ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
120
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
3-5.5 ойлигида эса боланинг мия фаолияти ишлаш тезлик ошиб,боланинг майда
қўл харакатлари йуналтирилган бўлади.Бола бошини ушлаши атрофдагиларга қизиқиш
билан кузатишни бошлайди.
5,5-7,5 ойлигида, эса иккала қўллари билан нарсаларни олишга харакат
килади.Боланинг бармоклари тез-тез харакат қилади.Атрофдаги нарсаларни ушлашга уларни
олишга бўлган қизиқиши ошади.
7,5-9,5 ойлигида эса бола ўтириб ўйинчокларни қўллари билан ўйнай
бошлайди.Ушбу даврда боланинг қўллари мураккаб харакатларни қила олади.Унда биринчи
харакатлар пайдо бўлади, қарсак чалиш.Бола бармоқларида сезувчанлик ошиб боради.
9,5-12 ойлик бола ўзи мустакил равишда ўйинчокларни танлаб, ўзи мустақил
равишда ўйнайди.Атрофдагилар харакатига караб ушбу харакатларни қайтаришга харакат
килади.Қошикларни ушлашни бошлайди.Майда қўл харакатлар онгли равишда
йўналтирилган бўлади.Болаларда майда қўл моторикасида кўрсаткич бармогидан нарсаларни
кўрсатиш учун фойдалана бошлайди.
1-1,5 ёшда эса бола тикка туриб нарсаларни ушлай бошлайди.Бармоклари билан
нарсаларни пайпаслаб қизикиш билан кузатади.Улар қўлига тушган нарсадан фойдаланишга
харакат килади.
2-3 ёшида эса бола майда қўл моторикасини ривожланишида когозни қайчи билан
кесиш, пластилиндан колбаса ясаш каламдан фойдаланиш, расмларни бўяш каби харакатлар
кузатилади.Легодан турли нарсалар ясашга қизиқиши ортади. Бола бир оёгда туриб сакраш
харакатларини кузатиш мумкин.
3-4 ёшида бола калами ушлаб, расмларни буяшга харакат қилади.Богчада
машгулотларида эса боланинг бўеқдан фойдаланиш, буёқ қалам билан чизиш каби
харакатлар ривожланади.
4-5 ёшида эса оддий геометрик фигураларни чизиши мумкин.Яна расмларни
штриховка қилишга хам ўрганади.Унинг чизган ва буяган расмларида аниқлик кузатилади.
Боланинг 6-7 ёшларида эса майда қўл моторикаси харакатида мохирлик аниқлик
кузатилади.Уларга берилган вазифаларини тўлиқ ва аниқ бажаришга харакат қиладилар.Бу
ёшда болалар мусиқа асбобларидан фойдалана ола бошлайдилар.
Олимлардан бири Е.Ф. Архиповани фикрига кўра, боланинг расм чизиш ва нусха
олиш қобилияти боланинг мактабга тайёргарлигини аниқлаб беради.Шуниг учун боланинг
мактабгача даври жудаям мухим ахамиятга эга.Ёзув кўникмалирини ўзлаштиришда бир
қанча сезги органлари иштирок этади.Шунинг учун мактабгача бўлган даврда болага
алохида ахамият бериш зарур. Бу эса мактабга тайёргарлик учун қўйилган пойдевор
хисобланади деб таъкидлаб утган.[4] Бир канча тадқиқотчиларни фикрига кўра, мактабдаги
ёзув малакаларини эгалашдаги қийинчиликларга сабаб, уларнинг мактабгача даврдаги майда
қўл моторикасини харакатчанлигини ривожланмаслигидир.[5]Болаларда майда қўл
моторикаси ривожлантириш уларнинг хотира ва тафакккур жараёнларига хам ижобий
таъсирини кўрсатади деб эътироф этишган.Демак, юкорида айтилганлардан келиб чикиб
айтиш мумкинки, боланинг майда қўл моторикасини онтогенезда ривожланиши мухим
ахамият касб этади.Чунки боланинг нормада ривожланиши, унинг майда қўл моторикасига
хам ўз таъсирини кўрсатишини билиб олдик.Майда қўл моторикаси эса ўз вактида нутқ
тафаккур ва хотира фолиятига ўз таъсирини кўрсатади. Онтогенез жараёнида болалар майда
кул моторикаси ривожланиши нинг конуниятларини билиш болалар билан тўгри тарбиявий
ишларининг тўгри ташкил этиш учун ўта мухимдир. Шунинг учун болани онтогенезда
ривожлаланишига алохида эътибор бериш лозимдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.С.Л.Рубенштейн «Основы общей психологии» Издательство Питер 2013г-133стр.
2.Сухомслинский «Родительская педогогика» СПб ;Питер 2017- 132стр.
3.Т.Г.Визель «Основы нейропсихологии»Астрель Транзит книга 2005- 44,49стр.
Do'stlaringiz bilan baham: |