизиқарли ва фаол тарзда амалга ошириши мақсадга мувофиқ бўлади.
Бу вазифалар ролли саҳналаштириш методи ёрдамида қуйидаги босқичларда амалга
оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |