Таянч тушунчалар: қадимги Юнонистон, қадимги Рим, Европа Уйғониш даври, маърифатпарвар мутафаккирлар, рус педагоглари, оила тарбиясини ташкил этишга тарихий ёндoshganlar
3-топшириқ: Фан бўйича тестлар
1. Ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчи нималардан иборат?
A) яхши исм қўйиш;
B) тўғри тарбия бериб, уйли, жойли қилиш;
C) вояга етгач уйлантириш ёки турмушга бериш;
D) *барча жавоблар тўғри.
2. Никоҳ тузишга монеълик қилмайдиган ҳолатни белгиланг!
A) лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
B) *аёл ёшининг эркак ёшидан катта бўлиши;
C) лоақал биттаси руҳият бузилиши сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида;
D) насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида.
3. Зардуштийлик динида оила қуришнинг қандай мотивлари мавжуд бўлган?
A) ота ёки ҳомий, ҳоҳиш-иродаси туфайли;
B) севги-муҳаббат туфайли;
C) фарзарзандлари бўлиши ҳоҳиши туфайли;
D) *барча жавоблар тўғри.
4. Ўзекистон Республикаси Президентининг “Республикада тўй-маракаларни ўтказишни тартибга келтириш тўғрисида”ги Фармони қачон қабул қилинган?
A) 1996 йил 26 октябрь;
B) 1997 йил 27 октябрь;
C) *1998 йил 28 октябрь;
D) 1999 йил 30 октябрь.
5. Ҳадисларда уч кишининг дуоси Аллоҳ олдида ижобат бўлади дейилади. Улар кимлар?
A) ота-она, ота-она, мусофир;
B) қариялар, ота-она, мазлум;
C) мазлум, мусофир, қария;
D) *ота-она, мусофир ва мазлум.
4 –топшириқ: 1. Одатда “Кластер” методи қўлланилганда академик гуруҳ талабаларининг икки, уч ёки тўрт гуруҳга ажратиш самарали саналади. Талабаларнинг бу тарзда гуруҳланиши: 1) кластерларнинг тўлақонли шакллантирилишини таъминлайди; 2) икки, уч ёки тўртта кластерни бир-бири билан таққослаш нисбатан осон кечади; 3) кластерлар орасидан мазмунан энг тўлиқ, мукаммал бўлган вариантни ажратиб олиш қийин кечмайди.
2. Схема, жадвал ёки тасвирни шакллантиришга оид топшириқларни бажаришда талабаларнинг кичик гуруҳлар ёки жуфтликларда ишлашлари мақсадга мувофиқ. Зеро, бундай ҳолатда улар ўзаро фикр алмашиш, ўз фикрини қатъийлаштириш имкониятига эга бўлади.
3. Талабалар блиц-сўров методи ёрдамида оила тарбияси муаммоларини тадқиқ этишда кенг фойдаланиладиган илмий-педагогик методлар моҳиятини ёритишда уларнинг ҳар бирига имкон қадар қисқа таъриф бера олишлари керак.
М: педагогик кузатиш – тадқиқотчи томонидан оилада ташкил этиладиган педагогик (тарбиявий) жараён бевосита ёки билвосита синчиклаб ўрганилишини ифодаловчи метод.
Машғулотлар жараёнида талабалар қуйидаги методлар моҳиятини юқоридаги каби қисқа таърифлар асосида ёрита олишлари керак:
1. Суҳбат методи – Илмий тадқиқот методларидан бири бўлган – суҳбат асосида тарбияни ташкил этиш жараёнида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, мавжуд ҳолатга тўғри баҳо бериш, оилавий муаммолар ечимини топишга имкон берувчи шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Суҳбат методи мақсадга мувофиқ ҳолда индивидуал, гуруҳли ва оммавий шаклларда ташкил этилади. Уни ташкил этиш жараёнида респондентларнинг имкониятлари тўла-тўкис намоён бўлишига эришиш муҳимдир. Оила тарбиясини ташкил этишда суҳбат методини қўллашда ҳам муайян шартларга амал қилиш талаб этилади.
2. Анкета методи – Оила муаммолари юзасидан олиб борилаётган илмий тадқиқот жараёнида анкета методи ёрдамида кузатиш ҳамда суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Муаммо юзасидан тузилган саволлар асосида респондентлар билан мулоқотни ташкил этиш анкета методига асосланади. Одатда анкета саволларига жавоблар ёзма ҳолда олинади. Ўрганилаётган жараён моҳиятидан келиб чиққан ҳолда анкета очиқ ёки ёпиқ саволлардан ташкил топади. Очиқ саволларга асосланган анкета респондентларнинг муаммо юзасидан эркин, батафсил жавоб беришлари учун имкон берадиган саволлардан таркиб топади. Ёпиқ саволларга эга бўлган анкета билан ишлашда эса респондентлар “ҳа”, “йўқ”, “қисман”, “ижобий”, “қониқарли”, “салбий” ва ҳ.к. тарздаги жавоб вариантларидан бирини танлайдилар.
3. Педагогик таҳлил- Оила, оилавий муносабатлар мавзусидаги тадқиқотларни олиб боришда педагогик таҳлил методидан ҳам кенг фойдаланилади. Уни қўллашдан кўзланган мақсад танланган муаммонинг фалсафий, психологик, педагогик йўналишларда ўрганилганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, тадқиқотчи илгари сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини асослашга хизмат қилади.
4. Тест методи – Илмий тадқиқот методларидан яна бири бу тест методидир. Ушбу метод орқали оила масалалари юзасидан илмий тадқиқот жараёнида респондентлар томонидан мавжуд назарий билим, амалий кўникма, малакалар даражасини аниқлашга хизмат қилади. Тест методи:
очиқ турдаги тестлар;
ёпиқ турдаги тестлар;
тўғри жавоб вариантлари қайд этилган саволлардан иборат бўлади.
Методнинг афзаллиги жавобларнинг аниқ мезонлар бўйича таҳлил этиш имконияти мавжудлиги, вақтнинг тежалиши билан тавсифланади.
5. Педагогик тажриба методи – Педагогик тажриба. Оила муаммолари юзасидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларда педагогик тажриба (эксперимент – лот. “синаб кўриш”, “тажриба қилиб кўриш”) методи ҳам кенг қўлланилади. Педагогик тажриба методидан муаммо ечимини топиш имкониятларини ўрганиш, мавжуд шароитларнинг мақсадга эришишнинг кафолатлай олиши, илгари сурилаётган тавсияларнинг амалиётда ўз инъикосига эга бўла олиши ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Муайян муаммо ечимини топишга йўналтирилган педагогик тажриба маълум доирада, сони аниқ белгиланган респондентлар иштирокида амалга оширилади. Педагогик тажрибани ташкил этаётган тадқиқотчи ўзи томонидан илгари сурилаётган махсус методика самарадорлигини баҳолай олиши зарур.
6. Ижтимоий-педагогик ретроспектив метод – Оила ва оилавий муносабатлар муаммоларини тадқиқ этишда ижтимоий-педагогик ретроспектив методни қўллаш ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишга ёрдам беради. Ушбу метод муайян шахс, гуруҳ ёки жамиятнинг шаклланиш тарихини ўрганишга йўналтирилган бўлиб, педагогик объект (ёки субъект)ни қиёсий ўрганиш ва якуний хулосаларга келиш имкониятини беради
7. Математик-статистик метод – Ушбу метод оила, оилавий муносабатлар муаммоларини тадқиқ қилишга доир тажриба-синов ишларининг, умумий ҳолда педагогик тажрибанинг самарадорлик даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Унга кўра муаммо ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар махсус математик формулалар ёрдамида қайта таҳлил этилади. Якуний қиймат тадқиқот самарасини ифодаловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Замонавий шароитда, педагогик йўналишда, тадқиқотлар олиб боришда Стьюдент, В.П.Беспалько, В.В.Гречихин методларидан кенг фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |