Криминология
5-Мавзу. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ВА ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ
(2-соат маъруза; 4-соат семинар)
1. МАЪРУЗА НАТИЖАЛАРИ:
Маърузанинг асосий мақсади:
Маърузада “Криминология” модулининг 5-мавзусини ёритишга мўлжалланган режадаги вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилиги тушунчаси турлари, ҳолати ва тузилиши. Вояга етмаган жиноятчилар шахсининг криминологик тавсифи. Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар жиноятчилигининг сабаблари ва шарт-шароитлари. Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш чоралари ва субъектлар фаолияти ҳақида тегишли билимларни шакллантиришдан иборат. Маъруза жараёнида мавзуга доир муаммоли масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилади, амалиёт таҳлил қилинади, муаммоли масалалар бўйича тарқатма материаллардан фойдаланилади.
Маъруза натижасида талаба:
маъруза юзасидан тегишли тушунча, билим, кўникма ва тажрибага эга бўлади;
маъруза бўйича тегишли мисоллар ва масалалар устида ишлаш, ўз муносабатини билдириш, тегишли жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз фикрини баён эта олади;
ўз жавобини асослаш, танқидий фикрлаш, оппонентни эшитиш кўникма ва қобилиятини шакллантиришга эришилади;
тарқатма материалларни ўрганиш, ўз муносабатини билдириш кўникмасига эга бўлади.
2. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
Маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
Маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
Мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
Режа асосида слайдлар ёрдамида қишлоқ хўжалигидаги ҳуқуқбузарлик, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик тушунтирилади;
Мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
Муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
Зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
Асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.
3. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Вояга етмаган – ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс;
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси – вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган, якка тартибдаги профилактика иши билан биргаликда амалга ошириладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими;
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган – вояга етмаганнинг назоратсизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёхуд уни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш талабларига жавоб бермайдиган шароитда бўлган ёхуд ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этаётган вояга етмаган;
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила – ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган оила;
Назоратсиз – ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга етмаган;
Қаровсиз – аниқ яшаш жойи бўлмаган назоратсиз қолган вояга етмаган;
Ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар – вояга етмаганнинг мунтазам равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишида, фоҳишалик, тиланчилик билан шуғулланишида ифодаланадиган хатти-ҳаракатлари, шунингдек ўзга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган бошқа хатти-ҳаракатлари.
Криминологик ювенология – криминологиянинг вояга етмаганлар жиноятчилиги ҳақидаги билимларни ўз ичига олган соҳаси.
4. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
режа асосида слайдлар ёрдамида мавзуаги асосий ҳолатлар тушунтирилади;
мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |