Вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва олдини олиш


Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар жиноятчилигининг сабаблари ва шарт-шароитлари



Download 32,6 Kb.
bet5/7
Sana12.04.2022
Hajmi32,6 Kb.
#545775
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу маъруза матни

Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар жиноятчилигининг сабаблари ва шарт-шароитлари

Вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан жиноятчилик содир этилишига имконият яратувчи сабаблар ва омиллар муаммоси ҳар қандай криминологик тадқиқотда у ёки бу тарзда кўриб чиқилади, чунки у криминологиянинг муҳим муаммоларидан биридир. Уни илмий ўрганиш нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эга.
Жиноят сабаблари нима-ю, унинг омиллари деганда нимани тушуниш лозим, деган масала бизнинг криминологик адабиётларимизда, афсуски, ҳанузгача аниқ ҳал қилинмаган. Аксарият ҳолларда бу тушунчалар адаштирилади ёки бир-бирига тенглаштирилади. Айтилган ҳолатлар вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг сабаблари ва омиллари муаммосига ҳам тааллуқли. Ушбу масалага нисбатан ҳар хил ёндашувлар мавжуд.
Айрим олимлар вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари жумласига қуйидагиларни киритади: яшаш, ўқиш ёки иш жойидаги муҳитнинг салбий таъсири; ўқишни ташлаб кетган ўсмирлар узоқ вақт муайян иш билан шуғулланмаслиги; ўсмирнинг нотўғри тарбияланишини белгиловчи шарт-шароит омиллари; ёши катта жиноятчиларнинг далолатчилиги; зўравонлик ва қонунсизликни ифодаловчи китоблар ва фильмлар таъсири.
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг омиллари сифатида қуйидагилар қайд этилади: назоратсизлик; умумий таълим мактаблари ва коллежларда таълим-тарбия ишларида мавжуд камчиликлар; ишга жойлаштиришда ҳамда ишлаб чиқаришда тарбия ишларини ташкил этишда мавжуд камчиликлар; маданий ҳордиқ чиқаришни ташкил этишдаги камчиликлар; вояга етмаган­лар жиноятчилигининг олдини олиш ҳамда унга қарши бевосита кураш олиб бориш вазифалари зиммасига юкланган органлар фаолиятидаги камчиликларни.
Айримлар вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари қаторига қуйидагиларни киритади: ўсмирнинг кайфияти ва руҳиятига таъсир кўрсатувчи ҳаётдаги муваффақиятсизликлар; маънавий ва ахлоқий мўлжалларнинг беқарорлиги; шахслар жиноий гуруҳи билан яқин алоқада бўлиш ёки муайян шароитда улар ўсмирга салбий таъсир кўрсатиши; руҳиятининг айрим хусусиятлари; оила ёки жамоадаги ноқулай шарт-шароитлар.
Жиноятчиликнинг асосий сабабларини аниқлаш учун жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилишини, уни белгиловчи алоқалар ва муносабатларни ўрганиш ва уларни жиноятчиликка боғлаб таҳлил қилиш керак.
Жиноятчилик минтақавий хусусиятларга ҳам боғлиқ бўлади. Бинобарин, уни ҳам алоҳида ўрганиш лозим.
Микромуҳитни ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки шахс хулқ-атвори, унинг шаклланиши оилага, унинг дўстлари, танишлари, қўшнилари ва ҳоказолар муҳитига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.



  1. Download 32,6 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish