Расм 3.2 Золдирли бурғулаш учун Гипроникель таклиф қилган чанг ушлагич: схемаси:
1-Марказдан қочирма қурилма; 2-чанг ушлагич; 3-шинек; 4-циклон батареяси; 5-ҳаво ёғгич; 6-электромгнит очгич; 7-чиқарувчи қувур; 8-вентилятор; 9-қўлли тозалагич; 10-тозалаш учун ускуна; 11-редуктор электродвигатель билан.
Бурғулангандан ҳосил бўлган, катта чанг бўлакчаларини бу чанг ушлагич ускуна –чанг ушлагич сепараторида ўтириши учун 8 циклонли ЦН-15 батареяларидан, яъни катта бўлакни ушлаш учун ва енгли материал тозалагич, яъни майда чанг бўлакларини тозаловчилардан ташкил топган. Енгли тозалагич тозалаш юзаси 18м2, 8 та енги бўлиб, узунлиги 2 м, диаметри 0,35м дан иборат. Материални регенерацияси тескари сиқилган ҳаво оқими билан автомат усулида тозаланади. Бу ускунани синаш вақтида ҳавони тозалаш самарадорилиги 99,5% ни ташкил қилганлиги аниқланган.
қудуқларни оловли бурғулашдаги ишлаш жойида ёқилғини ёнишидан газ шаклидаги қийин аралашма махсулоти ва майдаланган бўлаклар хосил бўлади. Гарелкани совутиш учун қўлланилган сувдан жадал сув пари хосил бўлади.
ВНИИБТГ ни изланиши бўйича аниқланишича горелкани сув ёрдамида совутиш бўлганда газ холатдаги ва чанг махсулотларини жадал ажралиши қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин.
Qсм[(QгQок)VсрTсмTср]0.785d Vб(QгEгKп.т- tCвQв)Ln (3.3)
бу ерда Qг-ёқилғи харажати, кгс, Qок-окислителни харажати, кгс, Vср-соплани қирқишдаги газни солиштирма хажми (аралашма ёқилғикислород учун 10.5 м3кг, ёқилғисиқилган ҳаво учун эса 5.25 м3кг), Tсм-аралашма хажми аниқланадиган температура, оС, Tср – соплани қирқишдаги температураси (ёқилғикислород учун 2930 оС, ёқилғисиқилган ҳаво учун эса 1740 оС), dс-қудуқ диаметри, м, Vб-бурғулаш тезлиги, мс, Ег-ёқилғини ёниш иссиқлиги, Джкг, Kп.т-иссиқликни йўқотиш коэффициенти, t-сувни қайнашгача бўлган температураси, оС, Св-сувни солиштирма иссиқлик ютиши, Джкг, n-парни зичлиги, кгм3.
Горелкани совуши учун сувдан фойдаланиш чанг карьер атмосфераси жадал ажралишини бир неча ўн маротабага камайтиради. қудуқдан чиқадиган газлар температураси 560оС дан 99оС га камаяди.
Оловли бурғулаш хар-хил бўлганда, чангларни буғланишга кетадиган сув харажати
Бурғулашда
qс.бVбd б.п(Wм.м.в-Wе)(4100) (3.4)
Бурғулашдан чиқазишда
qс.рVрб.п(d -d )(Wм.м.в-Wе)(4100) (3.5)
Ювилганда
qс.пVпб.пd (Vм.м.в-Wе)(4100Kк) (3.6)
бу ерда б.п-бурғуланган кон жинсини зичлиги, кгм3, Wм.м.в-бурғуланиб майдаланганмаксимал молекула сув ютиши, %, Wе-бурғуланган кон жинсини табиий намлиги, %, Vр-қозонни бурғулаш тезлиги, мс, dк-қозонни диаметри, м, кр-қудуқни бурғулашдаги кон жинсини майдалаш коэффициенти, Vn-қозонни бўшатишдаги тезлик, мс.
Сув томчи чанг бўлакларини боғлайди. Худди шунингдек боғлаш жараёни парни конденсацияси хисобига чанг бўлакларида ва уларни коагулацияларида бўлади. Парни конденцацияси, бу иссиқлик алмашишда аралашмани кон жинси билан қудуқ бўйлаб харакат вақтида иссиқлик алмашишдаги оқимни температурасини камайиши натижасидир, кейинчали атмосфера ҳавосини сўриб олинаётган тартибдан хосил бўлган натижадир. Чанг ушлаб қолувчи бўлмаганда ўтирган ва олиб кетилган чанг томчисини кўп қисми, ўзининг йўлида қаршиликга учрамасдан карьер атмосферасига чиқазиб юборилади, у ерда жуда хам майда томчилар ҳаво харакати билан харакатланади, чангдан сув парланиб, карьер бўйлаб тарқалади.
Институт ВНИИБТГ томонидан бир нечта чанг ушлагич ускуналари ишланган, шулардан биттаси ПГУ-1 дир. Расм 3.3 станокда бу аппарат ўрнатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |