Техника ва технологияни ўзгартириш йўли билан карьер атмосферасини яхшилаш. Атмосфера таркибини яхшилашни, очиқ кон ишларини такомиллаштришни биргаликда олиб бориш билан ҳал қилинади. Бундай йўналишдан фойдаланишда, улар яхши самара бериши мумкин ва крьерни ишлаб чиқариш маҳсулотини камайтиришини талаб қилмайди ёки ишлаб чиқариш жараёнларини бажарилишига харажатлар кўтарилади.
Очиқ кон ишларини ишлаб чиқариш техналогияси ва техникасини ўзгариши, карьерлар атмосферасини яхшилашишини кўрилаётгандаги ишни ташкил қилиш ва ускуналарни мукаммаллашдаги усулларни бирлаштиради.
Карьер атмосферасини яхшилаш учун, мукаммаллашган ташкилий иш масаласига қуйидагича хизмат қилиш мумкин: портлаш ишларини, шамол юқори бўладиган даврда олиб бориш керак. Бу эса чанг ва газни камайтириш учун табиий шамоллатиш самарасини кўп маротабага оширишга ёрдам беради; инверсия даврида карьерда ишни тўхтатилади.
Ускунани мукаммалаштириш масаласига хизматдаги ички ёнар двигательларни бошқа кам газ чиқарувчи двигательларга алмаштириш билан бўлиши мумкин.
Ускуналарни автоматлаштириш иши келгусидаги иш бўлиб ҳисобланади.
Автомобиль транспортини, бошқа кўринишдаги транспорт билан алмаштириш, масалан, темир йўл электр тортгич, гидровлик билан алмаштирилиши зарарли газларни ҳосил бўлишини йўқотиб, кўп маротабага, ҳавони чангишини камайтиришга ёрдам беради. Автомобиль транспорти бўлганда, йўлни қаттиқ ёпинғич билан беркитилганда ва сув сепиш машинасини қўлланилганда, чангланиш камаяди.
Кон ишларини техналогияси, ишлаб чиқариш тартибини, уларни элементлари, ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ. Газ ва чанг омиллари бўйича хавфсизи бу гидромеханизация техналогиясидан фойдаланишдир. Аммо унинг қўлланиш области ҳозиргача чегараланган. Карьерларда узлуксиз техналогияни қўллаш, автомобиль ташиш хажмини камайтиради, шу билан биргаликда атмосферани газланишини ҳам камайтиради.
Карьернинг бортини қиялик бурчаги кам бўлганда шамоллатиш самарадорлиги катта бўлади, бу бўлиши мумкин ишчи бартни шамол гулини ва карьерни ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш билан поғоналарни бир хил сурилганда ва тахминан бир хил ишчи кенглигида тўкма жойини яхши танлаш билан яхшилаш мумкин.
Ўзидан ўзи ёнувчи кон жинсларини карьердан катта масофада шамол ва зарарли нарсаларни тарқалишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш керак бўлади. Карьернинг бир чегараси билан тўкма кон жинси орасидаги минимал қиймат тўкма баландлигини 10 та ўлчамидан кам бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, тўкмалар орасида очиқ жой қолдирилиши мақсадга мувофиқ бўлади, чунки бундан ҳаво ўтиб, карьерни юқори қисмига бориши керак.
Ишловчи механизм ва машиналарни, карьерда чанг ва газ омиллари бўйича ўзаро жойлаштириш керак. Улар орасидаги масофа, зарарли ҳавони тарқалиши учун етарли бўлиши керак.
Минимал масофани В.С.Никитин формуласи билан аниқлаш мумкин.
lм10 гр (2.28)
бу ерда: Кn–карьерни шамоллатиш схемасига ва поғона юзасига нибатан манбани жойланишига боғлиқ бўлган коэффицент; gn– манбадан зарарли қўшилмаларни ажралиш темпи, мгс; гр – ўлчамсиз чегаравий ўлчамлар; ng –ПДК дан ҳавога кирувчи рухсат этилган бузулиш, %; Cg–ПДК зарари, мгм3, V –ускунадаги ҳаво оқими тезлиги, шамоллаган томони бўйича жойланган, мс.
Кон ускуналарни бир жойда тўпланишида энг катта чанггиш ёки ҳавони газланиши кузатилади, шунда юқоридаги келтирилган боғланишни ҳисобга олмоқ керак. Экскаватор ишчи кавлаш жойида чангланишни жадаллашиши поғона баландлигига боғлиқ. Шунинг учун поғона баланлигидан ошмаслиги керак, қуруқ жинсларни қазишда, чунки бунда енгил чанглардан иборатдир. Унинг тескариси бўлганда, поғонани юқори қисми қулаб тушганда, кавлаш ерида чангланиш тезликда ошади (1,4-4,8 маротаба). Ортиш баландлигини ошириш ва эксковаторни айланиш бурчагини ошириш ҳам ҳавони чанггишини ўсиши билан боғлиқдир.
Кон ишлар техналогиясини ўзгартириш кон жинсини майдалашни кам чанг чиқарадиган янги усули қўллашни тақазо қилади. Механик бурғулашда чанг сони камаяди бузушда катта бўлак ишлаш еридаги парамаланган бўлакларни майдаланиб кетишдан сақланиш натижасида бўлади. Пармалаш портлаш ишларни механик майдалаш билан алмаштириш қуввати майдаловчини қўллаш билан ҳам чангланиш ва газланишни камайтиришга олиб келади.
Харсанг тошларни майдалаш техналогиясини гидро портлаш, электр токи ва юқори частатада ўтиши ҳавонинг бузулишини кўп маратабага камайтиради.
Лекин карьерда ҳозирги кон техналогиясини олиб бориш ишларида кўрилган гуруппа усуллари баъзи бир сабабларга биноан чегараланган. Улардан асосийлари: кон геология ва кон техник шароитлари, карьерда бўлган ускуналарни ишлатиш кераклиги, иқтисодий омиллар ва бошқалар.
Карьерни лаҳмларидан зарарли бирикмаларни махсус аспирацион тартиб бўлиши табиий шамоллатиш ва суъний шамоллатиш билан ҳосил қилиш мумкин.
Махсус аспирацион тартибда зарарли бирикмаларни ҳосил бўлган ердан тортиб олиб, кейин уни карьерни ташқарисига ташлашдан иборат. Бу ташлашни заҳарловчини тарқалишини рухсат этилган уларни йиғиндисини талаб бўйича ҳисобга олган ҳолда олиб бориш керак.
Табиий шамоллатиш эса шамол таъсирини одамнинг аралашиши билан кучайтириш ва камайтириш мумкин. Масалан: карьердаги ҳаво тезлигини тўқмани лаҳм олдидан узоқроқ ерга жойлаштириш ҳамда карьер қиялигига шамол йўналиши бўйича кўриниш бериш билан олиб бориш мумкин.
Сунъий шамоллатиш ҳар хил кўринишдаги ускуналарни ва қурилмаларни қўллаш билан олиб борилади ва зарарли ҳавони карьердан йўқотилади. Сунъий шамоллатиш бу ролни ўзича табий шамоллатиш билан бажарилиш мумкин. Бунда чангни ушлаш ёки чангни бостириш билан олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |