Вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва олдини олиш


Вояга етмаган жиноятчилар шахсининг криминологик тавсифи



Download 32,6 Kb.
bet3/7
Sana12.04.2022
Hajmi32,6 Kb.
#545775
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу маъруза матни

Вояга етмаган жиноятчилар шахсининг криминологик тавсифи

Шахснинг алоҳида ижтимоий типини ажратиш учун асос бўладиган шахсий хусусиятлар мавжудлиги тўғрисидаги масала қизғин баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда. Айрим муаллифлар фикрига кўра, жиноятчи шахс сифатида бошқа одамлардан ажралиб туради, айрим муаллифлар эса, асосан жиноят содир этиш пайтида шахснинг шарт-шароит билан ўзаро таъсирига ишора қилади.
Умуман олганда, шахснинг ижтимоий хусусиятлари у мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ билан боғланади, бу – типларга ажратишга нисбатан методологик ёндашувнинг негизи.
Жиноят содир этувчи вояга етмаган шахсининг типини аниқлашда айрим методологик ва методик қоидаларни эътиборга олиш лозим.
Биринчидан, типнинг ижтимоий табиати тўғрисида сўз юритилади, шу боис айнан инсоннинг «шахси, ижтимоий қиёфаси» ўрганилади.
Иккинчидан кўриб чиқилаётган шахс типи у ўзига хос бўлган одамларнинг барқарор ижтимоий белгиланган хусусиятларининг мавжудлигини ифодалаган тақдирдагина аҳамият касб этади. Бу хусусиятлар жиноий хулқ-атвор факти билан эмас, балки унинг имконияти билан белгиланади. Мазкур имконият фақат муҳит билан ўзаро алоқада юзага чиқади.
Бинобарин, криминоген шахс тушунчаси бошқа шахс типлари билан таққослаганда тегишли шарт-шароитда жиноий хулқ-атвор юз бериш эҳтимоли катта бўлган муайян ижтимоий типни ифодалаши мумкин. Бундай эҳтимол фақат ижтимоий муҳит билан ўзаро таъсирга киришиш натижасида рўёбга чиқади ва шундан кейин, яъни жиноят содир этилганидан сўнггина криминоген шахснинг ижтимоий типини ифодаловчи шахс жиноятчига айланади.
Учинчинчидан, айнан тип назарда тутилади, шу боис жиноят содир этувчи шахсларда криминоген шахс типининг жиҳатлари ҳар хил даражада мужассамлашиши мумкин.
Тўртинчидан, жиноий хулқ-атвор билан бевосита боғлиқ бўлган хусусиятлар тўғрисида сўз юритилиши лозим. Криминоген шахснинг жиноятчи бўлмаган шахсдан фарқи айнан жиноий хулқ-атвор билан боғлиқ.
Бешинчидан, вояга етмаган криминоген шахс ўзига хос криминологик аҳамиятга эга бўлган хусусиятлар мажмуини ўзида мужассамлаштирган алоҳида ҳодиса.
Умуман олганда, ўтказилган тадқиқотлар жиноятчиларнинг турли тоифалари орасида учрайдиган криминоген вояга етмаган шахс типи қуйидаги ўзига хос жиҳатлар мажмуи билан ажралиб туришини кўрсатди:
фаол ғайриҳуқуқий ва ахлоқий таъсир шароитида шахснинг шаклланиши, оилада ғайриҳуқуқий хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларнинг кузатилиши ва ш.к.;
ҳатто жамият ва давлат муҳити ҳамда унинг қадрият ва меъёрлар тизими томонидан таъсир ўтказиш чоралари кўрилганидан кейин ҳам ҳар хил ахлоққа зид ва ғайриҳуқуқий қилмишлар тизимининг мавжудлиги;
жиноят содир этиш шароитида шахснинг фаоллиги ва одатда жиддий сабаблар бўлмаган шароитда жиноят содир этиш.
Юқорида келтирилган тавсиф умумий хусусиятга эга бўлиб, криминоген шахс типларининг ранг-баранглигини акс эттирмайди.
Одатда, бундай хусусиятлар икки асосий белги: шахснинг криминоген бузилиш даражаси ва бу бузилишнинг хусусиятидан келиб чиқиб ҳисобга олинади. Вояга етмаган шахс микромуҳитининг тавсифини, унинг жиноят содир этишдан олдинги хулқ-атвори ҳақидаги маълумотларни, онгнинг мазмун томони хусусиятларини ҳисобга олувчи комплекс мезонга асосланиб, қасддан жиноят содир этувчи ўсмирларнинг уч типи: изчил криминоген, ситуатив криминоген ва ситуатив типлари қайд этилган.

Download 32,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish